Т/р Маъруза мавзулари (барча)


Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг анъанавий процедураси


Download 286.18 Kb.
bet9/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг анъанавий процедураси деганда, пулда ўлчаниладиган иқтисодий операцияларни, ҳодисаларни ўлчаш, баҳолаш, ёзувларни амалга ошириш ва ҳисоботлар (стейтментлар) тақдим қилишнинг энг самара берадиган кетма-кетлиги тушунилади. Молиявий бухгалтерия ҳисоби процедураси бўйича ягона ва энг мукаммал ҳисобланган тизим қабул қилинмаган.
Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи жараёнини қуйидаги тўртта босқичга ажратамиз:
1. Маълумотларни ўлчаш.

    1. Маълумотларни қайта ишлаш.

    2. Ҳисоботлар тузиш.

    3. Келгуси ҳисобот даврига тайёргарлик.

Маълумотларни ўлчаш - бу бошланғич жараён бўлиб, бунда иқтисодий ҳодисалар кузатилади, идентификацияланади ва ўлчаб баҳоланади. Иқтисодий ҳодисаларга пулда ўлчаниладиган бизнес операциялари ва бошқа ҳодисалар киради. Корхона фаолияти давомида турли мазмундаги бизнес операциялари юз беради. Уларни ташқи ва ички операцияларга ажратиш мумкин. Ташқи операциялар корхонанинг кишилар ва ташқи ташкилотлар билан муносабатлари натижасида юзага келади. Буларга хом-ашё сотиб олиш, маҳсулот сотиш, иш ҳақи ҳисоблаш ва тўлаш, солиқ мажбурияти ва бошқа операцияларни киритиш мумкин. Ички операцияларга мисол тариқасида моддий бойликларнинг ички ҳаракати, ишлаб чиқариш жараёни, амортизация ҳисоби, валюта айирбошланиши, курс фарқи ва бошқа операцияларни келтириш ўринли. Ушбу босқичда иқтисодий ҳодисалар даставвал гуруҳланиб идентификацияланади, сўнгра пулда ўлчанилиб ҳужжатлаштирилади ва натижада маълумот базаси вужудга келади. Ўлчаб баҳолаш ва ҳужжатлаштириш жуда эътиборли бўлишни ва барча таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олишни талаб қилади. Бу иш билан фақат бухгалтерлар машғул бўлмасдан, балки бутун шу жараён билан боғлиқ персонал жалб қилинади. Бу босқичнинг сифатлилиги кейинги босқичларга бевосита таъсир этади ва кейинги босқичлар иш самарасини белгилаб беради.
Қайта ишлаш босқичида пулда ўлчаб баҳоланган маълумотлар ёзуви амалга оширилади, классификацияланади ва тўпланилади. Бухгалтерия ёзувлари журналларга ёзилади ва сўнгра классификациялаш мақсадида журналларда тўпланган ёзувлар бухгалтерия счётлари бўйича очилган бош регистрга (бош китобга) ўтказилади. Бухгалтерия счётлари пулда ўлчаниладиган иқтисодий ҳодисаларни классификация қилишда ва компаниялар молиявий стейтментларини тузишда муҳим восита ҳисобланади. Бухгалтерия счётларини молиявий стейтментлар мазмуни монандлигига қараб активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромад ва харажатларни акс эттирувчи счётларга бўлиш мумкин. Бухгалтерия счётларига ёзувлар иккиёқлама бухгалтерия ҳисоби тизими орқали амалга оширилади ва бу счётларнинг дебетига ёзилган суммаларнинг счётлар кредитига ёзилган суммаларга тенглигини таъмин этиб туради. Бош китобдаги счётлар қолдиғи асосида трансформацияланган трейл баланс (adjusted trial balance) тузилади. Бу бизнинг амалиётимизда синтетик счётлар бўйича оборот ведомостига ўхшайди. Бизнинг фикримизча, дунёдаги илғор бухгалтерия ҳисоби жараёни тажрибасидан келиб чиқиб, трейл баланс тузиш амалиётига ўтишимиз керак.
Транформацион трейл баланс тузиш бир нечта босқичларда кетма-кет амалга оширилади.Уларни қуйидаги бешта босқичга ажратиш мумкин:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling