Рубрикация жадвали
Мезонлар
Балл
Асосий ғоялар мазмуни аниқ баён қилинган. Муаллиф мантиқий
изчилликда ўз фикрини усталик билан баён қилган. Ҳаётдан мисоллар
келтирилган. Иш тушунарли тил билан ёзилган. Статистик
маълумотлардан фойдаланилган. Луғавий захирага бой. Иш грамматик
қоидаларга амал қилинган ҳолда ёзилган. Муаллифнинг билимли экани
кўриниб турибди.
5
Асосий ғоя, мазмун асосан очиб берилган. Фикр етарли даражада
изчилликда баён қилинган. Фикр юритиш тўғри. Сўзлар, иборалар тўғри
танланган ва ифодаланган. Матнда минимал даражада хатоликлар бор.
4
Асосий ғоя, саволнинг мазмуни ноаниқ баён қилинган. Тўпланган
материал, ахборотни баён қилишда изчиллик йўқ. Сўзлар, иборалар
нотўғри танланган. Гаплар нотўғри тузилган, хатолар кўп.
3
Асосий ғоя, мазмун, саволга жавоб йўқ. Фикр узилибузилиб,
боғланмаган тарзда баён қилинган. Ишнинг тили муаллифни
саводсизлигини кўрсатиб турибди.
12
Иш ўзининг мавзуси эмас ёки ўқиб бўлмайди. 0
Талабалар билимини баҳолашда анъанавий оғзаки саволжавоб, суҳбат ҳам ўзига хос
ўрин тутади. Бунда талаба билан жонли мулоқот олиб борилади. Талаба ўз фикрини
ўртоқлашиш, бошқаларнинг нуқтаи назарини таҳлил қилиш учун катта имкониятга эга.
Лекин бу усулда субъектив омил асосий ўринда туради.
Талабалар билимини синаш ва баҳолашни ижодий топшириқ бериш, танлов ўтказиш
ва уни баҳолаш тарзида ҳам қўллаш мумкин. Бу талабаларга кенг имкониятлар беради.
Улар ўз қобилиятларининг турли қирраларини очадилар. Чунки бундай номерларни
тайёрлаш талабалардан топқирлик, фантазия, юморни илғаш хислатлари ва бошқаларни
талаб қилади. Уларни ҳамма мавзулар учун қўллаб бўлмайди. Уларни тайёрлаш учун
ниҳоятда кўп вақт талаб қилинади. Натижада кўзланган мақсадга эришмаслик мумкин.
Баҳолаш қийин. Талабалар ўртасида сифат жиҳатдан фарқни илғаш қийин.
Do'stlaringiz bilan baham: |