Т/р Маъруза мавзулари (барча)


Download 286.18 Kb.
bet16/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

Биринчидан, бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ахборотлардан фойдаланувчилар сони кескин ошади. Уларнинг ҳар бири тақдим қилинаётган молиявий ахборотлар таркиби, миқдори ва сифатига турлича талабларни қўяди. Барча ахборот фойдаланувчиларнинг манфаатларини умумлаштириш ва уларнинг ҳаммаси учун бир шаклдаги ҳисобот тузишга эришиш ҳисоб стандартларига умумий риоя қилиш натижасида мумкин бўлади.
Иккинчидан, ташқи ва ички ахборот фойдаланувчилар ўз компаниялари молиявий-хўжалик фаолияти ёки маблағлардан самарали фойдаланиш хусусида асосли қарорлар қабул қилишлари учун ўзлари қизиқадиган бир нечта компанияларнинг молиявий ҳисоботлари билан танишадилар, уларни таққослаб таҳлил қиладилар. Турли хил мулк шакллари асосида ва турли хил фаолият билан шуғулланадиган компаниялар молиявий ҳисоботларнинг таққосланувчанлигига эришиш ҳам ҳисоб стандартларига умумий риоя қилиш маҳсули ҳисобланади.
Учинчидан, молиявий бухгалтерия ҳисоби стандартлари ёрдамида бухгалтерия ҳисобини мамлакат миқёсида тартибга солиб туриш, бошқариш ва ягона ҳисоб сиёсатини юритиш имкониятлари яратилади. Стандартлар бухгалтерия ҳисобининг концептуал қоидаларини амалиётга жорий қилишга эришишнинг натижаси ҳисобланади.
Тўртинчидан, халқаро муносабатларнинг чуқурлашуви, миллатлараро корпорацияларнинг ва чет эл сармоясидаги корхоналарнинг вужудга келиши, халқаро бухгалтерия ҳисоби қоидаларини умумлаштиришни зарурият қилиб қўяди. Бухгалтерия ҳисоби бўйича халқаро доирада умум эътироф этилган қоидаларни умумлаштириш бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш орқали эришилиши жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган.
Халқаро ҳисоб таълимотида бухгалтерия ҳисобига оид стандартларни уч тоифага ажратадилар: (1) Бухгалтерия Ҳисобининг Халқаро Стандартлари (БҲХС ёки IAS); (2) Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (МҲХС ёки IFRS) (3) Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартлари (БҲМС ёки NAS).
1-сон БҲХСда “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари – бу Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Кенгаши томонидан қабул қилинган стандартлар ва интерпретациялардир” – деб таъкидланган. Уларга киради:
а) Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари (IAS);
б) Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари (IFRS);
с) Интерпретациялар (SIC ва IFRICлар).
БҲХС (IAS - International Accounting Standarts)лар Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари бўйича Кенгаши (БҲХСК) (IASВ) томонидан ишлаб чиқилади. Ҳозирги пайтда ушбу Кенгаш таркибида 112 мамлакатдан 153 аъзо 2 миллиондан ортиқ бухгалтерларнинг манфаатларини ҳимоя қилмоқдалар. 2018 йил 1 январь ҳолати бўйича БҲХСК томонидан 1 та концептуал асос, 29 та БҲХСлари (охирги стандартнинг рақами 41), 17 та Молиявий Ҳисобот Халқаро стандартлари (МҲХС), 33 та стандартларга интерпретациялар (SIC) ҳамда 23 та IFRICлар нашр қилинганлиги кўрсатилган. Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари инглиз ва ўзбек тилидаги рўйхатини 4.1-жадвалда келтирамиз.

Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling