Тошкент молия институти
Талабалар билимини синаш ва баҳолашда қандай усулни танлаш, ўтилаётган фан, қўйилган мақсад, ўқитувчининг танлови кабиларга боғлиқ
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Талабалар билимини синаш ва баҳолашда қандай усулни танлаш, ўтилаётган фан, қўйилган мақсад, ўқитувчининг танлови кабиларга боғлиқ. Талабалар билимини баҳолашда тест муҳим ўрин тутади. Тестлар талабалар билимини баҳолаш, билим олишга кўмаклашишдан ташқари масала ечиш, реферат ёзиш ёки саволга оғзаки ёки ёзма жавоб ёзиш кабилардан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради. Тестлар талабалар билимини назорат қилишнинг объектив усули ҳисобланади, сабаби унда ўқитувчи билан талаба ўртасида вужудга келган муносабатлар ҳеч қандай роль ўйнамайди ва талаба билимини баҳолашга таъсир этмайди. Тестларни якуний назоратдан ташқари мавзуни бошлашдан аввал ҳам, жорий ва оралиқ назоратда ҳам қўллаш мумкин. Мавзу бўйича дарс ўтишдан аввал қўлланилган претестлар талабалар диққатини шу тестдаги асосий хатоларга, ўрганилаётган категорияларга қаратиш имконини беради. Претестда унга таниш бўлмаган ғоя, тушунча, гоҳида алоҳида сўз билан тўқнаш келиб, уларни мустақил ўрганишга ҳаракат қилади. Улар талабани мустақил ишлашга ундайди, йўлланма беради. Оралиқ тестлар дарсни ўзлаштириш жараёни қандай кечаётганини назорат қилиш имконини беради. Оралиқ тестларнинг натижасини муҳокама қилиш жараёнида фандаги асосий тушунчаларни самарали такрорлаш ва хотирада сақлаш имкони вужудга келади. Тестлар талабалар билимини бутун дастур бўйича, шунингдек, тор танлаш доирасида ёки алоҳида аҳамиятга эга, ёхуд анъанавий ўзлаштириш қийин тушунча, мавзулар бўйича назорат қилиш, баҳолаш имконини беради. Тестлар талабалар билимини тез текшириш имконини беради. Бу, айниқса, оралиқ тестлар ўтказиш учун қулай, чунки тест жавобларига кўра ўқитувчи дастур бўйича ўз ишини, дарс ўтиладиган саволларни кўриб чиқади, келгусида дарс ўтишда қайси саволларга аҳамият беришни мўлжаллайди.(XI бобга қаранг) Тестлар талабалар билимини синаш ва баҳолашда қатор афзалликларга эга бўлиш билан биргаликда, камчиликлари ҳам бор. Тест саволларини тузиш кўп меҳнат, вақт талаб қилади. Шунинг учун кейинги пайтларда ўқитувчилар кўпроқ тайёр тест саволларидан фойдаланишмоқда. Тестнинг яна бир камчилиги, таваккал қилиб жавоб топишнинг мумкинлигидир. 274 Иқтисодий фанлар, маълумки, иктисодий мантиқий фикрлашга ўргатибгина қолмай, ўз фикрини атрофдагиларга тушунтириш, ўртоқлашиш, нутқ сўзлаш, илмий мунозаралар олиб бориш, бошқа кишиларни фикрини танқидий нуқтаи назардан баҳолашга ҳам ўргатиши керак. Тестлар эса бундай имкониятга эга эмас. Талабалар билимини синаш ва назорат қилишда масала, машқлардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Масала – машқлар талабанинг билимини кенг кўламда текшириш, олган назарий билимини реал ҳаётда қўллай билиш имконини очиб беради. Ўрганилаётган саволни моҳиятини талаба тушунгани ёки тушунмаганини аниқлайди. Бу усулнинг ҳам ўзига хос камчиликлари бор. Биринчидан, талабани ҳисоблаш билан бирга кенг мушоҳада юритишга йўналтирувчи масаламашқлар тузиш осон эмас. Иккинчидан, талабалар ҳисобкитобга ҳаддан зиёд берилиб кетиб, назарий жиҳатдан таҳлил қилишга кам эътибор қаратишади. Учинчидан, масаламашқлар тор доирадаги саволларни қамраб олади. Талабалар билимини синаш ва баҳолашнинг кейинги пайтда кенг қўлланилаётган усулларидан бири ёзма иш ёзишдир. Унинг афзаллиги шундаки, ёзма иш учун саволлар осон тузилади. Талабаларни ўз фикрларини ижодий равишда баён қилишлари учун катта имконият мавжуд. Ундан ташқари таваккал қилиб, жавоб бериб бўлмайди. Талабалар билимини синаш ва баҳолашда ёзма иш ёки эссе ёзишдан фойдаланиш мумкин. Ёзма ишнинг камчилиги уни ўқиб чиқиш учун кўп вақт талаб қилинади. Баҳолаш қийин. Кўп саволларни қамраб олмайди. У эссе тарзида ёки таянч ибора, атамалар асосида ёзма топшириқ тарзида бўлиши мумкин. Эссе ёки ёзма топшириқ берилар экан, ҳар бир талабанинг ишини объектив баҳолаш учун баҳолашнинг мезонларини ишлаб чиқиш керак. Бу мезонларда талабаларнинг иши балл бўйича қандай баҳоланиши кўрсатилади. Ёзма ишни баҳолашда икки хил ёндашиш мавжуд. Биринчиси, рейтинг усулидан фойдаланиш. Бу усулда ишнинг умумий сифати қизиқтириб, айрим томонларига эътибор бериш зарурияти йўқ бўлса, қўл келади. Одатда, бу усул кўпроқ таянч ибораларга асосида ёзиладиган якуний назорат ишида қўлланилади. Ёзма иш сифатига кўра иш 35 категорияга бўлинади. Сўнгра улар ишнинг сифатига кўра табақалаштириб баҳоланади. Ўқитувчи ёзма ишни талабаларга қандай мезонга кўра баҳоланишини тушунтириши керак. Ёзма иш ўқув йилининг охирида якуний баҳолаш учун ўтказилиб, кўп вариантли усулда қўлланилади. Ҳар бир вариантда асосий савол ва таянч тушунчалар бўлиб, уларга алоҳида жавоб ёзилади. Қўйилган саволга тўғри ва тўла жавоб ёзилса, саволнинг моҳияти, мазмуни ёритилиб, бошқа иқтисодий ҳодиса, жараёнлар билан боғлаб, ҳаётий мисоллар билан бойитилиб, изчил, мавжуд адабиётларда ёритилишига баҳо беришга интилса, мантиқий яхлитликка эришилса, талабага якуний назорат учун ажратилган максимал баллнинг 86 – 100 фоизи даражасида баҳоланади. Берилган саволга тўғри жавоб ёзилса, қўйилган саволларнинг мазмуни, сабаблари очиб берилса, бошқа иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар билан алоқадорлиги, боғланишлари кўрсатилса, ҳаётий мисоллар билан асосан тўғри ёритилса, лекин таъриф беришда ва ҳаёт билан боғлашда айрим ноаниқликларга йўл қўйилса, якуний назорат учун ажратилган максимал баллнинг 71 – 85 фоизи даражасида баҳоланади. Қўйилган саволга асосан тўғри жавоб ёзилса, бироқ масаланинг моҳияти, мазмуни, бошқа ҳодиса ва жараёнлар билан алоқадорлиги тўла ёритилмаса, ҳаётий мисоллар келтирилмаса ёки қисман келтирилса, бундай иш максимал баллнинг 56 – 70 фоизи даражасида баҳоланади. Берилган саволга жавоб ёзилмаса, нотўғри ёки юзаки жавоб ёзилса, унинг мазмуни, сабаблари, бошқа иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар билан алоқадорлигини баён қилишда, ҳаётий мисоллар келтиришда чалкашликларга, хатоликларга йўл қўйилса, иш якуний назоратга ажратилган максимал баллнинг 0 – 55 фоизи даражасида баҳоланади. 275 Иккинчи ёндашишдаги баҳолаш мезонида, ишнинг сифати аввалдан ишлаб чиқилган баҳолаш стандарти бўйича амалга оширилади. Бу усул рубрикациялаш дейилади. Бунда мезонлар алоҳида рубрикатларга бўлиниб, ҳар бири қанча балл билан баҳоланиши кўрсатилади. Ишни баҳолашда рубрикация жадвалидан фойдаланилади. Бундй ёндашиш кўпроқ эсселарни баҳолашда қўлланилади. Талабаларни аввалдан уларнинг иши қандай баҳоланиши билан таништириб чиқиш мумкин. Бу уларга ишни ёзишда мўлжал бўлади. Юқори балл олиш учун нима қилиш керак, ишни қандай ёзиш зарурлигини аввалдан чамалаш имконини беради. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling