Тошкент молия институти


Шундай қилиб муҳокама жараёнида сабаблар уларнинг муҳимлиги даражасига


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Шундай қилиб муҳокама жараёнида сабаблар уларнинг муҳимлиги даражасига 
кўра саралаб чиқилади. Ҳар бир талаба ўзи учун муҳим деб билган сабабни биринчи 
ўринга, унга қараганда пастроқ ҳисоблаган сабабини иккинчи ўрин ва ҳакозо ўринга 
қўяди. Муҳокама натижасида гуруҳ учун умумий натижа қабул қилинади. Буни гуруҳда 
муқобил (вариант)ларни баҳолаш жадвали асосида амалга ошириш мумкин. У гуруҳдаги 
ҳар бир талабанинг фикрини инобатга олади.
Бунинг учун сабаблар кўрсатилгач, талабаларга баҳолаш жадвали тушунтирилади, 
унга кўра талабалар ўзлари энг муҳим деб билган сабабларини баҳолайдилар. Сабаблар 1 
дан 5 баллгача баҳоланади. (Кўрсатилган сабаблар 5та) 
2босқичда, ҳар бир талаба сабабга тўхталиб долзарблигига кўра 10 баллгача 
баҳолайди. Бунда энг юқориси 1, энг пасти 10 балл. 
3босқичда муқобил вариантларнинг ҳар бирига берилган тоифа баҳоси билан бали 
кўпайтирилиб, ҳосила бали аниқланади. 
Бутун гуруҳ учун битта баҳолаш жадвалини тўлдириш кўп вақтни талаб қилгани 
учун, биз кичик гуруҳларга бўлганимиз маъқул. 
Гуруҳ 20та талабадан иборат бўлса, 4 та кичик гуруҳ ташкил қиламиз. Бунда 
баҳолаш жадвалини хар бир кичик гуруҳ аъзоси тўлдиргач, кичик гуруҳ учун умумий 
хулоса қабул қилинади. 
Айтайлик, у қуйидагича бўлсин:


240
БАҲОЛАШ ЖАДВАЛИ 
 
Сабаблар 
1 2 3 4 5 
Муҳокама 
қатнашчилари 
Т Б Ҳ Т Б
Ҳ Т Б
Ҳ Т Б
Ҳ Т Б 
Ҳ 
Аббос 
5 2 10 1 6
6 2 8
16 3 6
18 4 8 32 
Эркин 
4 3 12 1 8
8 3 6
18 2 8
16 5 7 35 
Шуҳрат 
3 2 24 2 7
14 1 9
9 4 2
8 5 6 30 
Комила 
4 7 28 2 5
10 1 8
8 5 3
25 4 5 20 
Нафиса 
3 8 24 1 9
9 2 5
10 4 4
16 5 5 25 
Жами: 
98
43
61
73
142 
Т тоифа баҳоси (1дан 5гача); 
Б балл бўйича баҳо (1дан 10гача);
Ҳ ҳосила (яъни ТхБ.). 
Демак, 1кичик гуруҳ аъзолари энг паст ҳосила баллни 2 сабабга қўйишган. Берилган 
сабабларда у техникатехнологиянинг эскирганлиги дейилган. Демак, гуруҳ аъзоларининг 
фикрича, меҳнат унумдорлигининг пасайиб кетишининг энг муҳим сабаби 
техникатехнологияни эскириши.
Иккинчи ўринда 61 балл билан 3сабаб турибди, у ишчиларнинг малакаси пастлиги; 
сўнгра 73 балл билан 4 сабаб, 98 балл билан 1 сабаб, 142 балл билан 5 сабаб турибди. 
Кичик гуруҳ аъзоларидан бир талаба гуруҳнинг умумий натижаси асосида қандай қарорга 
келишганини билдиради, ҳудди шундай тартибда бошқа кичик гуруҳларнинг натижаси 
эшитилади. Тўртта кичик гуруҳ бўйича жадвал маълумотлари умумлаштирилади ва бутун 
гуруҳ учун умумий фикрга келиб, таклиф ишлаб чиқилади. Ана шундай методнинг ўзига 
хос модификацияси мавзу қўйилган муаммони ўрганишда таҳлилий, ижодий вазифаларни 
гуруҳ бўлиб ечиш методидир. 
Бунда ўқитувчи ўрганиладиган мавзу 
бўйича фикрлашни талаб қиладиган, 
мувофиқ равишда тавсиялар ишлабчиқишини 
ўрганиш зарур бўлган савол ёки муаммони доскага ёзади. Муҳокама жараёнида 
билдирилган фикрлар ҳам ёзиб борилади. Бунда барча талабалар албатта ўз фикрини 
айтиши зарур. Айтайлик, биз харажатларни ўрганяпмиз. Асосий мақсад харажатларни 
камайтириш орқали маҳсулот ишлаб чиқариб сотишдан юқори фойда олишни таъминлаш. 
Демак, харажатларни пасайтириш омилларини аниқлашимиз, уларнинг таъсири 
катта ёки аксинчалигини топишимиз керак. Буни гуруҳда муҳокама қилиш учун доскага:

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling