Тошкент молия институти


Тарқатма материалларни тайёрлаш ва қўллаш қоидалари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Тарқатма материалларни тайёрлаш ва қўллаш қоидалари: 
• Таълим олувчиларга ҳаддан ташқари кўп тарқатма материаллар берманг. 
• Сарлавҳаларни бош ҳарфлар билан ёзинг, бир матн учун иккиучта тарқатма 
материал тайёрласангиз, уларга номкод беринг. Бу уларни ажратишни осонлаштиради. 
• Матн шрифти 12 дан кичик бўлмаслиги керак. 
• Бир бетда 80 тадан кўп белги (ҳарф, қавс, ундов белгиси ва ҳоказо ) ишлатманг. 
• Матнлар тушунарли, қисқа ва оддий бўлиши керак. 
• Варақ дизайни эътиборни ўзига тортиши керак.
Тарқатма материалларда: 
• ўтиладиган мавзунинг асосий мазмунини бериш; 
• олинган ахборотни дарс давомида ва дарсдан ташқарида талабалар билан мустақил 
муҳокама қилиш; 
• таълим олувчилар диққатини мустақил фикрлаш, ижодий изланишга қаратиш; 
• ўқувчиталабаларни дарсга фаол жалб қилиш; 
• ўқувчиталабаларнинг олган билимларини назорат қилиш ва синаш; 
Буларнинг ҳаммаси дарс жараёнида тарқатма материаллардан кенг фойдаланишнинг 
заруриятини келтириб чиқаради.
Шу билан бирга дарс жараёнида тарқатма материаллардан фойдаланишда ўзига хос 
камчиликлар ҳам мавжуд. 
• Тарқатма материаллар тайёрлаш ўқитувчидан кўп куч ва вақт, юксак маҳорат талаб 
қилади. 
• Бир кишига битта тарқатма материаллар бўлиши керак. Бу қўшимча катта моддий 
харажатни талаб қилади.
• Тарқатма материал асосида ўзаро муҳокама чўзилиб, мавзунинг бошқа қисмларига, 
саволларига эътибор пасайишига олиб келиши мумкин.
Айрим камчиликларига қарамай, дарсда тарқатма материаллардан фойдаланишнинг 
афзаллиги устун.
Кўргазмали қурол ёки намойиш қилинувчи материал ва тарқатма материаллардан 
барча методлар асосида дарс ўтишда кенг фойдаланиш мумкин. 
 
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар 
 
Кўргазмали қурол, моддий кўргазмали қурол, номоддий кўргазмали қурол, 
иллюстрация, слайд, схема, чизма, диаграмма, график, тарқатиладиган материаллар,

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling