Т/р Маъруза мавзулари (барча)


-расм. Буюк Британиядаги “Laing Alarko JV” компаниясининг “Лэнг Аларко Ўзбекистон” шўъба корхонаси ташкилий тузилиши


Download 286.18 Kb.
bet18/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

4.3-расм. Буюк Британиядаги “Laing Alarko JV” компаниясининг “Лэнг Аларко Ўзбекистон” шўъба корхонаси ташкилий тузилиши

Молиявий бухгалтерия ҳисоби “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун ва миллий стандартларда кўзда тутилган принциплар асосида ташкил қилинади. Компания таннарх бухгалтерия ҳисоби, персонал, таъминот ва қурилиш жараёни, бажарилган ишларни буюртмачига топшириш департаментлари билан стаф мулоқотида бўлади. Бошқа чизиқли ва стаф департаментлар бухгалтерия ҳисоби процедураси ва сиёсатига мувофиқ ҳисобот берадилар. Масалан, персонал департаменти ишчи ва ходимлар, уларнинг иш соатлари ва иш ҳақларининг ҳисобини юритади ва бухгалтерия ҳисоби департаментига ҳисобот бериб туради. Персонал департаменти ходимлар билан боғлиқ барча ишларга масъул бўлим ҳисобланади. Бизнинг амалиётимизда иш ҳақини бухгалтерлар ҳисоблайдилар. Чет эл компаниялари амалиётида эса персонал билан боғлиқ барча жараёнларни, шу жумладан, иш ҳақини ҳисоблашни мутахассислашган персонал департаменти бажаради. Бу эса унинг нуфузини янада оширади.


Б изнингча, бошқарувда бухгалтерия ҳисоби иштирокини менежментнинг қуйидаги умумэътироф этилган тўртта ўзаро боғлиқ ва кетма-кет амалга ошириладиган босқичларида аниқлаш лозим (4.4-расм):


4.4.-расм. Менежмент фаолияти ва унда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимининг иштироки10.

1. Ташкилотнинг энг умумий ва махсус мақсадларини белгилаш;


2. Мақсадларга эришиш учун режалар ишлаб чиқиш (бюджетлар);
3. Ҳаракат (амалга ошириш);
4. Бажарилишларни баҳолаш.
Ташкилотнинг умумий ва махсус мақсадлари менежерлар томонидан белгилангандан сўнг, мақсадларга эришиш учун режалар ишлаб чиқилади.
Бизнес режалари у ёки бу турдаги товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш (бажариш, кўрсатиш) учун талаб этиладиган моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжлар, ишлаб чиқариш, сотиш ва кутилаётган молиявий натижаларни акс эттирувчи бюджет лойиҳаларини ўз ичига олади. Ушбу лойиҳалар тузилаётганида бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланилади ва бухгалтер-менежерлар иштироки талаб қилинади. Лекин, молиявий ахборотларни мужассамлантирувчи кўпгина лойиҳалар, жумладан, пул оқимлари бюджети, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот лойиҳаси, бухгалтерия баланси лойиҳалари бевосита бухгалтерлар томонидан тузилади.
Демак, бизнес фаолияти режалаштирилаётганда бухгалтерларнинг уч кўринишдаги иштирокини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир: 1) бизнес режалари тузишда бухгалтерия ахборотлари таъмин этилади; 2) бухгалтер-менежерлар бизнес-режаларини ишлаб чиқишда бошқа менежерлар қатори иштирок этади; 3) айрим молиявий ахборотларга тааллуқли лойиҳалар бевосита бухгалтерлар томонидан тайёрланади.
Мукаммал режалар ишлаб чиқилгандан сўнг, фаолиятга жалб қилинган маблағларнинг ҳаракати амалга оширилади. Режадаги маҳсулотни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш) учун моддий, молиявий ва меҳнат сарфлари юз беради ва натижада ишлаб чиқариш, сотиш ва молиявий натижалар шакллана боради. Ҳаракат жараёнининг юз бериши эришилган бажарилишларни ўлчаш ва баҳолаш заруриятини келтириб чиқаради. Ҳақиқатдаги ҳаракат (амалга оширилиш) ва бажарилишларни баҳолаш натижалари бошқарув (менежментлик) ҳамда молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи учун объект сифатида хизмат қилади. Ушбу жараёнлар бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштирилади, бухгалтерия ҳисоби счётлари ва регистрларида қайд этилади, бажарилишлар ҳисоботи тузилади ва менежерларга тақдим этилади. Менежерлар ҳақиқатда эришилган натижаларнинг бюджетларга мувофиқлигини назорат қилиб боради. Агарда жиддий фарқ вужудга келса, бюджетларга ўзгартиришлар киритиш масаласи ўртага қўйилади ва бу ўзгартиришлар менежерлар томонидан қабул қилинса, кейинги назорат фаолиятида ушбу ўзгартиришлар асосидаги бюджет лойиҳаларидан фойдаланилади. Ҳаракатлар (амалга оширилиш) ва бажарилишни баҳолаш жараёнидаги ҳисобга олинган маълумотларни менежерларга етказилиши “қайтарма боғлиқлик” (fadback)ни юзага келтиради.
Компанияларда юқорида таъкидлаганимиздек, халқаро талабларга жавоб берадиган менежмент тизими юзага келган тақдирдагина МҲХСларини қўллаш етарли натижа ва самара беради.
МҲХСлари бухгалтерларни тайёрлаш тизимида муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда 115 дан ортиқ дунё мамлакатларида минглаб компаниялар ўзларининг ташаббуслари билан молиявий ҳисоботини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳисобот тайёрлашни амалга оширар экан, албатта МҲХСларини чуқур биладиган ва қўллай оладиган профессионал бухгалтерлар ва аудиторларга эҳтиёж ҳам кескин ошади.
МҲХСлари бухгалтерларда қуйидаги билим, тажрибалар ва амалий компетенцияларини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди:

  • Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш концептуал асосларини билиши ва тушунтириб бера олиши ҳамда молиявий ҳисобот принципларини қўллай олиши;

  • молиявий ҳисобот халқаро стандартларига мувофиқ ҳолатда ҳисоб сиёсатини шакллантира олиши;

  • молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг мазмуни, атамалари, баҳолаш ва тан олиш мезонлари, ҳисобга олиш методларини билиши ва уларни молиявий ҳисоботни тузишда қўллай олиши;

  • молиявий ҳисоботда очиқланадиган ахборотларга қўйиладиган талабларни билиши ва қўллай олиши;

  • таркибида шўъба, ассоциациялашган ва қўшма корхоналар кирувчи бош компаниянинг консолидациялашган молиявий ҳисоботини тузишнинг методологик асосларини билиши ва ҳисоботни тузиши;

  • бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботни МҲХСлари талабларига мувофиқ келадиган молиявий ҳисоботга трансформация қила олиши;

  • компанияларнинг молиявий ҳисоботи асосида ҳисоб коэффициентларини ҳисоблаш ва улар асосида компаниянинг молиявий ҳолатига баҳо бера олиши, қарорлар лойиҳаларини тайёрлай олиши;

  • компаниянинг молиявий ҳисоботларини лойиҳалаштириш (бюджетлаштириши), стратегик режалаштириши ва молиявий менежментни амалга ошира билиши;

  • МҲХСлари асосидаги махсус дастурларда ишлай олиши ва ахборотларга замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб ишлов бериш ва уни узата олиши;

  • МҲХСларининг асл манбаларига кира олиши учун инглиз тилини билиши.

Ҳозирги кунда дунё миқёсида МҲХСларини ўрганиш йўлга қўйилган. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича билимга ва тажрибага эга бўлган профессионал бухгалтерлар ва аудиторлар учун МҲХСларини ўрганиш ва бу соҳада ўзларининг билимларини тасдиқлашлари учун АССА халқаро молиявий ҳисобот бўйича дипломни (АССА ДипИФР) кўзда тутадиган имтиҳон тизимини йўлга қўйган. Бу МҲХСларини ўрганиш ва уни қўллай олишда муҳим роль ўйнамоқда. Олий таълим муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассисликлари учун “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” курсини ўрганиш ҳам айнан юқорида санаб ўтилган билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.
Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари бўйича Кенгашнинг мақсади ва унинг тавсифи. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарт-ларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва фойдаланиш имкониятлари.

Иқтисодиётнинг глобаллашуви шароитида турли мамлакатларда сифатли, таққосланадиган ва ишончли ҳамда уйғун ахборотларни шакллантиришда ягона ёндашувга эришиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай имкониятга фақат молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тан олиш ва унга мувофиқ ҳолда ҳисоботлар тузиш орқали эришиш мумкин. Бу қуйидаги омиллар билан белгиланади:



  • Турли мамлакатда инвесторлар ва акционерларга потенциал компанияларнинг бир хил принциплар асосида, яъни таққосланувчанлик асосида тайёрланган молиявий ҳисоботни яхшироқ таҳлил қилиш имкониятига эга бўладилар;

  • Турли мамлакатларда турли фонд биржаларига ҳар бирига ўша мамлакатнинг стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботдан кўра ҳаммаси учун ягона тан олинадиган битта молиявий ҳисоботни тузиш мақсадга мувофиқдир. Натижада, ҳисоботни тузиш харажатлари қисқаради ва капитални жалб қилиш имкониятлари кенгаяди;

  • Трансмиллий корпорацияларда турли хил мамлакатларда жойлашган компанияларининг молиявий ҳисоботларини умум тан олинган қоидалар асосида консолидациялаш;

  • МҲХСлари асосида тузилган молиявий ҳисоботлар инвестициявий муҳитни яхшилайди. Мамлакатга йирик компаниялар томонидан инвестицияларнинг кириб келишига имконият яратади.

Жаҳон амалиётида бухгалтерия ҳисобига доир стандартларни ишлаб чиқишда бухгалтерлар ва аудиторларнинг профессионал ташкилотлари муҳим роль ўйнайди. Профессионал ташкилотлар давлатга оид бўлмаган, нотижорат ташкилотлари бўлиб, ўзининг уставидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга оширади. Профессионал ташкилотлар ўзига энг кучли, шу соҳанинг билимдони ва катта амалий тажрибаларга эга бўлган соҳа олимлари, компания ва фирмаларнинг молиявий менежерлари, бош бухгалтерларини бирлаштириб уларни битта мақсадга, яъни бухгалтерия ҳисоби ва аудитни ривожлантириш ишларига сафарбар қилади, бухгалтерия ҳисобининг стандартларини ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш ишларини олиб боради.
Бухгалтерия ҳисоби масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларга қуйидаги ташкилотларни киритиш мумкин:

  1. Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартлари Кенгаши (IFRSB)

  2. Бухгалтерлар Халқаро Федерацияси Қўмитаси (IFAC)

  3. Бирлашган Миллиатлар Ташкилоти Халқаро Стандартлар бўйича Экспертлар Ҳукуматлараро Ишчи Гуруҳи (ISAR)

  4. Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти ( OECD)


Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling