Тошкент молия институти


§. Таянч ўқув режалари ва улар асосида фанлар таркиби ва соатини аниқлаш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Таянч ўқув режалари ва улар асосида фанлар таркиби ва соатини аниқлаш 
Таянч ўқув режасида ўқув йили 40 ҳафта ва 2 семестрдан иборат, ҳар бир семестр 20 
ҳафтани ўз ичига олади. Академик лицей ва касбҳунар коллежларида семестрни 20 
ҳафталик муддатга тақсимланганлиги ноқулайликларга олиб келганлиги сабабли
ўқувчиларни 1семестрни тугатиб икки ҳафталик таътилга чиқишлари қулайроқ эканлиги 
ҳисобга олинди ва ҳозирги пайтда 1 семестр 17 ҳафта, иккинчи семестр умумий 23 ҳафта 
қилиб қабул қилинди. 
Ўрта махсус касбҳунар коллежларининг таянч ўқув режаларида умумий 4560 
соатдан 80220 соати таълим муассасаси илмийпедагогик кенгаши қарори билан 
киритиладиган фанлар учун ажратилади. 
Таълим муассасалари, ўқувчиларнинг ҳафталик юкламаси 54 соатни ташкил этади. 
Бундан 16 соатни мустақил ишлашга ажратилади. Таълим муассасалари илмий педагогик 
кенгашларига ишчи ўқув режаларини тузишда таянч ўқув режаларини таълим 
стандартлари талаблари доирасида 15 20 фоизгача ўзгартириш ҳуқуқи берилган. Қуйида 
академик лицейлар ва касбҳунар коллежлари учун таянч ўқув режалари ва таркиби 
жадвали келтирилган. 
Академик лицей таянч ўқув режаси ўқув жараёни графигида назарий ўқув амалиёти 
ва таътил, учинчи курс якунида давлат аттестацияси белгиланган бўлиб, у қуйида 


285
кўрсатилган касбҳунар коллежлари ўқув графигига ўхшаб кетади. Фақат лицейларда 
ишлаб чиқариш амалиёти кўзда тутилмаган.
Академик лицейлар ўқув режаси 
№ 
Фанлар 
Соатлар 
Умумий юкламага 
нисбатан % ҳисобида 

Умумтаълим фанлари
1940 
42,5 

Чуқурлаштириб ўтиладиган 
фанлар 
1400
30,7 

Қўшимча чуқурлаштириб 
ўтиладиган фанлар 
650
14,2 

Махсус фанлар 230 
5,0 

Давлат аттестацияси 70 
1,6 

Факультатив курслар 270 
6,0 
Жами: 4560 
100 
Касб ҳунар коллежлари ўқув режаси академик лицейлар ўқув режасидан фарқ 
қилиб, уларда ажратилган соатларнинг асосий қисмини касбий таълим фанлари ташкил 
этади. Шу билан бирга умумтаълим ва махсус фанлари соатлари академик лицейларнинг 
соатлари билан деярли фарқ қилмайди.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling