Т/р Маъруза мавзулари (барча)
Download 286.18 Kb.
|
Халкаро бухгалтерия хисоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- III Жорий мажбуриятлар
- 471 700 482 700 IV Капитал ва резерв
Ушбу бухгалтерия балансида 16-сатридаги “Бизнеснинг жами соф активи” 18-сатрдаги “Жами капитал ва резерв” кўрсаткичига тенг бўлиши талаб этилади. Ушбу моделга кирувчи мамлакатлардаги компанияларда ҳисобот даври календарь йил ҳисобланмасдан, балки ҳисоб сиёсатида қайд қилинган бир йиллик (ёки 286 ҳафталик) давр қайд қилинади. Англо-Америка классик адабиётларида бухгалтерия ҳисоби амалиёти ва уни ташкил этишда олтита ташкилий тамойил ажратилган [40, 112-бет.] Уларга қуйидагилар киритилган: 1. Меҳнат тақсимоти. Бухгалтернинг иши “оддий манипуляцияларни бажаргунга қадар” амалга оширилади. Оддий бажарувчи бутун ўз фаолиятини “ҳисоб маълумотларини йиғиш ва гуруҳлаш”га йўналтиради. 2. Ахборотларнинг локализацияси. Бошланғич ҳисоб-китобларни юритишнинг бутун оғирлиги оператив ходимларга юклатилади. Уларга журналлар сериялари топширилади ва улар ҳисоб процедурасига риоя қилган ҳолда хўжалик ҳаётида юз берган жараёнларни қайд қилади. Бунда ҳисоб оператив бошқарувнинг қуролига айланади. 3. Назоратда рақобат. Ундан оқилона фойдаланиш ҳисобчининг ишбилармонлик қобилиятининг ўлчови сифатида номаён бўлади. М. Киркман ушбу тамойилни қуйидагича тавсифлайди: “Ҳар қандай кўрсаткич бутунлай бошқа мустақил манбадаги тегишли кўрсаткичи билан солиштирилиши лозим”. 4. Бухгалтериянинг ҳаракатдалиги. Бухгалтер ойда бир марта жойларда оператив ходимлар томонидан юритиладиган регистлар бўйича проводкаларни журналларга киритади. Ой давомида бухгалтер функционал хизматларнинг ишини назорат қилади ва бошланғич ҳужжатлар оператив ходимлар томонидан тўлдирилади. 5. Методологик (услубий) мустақиллик. Ҳар бир ташкилот бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, методологияси ва юритиш қоидаларини мустақил белгилайди. Қанча фирма бўлса, шунча ҳисоб усуллари мавжуд. “Ҳар бир хизмат ёки алоҳида бошлиқ – деб ёзади М. Киркман – унга қулай бўлган тизимни, ўзига қулай бўлган бланкаларни жорий қилиш ва қайсидир сабаб билан ўзига мақбул бўлмаган ҳар қандай тизимга бўйин тобламаслик ҳуқуқига эга.” 6. Психологик муҳит. Ҳисобнинг асосий вазифаси корхона ходимлари томонидан суистеъмол қилишга йўл қўймасликни назорат қилиш ҳисобланади. Бунга бухгалтерия ходимлари билан бошқа бўлим ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш, мажбуриятларни тақсимлаш, тартиб-интизомни ушлаб туриш бўйича комплекс тадбирлар киради. Ушбу моделдаги мамлакатларда ҳозирги замон бухгалтериясини ташкил этиш ҳам шу принципларга таянади. Бу “олтита англо-америка тамойили” номи билан машҳурдир. Ушбу принциплар бошқа мамлакатларда ҳам бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда қўл келмоқда. Англия-Америка мактабининг муҳим хусусиятини белгиловчи принциплардан бири психологик муҳитдир. Бу ерда ҳисобнинг муҳим вазифаси корхона ходимининг ўз вазифасини суистеъмол қилишига йўл қўймаслигини назорат қилишдир. Компанияларда ходимларнинг, жумладан, бухгалтерларнинг ҳалоллик ва ишга виждонан муносабатда бўлиш каби жиҳатларига катта эътибор қаратилади. Ҳар бир ходим ишга олинишидан олдин корхонанинг ахлоқий психологик қоидаларига риоя қилиш бўйича мажбуриятларга имзо чекади. Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик меҳнат шартномасининг бекор бўлиниши ҳолларига олиб келиниши алоҳида қайд қилинади. Халқаро континентал моделига ривожланган Европа мамлакатлари, жумладан, Франция, Германия, Италия, Бельгия, Португалия, Испания, Швеция ва бошқа мамлакатларни киритиш мумкин. Ушбу моделнинг асосини бухгалтерия ҳисобининг италия, франция ва немис мактабларининг ғоялари ташкил этади. Ушбу мамлакатлар иқтисодиёти хусусияти бизнеснинг юқори даражада ривожланганлиги ҳамда компаниялар банклар билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатганлиги билан тавсифланади. Компанияларни молиявий маблағлар билан таъминлашда банклар ниҳоят даражада катта роль ўйнайди, қайсики бухгалтерия ҳисобини банкларнинг ахборот талабларини қондиришга йўналтиришда салмоқли таъсир кўрсатади. Бу моделда кредиторлар ва ташқи инвесторларни ахборот билан таъминлаш ҳисобнинг устувор вазифаси ҳисобланмайди. Бунда компанияларнинг ҳисоб сиёсати биринчи навбатда ҳукуматнинг, жумладан, миллий макроиқтисодиёт режасига мувофиқ солиққа тортиш талабларини қондиришга қаратилганлиги билан ажралиб туради. Барча йўналишдаги ва мактаблардаги француз бухгалтерлари учун ҳисобни унификациялашга, умумий принципларни ишлаб чиқиш анъанаси хусусиятлидир. Француз бухгалтериясининг олтита тамойилини қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқдир [40, 249-бет]. 1. Ҳисобни механизациялаш ўз ўрнига қўйилган ташкилотчиликнинг натижаси ўлароқ гавдаланади. Ҳисобни машиналар қўлланилишини келтириб чиқарувчи асос cифатида қараб уни қайта ташкил қилиш, машиналарнинг ўзига қараганда кўпроқ фойда келтиради. 2. Турли хил ишларни бирвақтнинг ўзида бажариш орқали, масалан, журнал ва счётларни нусха олиш ёзувлари орқали вақтни тежашга эришиш мумкин. Ишга олдиндан тайёргарлик кўриш ҳисоб ишлари қўлда юритилган тақдирда ҳам кўп вақтдан ютиш имконини беради. Вақтни тежаш ҳисобда машиналарни қўллаш орқали ҳам эришилади. 3. Меҳнатни тежаш. Ходимлар иш юки билан тўлиқ таъмин этилмаслигига қарамасдан, уларнинг иш жойини қисқартириш фақат йирик бухгалтерияларда мумкин бўлади. Ҳатто икки-уч ёки беш-олтита бухгалтерлар бўлишига қарамасдан ходимларни ҳар қандай қисқартириш мумкин бўлмай қолади. 4. Муддатнинг тежалиши. Бухгалтерия кўп ахборотларни катта аниқликда қисқароқ вақт ичида тақдим қилишга ҳаракат қилиши керак. Муддат тушунчаси вақт тушунчаси билан мос келмайди. Вақтдан тежаб қолинсада, лекин ахборотларни олиш муддати чўзилиб кетиши мумкин, қайсики бу ҳолат кўп жиҳатдан ташқи сабаблар билан белгиланади. Жумладан, ҳужжатлар айланишини ташкил этиш ва бошқалар. Бухгалтерия ҳисобида муддатни тежаб қолиш вақтни тежашдан ҳам муҳимроқдир. 5. Ҳавфсизлик ўз-ўзини назорат ва аудит қилиш орқали таъмин этилади: а) Ўзини-ўзи назорат қилиш ҳисобда учраб турадиган хатоларнинг олдини олиш имконини беради; б) бухгалтерия учун фақат ўз-ўзини назорат қилиш етарли бўлмасдан, балқи ташқи (аудит, эксперт, солиқ инспектори ) назорат ҳам зурурият ҳисобланади. 6. Аниқ (самарали)лик – ҳисобни яхши йўлга қўйишнинг муҳим шартларидан ҳисобланади. Ҳисобларда акс эттириладиган ва тақдим қилинадиган ахборотлар етарли даражада аниқ бўлиши талаб этилади. Ушбу принциплар бухгалтерия ҳисобини тўғри ва самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Жанубий Америка модели ҳам ўз хусусиятлари билан ажралиб туради. Давлат тили португал тили бўлган Бразилиядан ташқари бу давлатларни битта умумий тил – испан тили ва битта ўтмишга эга эканлиги бирлаштириб туради. Бу моделнинг юқорида баён қилинган моделлардан фарқли томони шундан иборатки, бунда ҳисоб маълумотлари инфляция даражасига корректировка қилинади. Умуман олганда, бу мамлакатларда ҳисоб давлат режалаштириш органларининг талабларига йўналтирилган ва корхоналарда юритиладиган ҳисоб услубиёти етарли даражада унификацияланган ҳисобланади. Бундан ташқари ҳисоб ва ҳисоботларда давлатнинг солиқ сиёсатининг бажарилишни назорат қилиш учун фойдаланиладиган ахборотларга ҳам етарли даражада аҳамият қаратилган. Янги юзага келаётган моделлар ҳам юқоридаги бошқа моделлардан ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Буларга Ислом моделини киритишган. Бу моделга ислом дини давлатлари киритилган. Ислом дини давлат даражасига кўтарилган давлатларда ушбу муқаддас дин уйғулаган қоидалар мамлакатнинг ижтимоий иқтисодий ҳаётига тўлиқ кириб борган ва бу маълум даражада корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Исломда ҳалоллик, бировнинг ҳақи (омонати)га хиёнат қилмаслик, олган даромадидан закот бериш, судхўрлик қилмаслик, тижоратда ҳамкор ва рақибларга нисбатан ёлғон ишлатмаслик, тарозидан урмаслик, қўлингиз ишда кўнглингиз оллоҳда бўлишлик, ишга виждонан муносабатда бўлишлик каби жиҳатлар юксак даражада қадрланади. Бу принципларга тижоратни бошқаришда, жумладан, ҳисоб-китобларни юритишда сўзсиз итоат қилишлик талаб этилади. Download 286.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling