Биринчи босқич. Бош китобдаги счётлар қолдиғи асосида бошланғич трейл баланс тузилади. Бунда счётларнинг жами дебет қолдиғи счётларнинг жами кредит қолдиғига тенг бўлади;
Иккинчи босқич. Трансформация (тўғирловчи) ёзувларни ўтказиш амалга оширилади. Бунда жами тўғирлашларнинг дебет оборотининг суммаси кредит оборотининг суммасига тенг бўлади;
Учинчи босқич. Трансформацияланган трейл баланс тузиш. Бунинг учун биринчи босқичда аниқланган трейл балансга трансформацияланувчи ёзувлар таъсирини инобатга олиб янги счётлар қолдиғи чиқарилади. Бу трансформацияланган трейл баланс ҳисобланади;
Тўртинчи босқич. Трансформацияланган трейл баланс қолдиқлари бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот ва хусусий капиталнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар устунига ўтказилади.
Бешинчи босқич. Трансформацион жадвалдаги баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капиталнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот устунларидаги маълумотлар жамланади. Бу устунлардаги маълумотлар молиявий ҳисоботларнинг форматларига ўтказилади.
Трансформацион жадвалнинг қисқартирилган шаклдаги тузилишини 3.1-жадвалда кўришимиз мумкин.
3.1-жадвал
Трансформацион трейл баланс жадвали
Счётлар номи
|
Трейл баланс
|
Трансфор-мацион ёзувлар
|
Трансфор-мацион трейл баланс
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |