2.1-расм. Бухгалтерия ҳисоби тизими таркибий қисмларининг ўзаро боғлиқлиги.4
Ушбу 2.1-расмдан кўриниб турибдики, ушбу кесишиш доираси менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисобини бир-бирига боғлайди ва уларнинг ажралмас яхлит бир тизим эканлигидан далолат беради.
Ушбу моделга кирувчи мамлакатларда бухгалтерия баланси вертикал усулда тузиш кенг қўлланилмоқда.
Ахборот фойдаланувчилар учун қулай имкониятларни юзага келтириш мақсадида корхонанинг молиявий ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар, жумладан, жорий соф активлари, соф активлар кўрсаткичларини тайёр ҳолатда олиш учун бухгалтерия балансини вертикал усулда тузиш мақсадга мувофиқдир. Лекин, ушбу тартибда соф активлар суммасини ҳисоблаш мақсадида баланснинг пассив моддалари юқоридаги тартибдан фарқли ўлароқ, даставвал қисқа муддатли мажбуриятлардан узоқ муддатли мажбуриятларга, сўнгра капитал ва резервларга ўтиш тартибида вертикалига жойлаштирилади. Бу баланс ҳисоботи шакли қуйидаги жадвалда келтирилган (2.1-жадвал).
2.1-жадвал
Вертикал усулда тузилган бухгалтерия баланси структураси
Do'stlaringiz bilan baham: |