Тошкент молия институти


Баҳолашнинг турли типларини таққослаш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Баҳолашнинг турли типларини таққослаш 
ТОПШИРИҚ
ТУРЛАРИ 
АФЗАЛЛИКЛАРИ 
КАМЧИЛИКЛАРИ 
МАСАЛА, 
МАШҚЛАР 
Балда баҳолаш осон. Талабалар 
билимини реал ҳаётда қўллай 
билишини, 
кўникмаларини 
текшириш, аниқлаш мумкин.
Яхши масаламашқларни ўйлаб 
топиш, тузиш осон эмас. 
Талабалар ҳаддан ташқари 
ҳисобкитобга берилиб кетиши 
мумкин. 
Тор 
доирадаги 
саволлар қамраб олинади. 
ЭССЕ УЧУН 
САВОЛ, МАВЗУ 
Саволларни тузиш осон.
Талабалар ўз фикрини баён 
Жавобларни текшириш учун 
кўп вақт кетади. Баҳолаш 


276
БЎЙИЧА ТАЯНЧ 
ИБОРАЛАР 
АСОСИДА 
САВОЛЛАР 
ТЕСТЛАР
қилиш учун кенг имкониятга 
эга. Таваккал қилиб жавоб 
топиб бўлмайди.
Бутун 
дастур 
бўйича 
ёки 
алоҳида мавзуларни қамраб 
олиши 
мумкин. 
Талабалар 
билимини 
тезда 
текшириш 
мумкин. 
Талабалар 
билими 
объектив баҳоланади.
қийин.
Таваккал қилиб жавоб топиш 
мумкин. Тест саволларини 
тузиш кўп меҳнат ва вақт 
талаб қилади. Талабани ўз 
фикрини билдириш имконияти 
йўқ. 
ИЖОДИЙ 
ТОПШИРИҚ 
Фикр юритишнинг энг юқори 
даражасига 
етишга 
йўналтирилган бўлиши мумкин. 
Асосий 
диққат 
билимни 
амалиётда қўллашга қаратилади. 
Талабаларга 
ижодий 
мустақиллик 
беради, 
олган 
билимининг 
турли 
туман 
қирраларини намоён қилади. 
Ҳамма концепция, мавзулар 
учун ҳам қўллаб бўлмайди. 
Кутилган 
натижани 
бермаслиги мумкин. Баҳолаш 
қийин. Кўп вақт кетади. 
Талабалар ўртасидаги фарқни 
аниқлаш қийин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 
30сентябридаги буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларида талабалар 
билимини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида муваққат Низом»да белгиланганидек, 
талабалар билимини баҳолашда қуйидаги намунавий мезонлар инобатга олинади.
Ана шу мезонлар асосида ҳар бир фандан рейтинг тизими бўйича талабалар 
билимини баҳолаш мезони ишлаб чиқилади. Бундай мезонларни ишлаб чиқишни «Махсус 
фанларни ўқитиш методикаси» фани мисолида ўрганамиз.
Балл 
Баҳо 
Талабанинг билим даражаси 
85 100 
Аъло 
Хулоса ва қарор қабул қилиш; 
Ижодий фикрлай олиш; 
Мустақил мушоҳада юритиш; 
Амалда қўллай билиш; 
Моҳиятини тушуниш; 
Билиш, айтиб бериш; 
Тасаввурга эга бўлиш. 
71 85 
Яхши 
Мустақил мушоҳада юритиш; 
Амалда қўллай билиш; 
Моҳиятини тушуниш; 
Билиш, айтиб бериш; 
Тасаввурга эга бўлиш. 
55 70 
Қониқарли 
Моҳиятини тушуниш; 
Билиш, айтиб бериш; 
Тасаввурга эга бўлиш. 
0 55 
Қониқарсиз 
Аниқ тасаввурга эга эмаслик; 
Билмаслик. 
Ушбу Низомга асосанМахсус фанларни ўқитиш методикаси» фанидан 
талабаларнинг билимини баҳолаш мунтазам равишда олиб борилади ва қуйидаги турлар 
орқали амалга оширилади: 


277
• Жорий баҳолаш (ЖБ) 
• Оралиқ баҳолаш (ОБ) 
• Якуний баҳолаш (ЯБ) 
«Махсус фанларни ўқитиш методикаси» фани бўйича талабанинг семестр 
давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 балли тизимда баҳоланади. Ушбу 100 балл 
баҳолаш турлари бўйича қуйидагича тақсимланади: 
• Жорий баҳолаш – 43 балл 
• Оралиқ баҳолаш – 42 балл 
• Якуний баҳолаш – 15 балл 
Жорий баҳолаш бўйича амалий машғулотлар учун ажратилган ҳар бир мавзу бўйича 
талабанинг адабиётлардан олган конспекти, билими, мустақил ижодий фикрмулоҳазалари, 
дарс ўтиш методлари бўйича берилган топшириқларни бажариши, мустақил иши 
натижалари ва амалий кўникмаларини аниқлаб бориш назарда тутилади ва у амалий 
машғулотларда амалга оширилади. 
Оралиқ баҳолаш семестр давомида 2 даврада ўтказилади. Талабаларнинг билими 
биринчи даврада фаннинг 16 мавзуларини қамраб олган қисми бўйича 022 балл 
доирасида, иккинчи даврада фаннинг 711 мавзуларини қамраб олган қисми 020 балл 
доирасида баҳоланади. Оралиқ баҳолашда талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 
маърузалар, ўтилган мавзулар бўйича оғзаки, ёзма иш, тест ўтказиш усуллари ва 
талабанинг мустақил иши назарда тутилган ҳолда баҳоланади. 
Якуний баҳолаш семестр якунида ўтказилиб, якуний баҳолашда талабанинг билим, 
кўникма ва малакалари ишчи ўқув дастуридан келиб чиққан ҳолда фаннинг умумий 
мазмуни доирасида баҳоланади. Якуний баҳолаш оғзаки сўраш, амалий топшириқларни 
мустақил бажариш, суҳбат, ёзма иш, масаламашқ ечиш ёки тест ўтказиш усулида амалга 
оширилади. 
«Махсус фанларни ўқитиш методикаси» фани бўйича талабаларнинг билимларини 
баҳолашда юқоридаги намунавий мезонлар инобатга олинади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling