Тошкент молия институти


Иқтисодий парадокслар ва топишмоқларни


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

 
Иқтисодий парадокслар ва топишмоқларни 
баҳолаш мезонлари: 
 
М Е З О Н Л А Р 
Максимал балл 
1. Масалани топиш маҳорати. 
 

2. Масаланинг муаммолигини кўрсатиш, исботлаш маҳорати. 

3. Концепция топиш ёки иқтисодий парадоксни тушунтириш 
учун концепция танлаш. 

4. Вазиятнинг жумбоқлилиги, одатдан ташқари ўзгачалиги. 

5. Қисқалиги 

Жами: 5 
Иқтисодий парадокслар ва топишмоқлар танловини ўтказишдан аввал албатта 
ўқувчиталабаларга уларни қандай тузиш кераклигини кўрсатиш лозим.
Конкурсда қатнашувчиларга маслаҳатлар
Иқтисодий топишмоқ, парадоксни қандай тузиш мумкин? 
1 .Сизга ғалати туюлган воқеа, ҳодиса, нарсаларга диққат қилинг. 
2. Муаммони аниқлаб, ҳамма учун тушунарли дастлабки фикрни ифодаланг.
Масалан: Озиқовқатга паст нархларни ушлаб туриш керак. Биз ҳар бир одамни ейиш 
учун озиқовқати бўлишини хоҳлаймиз. 
3. Муаммога бошқа томондан ёндашинг. Унга қарамақарши фикр ўйлаб топинг. У 
ҳам биринчи гап, таклиф, фикрга ўхшаб мулоҳазали, оқилона бўлиши керак. Масалан: 
Қаерда озиқовқат маҳсулотларининг баҳоси бозор мувозанати баҳосидан паст бўлса, у 
ерда пештахталар бўш бўлади. 
4. Ўқувчиталабаларга ноиқтисодий ғоя ва фикрлар сабабларини четда қолдириш, 
уларга эътибор бермасликни маслаҳат берилади. Унинг ўрнига «иқтисодий фикрлаш 
тарзи» принципларини қўллаб, муаммони иқтисодий нуқтаи назардан кўриб чиқиш, 
тушунишга даъват қилинади. 
У ҳолда биз иқтисодий муаммони қуйидагича қўйишимиз мумкин: 
«Озиқовқатга юқори нархларни рағбатлантириш керак. Биз ҳар бир одамнинг 
ейиш учун озиқовқати бўлишини хоҳлаймиз»
Ҳақиқатан ҳам «Баҳолар рағбатлантирувчи стимул тарзида амал қилади. Агар 
баҳолар ҳаддан ташқари паст бўлса, деҳқонларнинг ихтиёрий равишда ҳамма учун зарур 
бўлган овқат тайёрланадиган экинларни экишга рағбати паст бўлади. Нисбатан юқори 
баҳолар уларни ихтиёрий равишда бундай экинларни экишни кўпайтиришга олиб 
келади». 
5. Қўшимча мисолларни ўрганиб, кўрсатилган иқтисодий принциплардан келиб 
чиқиб, ечими текширилади.


243
Иқтисодиётни ўрганишда ва тадқиқ қилиш иқтисодий топишмоқ, парадоксларни 
ечишда дедуктив фикр юритишни тақозо қилади. Бу ерда «дедуктив» фикр деганда, илмий 
жиҳатдан иқтисодиёт бизни маълум принциплар, илмий тахминлар билан 
қуроллантирадики, улардан масала, муаммоларни ечишда фойдаланамиз. Улардан 
фойдаланиш ўқувчиларга гўёки старт майдони – фойдали ва фойдасиз мулоҳазаларни 
ажратишга ёрдам беради.
Қуйидаги илмий тахминлардан тадқиқий масалаларни ечишда фойдаланиш мумкин. 
Иқтисодий парадоксларнинг жавоблари қўйидагиларга таянади:
1. Кишилар танлайдилар.
2. Танлов харажатлар билан боғлиқ.
3. Одамлар рағбатлантиришга қандай қарашларини олдиндан тахмин қилиш 
мумкин.
4. Одамлар иқтисодий тизим яратадилар. У ўз навбатида индивидуал танлов ва 
стимулларга таъсир этади.
5. Одамлар иқтисодий алмашувдан доимо ютадилар.
6. Одамларнинг танлови келажакда намоён бўладиган оқибатларга олиб келади.
7. Бозорнинг камчиликларини ҳукумат тўлдириши мумкин. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling