Т/р Маъруза мавзулари (барча)


-расм. МҲХСларини қабул қилган давлатлар


Download 286.18 Kb.
bet15/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

4.2-расм. МҲХСларини қабул қилган давлатлар.


Бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисоби объектларини тан олиш ва баҳолаш тартиби, принцип ва қоидаларнинг қўлланилиши ҳамда молиявий ҳисоботларда очиқланадиган ахборотларнинг мазмуни ва таркибига доир минимал талабларни белгилайди. Бухгалтерия ҳисоби стандартлари ҳозирги кунда молиявий ҳисобот стандартлари деб юритилади.
Молиявий ҳисобот стандартлари - бу бухгалтерия ҳисоби концептуал асослари (қоидалари)ни амалиётга жорий қилиш воситаси бўлиб, у бухгалтерия ҳисоби объектларини ўрганиш борасидаги умумий ғояларни мужассамлантирувчи ҳужжатлар тизимидир. Ушбу тизим қуйидагиларни қамраб олиши лозим: (1) Молиявий бухгалтерия ҳисоби муҳим атамаларининг тавсифини. (2) молиявий бухгалтерия ҳисоби концептуал қоидаларининг, жумладан, тамойил (концепт)ларнинг қўлланилишини. (3) Молиявий ҳисоботларнинг мазмуни ва унда акс эттириладиган ахборотлар таркиби.
Молиявий ҳисобот стандартларига қўйиладиган талабларга қуйидагиларни киритиш мумкин: (1) энг умумий доирадаги масалаларни қамраб олиши; (2) қисқа, ихчам, мазмунли ва тушунарли бўлиши; (3) турли хил шароитда қўллана олишлиги; (4) бухгалтерия ҳисоби соҳасида энг илғор тажрибаларни умумлаштира олиши.
Молиявий ҳисобот стандартлари унинг барча масалаларни батафсил қамраб олишни, аниқ вазиятли ҳолларда қандай ҳаракат қилишини белгилашни мақсад қилиб қўймайди. Унинг мақсади, бухгалтерларга вазиятни тушунишга ёрдам бериш, унинг ҳаракат қилиш йўлини кўрсатишдан иборат.
Стандартларнинг фақат умумий қоидалар билан чегараланиши иккита муҳим имкониятни очиб беради. Биринчидан, стандартларда аниқ вазиятли ҳолатларда масалаларнинг айрим томонларини бухгалтерларнинг ўз профессионал доирасида ҳал қилишга йўл бериши, уларни профессионал даражасини ошириш устида ишлашга, масалаларни ҳал қилишда ижодий ёндашишга, профессионал компитенциясини юксалтиришга муҳит яратади. Иккинчидан, стандартларнинг умумий масалалар билан чегараланиши унинг хато қилиш, айрим вазиятли ҳолларга стандарт қоидаларининг тўғри келмаслик каби ҳолатларини камайтиради, яъни уни обрўйсизлантиришдан сақлайди, қўлланилиш доирасини янада кенгайтиради.
Бухгалтерия стандартлари жуда ихчам, қисқа, мазмунан бой, тушунарли ва оммабоп бўлиши керак. Масалан, 1-сон Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандарти (БҲХС) “Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш” деб аталиб, унда молиявий ҳисоботнинг фойдалилигини ошириш мақсадида уни тузиш ва тақдим қилишдаги бир қанча мулоҳазалар, унинг таркиби бўйича тавсиялар ва мазмунига қўйиладиган минимал талаблар белгиланган. Ушбу стандарт фойда олиш мақсадидаги барча корхоналарга, жумладан банк ва суғурта компаниялар учун ҳам мўлжалланган. Бундан ташқари, хоҳловчи давлат секторидаги ҳукумат нотижорат компаниялари ҳам ушбу стандартдан фойдаланишлари мумкин. Стандарт молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши шарт бўлган моддаларнинг тартиби ва уларнинг шаклларини белгилашни мақсад қилмайди, балки фойдаланувчилар учун аҳамият касб этадиган, моҳият ва функция жиҳатдан турли хил бўлган ва ҳисоботларда алоҳида бўлим сифатида кўрсатилишга сазовор бўлган моддаларнинг қаторини келтиради.
Стандартларга қўйиладиган муҳим талаблардан бири унинг тушунарли бўлишидир. Стандартлар фақат бухгалтер ва аудиторларга мўлжалланган бўлмасдан, у кенг ишбилармонларга, менежерларга, маркетинг соҳаси ходимларига ва бошқа бухгалтерия соҳаси билан боғлиқ ҳолда ишловчи ходимларга ҳам тушунарли бўлиши керак.
Стандартларнинг турли хил шароитда қўлланилиши деганда, унинг бухгалтерия ҳисоби бирликлари, юз бераётган операциялар ва объектларни ҳисобга олишнинг хусусиятларини инобатга олиш даражаси ва ҳар хил вазиятларда қўллана олишлиги тушунилади. Стандартлар барча бизнес бирликлари турлари, жумладан ишлаб чиқариш, савдо-тижорат ва хизмат кўрсатувчи бирликларнинг ҳар бирига уйғун бўладиган қоидаларни ифодалаши керак. Бу эса ҳамма тармоқлар учун ягона бухгалтерия ҳисоби принципларини яратиш демакдир. Масалан, маҳсулот таннархи кўрсаткичининг моҳияти очилаётганда, у ўзида товар ва иш (хизматлар) таннархини ҳам қамраб олиши керак. Стандарт маъносида таннарх дейилганда, у ҳам ишлаб чиқарилган маҳсулот, ҳам сотилган товар, ҳам бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат таннархини ўз ичига олиши керак бўлади.
Бухгалтерия ҳисоби стандартлари бухгалтерия ҳисоби тараққиёти давомида юзага келган ҳаётий зарурий ҳужжат ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби стандартларини ишлаб чиқиш ва уларга риоя қилиш заруриятлари қуйидаги омиллардан келиб чиқади.

Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling