Т/р Маъруза мавзулари (барча)


-расм. МҲХСларини тартибга солувчи органлар структураси11


Download 286.18 Kb.
bet20/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

4.5-расм. МҲХСларини тартибга солувчи органлар структураси11.
Кузатув Кенгаши ва Восийлик институти Кенгашилари ва Қўмитаси ўртасидаги боғлиқлик ва ҳисобдорликни қуйидаги 4.6-расмда кенгроқ кўриш мумкин.
Кузатув Кенгашининг асосий вазифаси – молиявий ҳисоботнинг шакли ва мазмуни учун жавоб берадиган капитал бозорини тартибга солувчи билан Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Фонди (МҲХСФ) ўртасида расмий ҳамкорликни ўрнатишдан иборат.
Кузатув Кенгашининг функцияларига қуйидагилар киради:

  • Восийларни тасдиқлаш процедурасини ишлаб чиқиш ва МҲХСФ уставига мувофиқ уларнинг таркибини тасдиқлаш;

  • МҲХСКнинг молиялаштиришни таъминлаш бўйича Восийлик институти ишларининг мақсадга мувофиқлиги ва қонунийлигига баҳо бериш;

  • МҲХСК стандартларни муҳокама қилиш, маъқуллаш ва чоп эттириш бўйича Восийлик институтининг мониторинг ишларига баҳо бериш;



4.6-расм. МҲХС Кенгашнинг структураси12

  • МҲХСФ томонидан МҲХСК устидан назорат функциясини амалга оширишда стандартларни яратишда потенциал таъсир кўрсатадиган тартибга солувчи, ҳуқуқий ва сиёсий ҳодисаларни аниқлаб олишдаги жавобгарлиги доирасидаги масалаларни Восийлик институти аъзолари билан муҳокама қилиш;

  • МҲХСФ кун тартибига кенг ижтимоий қизиқишни ўйғотувчи молиявий ҳисоботни муҳокама қилиш масалаларини қўйиш.

Восийлик институтининг функциялари қилиб қуйидагилар белгиланган:

  • МҲХСК ва Стандартлар бўйича Маслаҳат Кенгашининг аъзоларини тайинлаш;

  • МҲХСлари бўйича барча органларнинг иши самарадорлигини назорат қилиш;

  • Молиялаштиришни таъминлаш;

  • Бюджетни тасдиқлаш;

  • Уставга ўзгартириш киритиш

МҲХСК (International Accounting Standards Board – IASB) 15 та аъзодан ташкил топади (шундай 12 таси доимий асосда ишлайди) ва восийлар томонидан 3 йилда 5 йилгача тайинланади.
МҲХСКнинг асосий функцияларига қуйидагилар киритилган:

  • МҲХСларини ишлаб чиқиш ва нашрдан чиқариш;

  • стандартлар лойиҳаларини тайёрлаш ва оммавийлаштириш;

  • стандартлар лойиҳаларини муҳокама қилиш учун оммавийлаштиришдан олинган таклифлар ва шарҳларни кўриб чиқиш тартибини белгилаш;

  • хулосалар ясаш учун асосларни оммавийлаштириш.

МҲХСКнинг асосий қуйидаги учта мақсади эътироф этилган:

  • Жамият мақсадларида юқори сифатли, тушунарли ва амалий жорий этиладиган бухгалтерия ҳисобининг бутун дунё стандартларини яратиш, қайсики бу ҳужжатлар халқаро фондлар бозорлари қатнашчилари ва бошқа фойдаланувчиларга қарорлар қабул қилишда кўмаклашиш учун молиявий ҳисоботларда ва бошқа молия ҳисоботларида юқори сифатли, шаффоф ва таққосланадиган ахборотларнинг яратилиши ва тақдим этилишини талаб этади.

  • бутун дунёда стандартларнинг қабул қилиниши, риоя қилиниши ва ягона интерпритациясини қўллаб қувватлайди.

  • бутун дунёда молиявий ҳисобот стандартларини максимал яқинлигини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисобот стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилинишининг масъул органлари билан ҳамкорлик қилиш.

IASC Правленияси 1982 йилда Молиявий ҳисоботларни тузувчи ва улардан фойдаланувчи халқаро ташкилотлар, фонд биржалари, қимматли қоғозлар савдосини тартибга солувчи агентликлар, стандартларни қабул қилувчи органлар ва ҳукуматлараро ташкилотлар вакилларидан иборат Халқаро Маслаҳат Гуруҳига асос солди. 2002 йилда ушбу Гуруҳ Стандартлар бўйича Маслаҳат Кенгашига айлантирилди. Унда 48 та аъзо фаолият юритади, улар 3 йил муддатга тайинланган. Маслаҳат гуруҳига аъзо бўлган қуйидаги ташкилотларни алоҳида эътироф этиш мумкин:

  • Европа комиссияси (кузатувчилари)

  • Фонд биржалари Халқаро федерацияси

  • АҚШ Молиявий ҳисоб стандартлари правленияси

  • Бухгалтерия ҳисоби таълими ва тадқиқотлар Халқаро Ассоциацияси

  • Банк иши халқаро Ассоциацияси

  • Халқаро Савдо Палатаси

  • Эркин савдо иттифоқи халқаро конфедерацияси

  • Меҳнатнинг халқаро конфедерацияси

  • Халқаро Молиявий Корпорация

  • Баҳолаш Стандартлари бўйича Халқаро Комиссия

  • Халқаро Банк

  • Иқтисодий ҳамжиҳатлик ва тараққиёт ташкилоти

  • Трансмиллий корпорациялар ва инвестициялар бўйича БМТ бўлими

Маслаҳат Кенгаши махсус лойиҳалар бўйича техник масалалар, ишчи дастурларда белгиланган режалар ва устувор йўналишлар, IASВ томонидан стандартларни қабул қилиш эҳтимоллиги ва старатегик масалалар бўйича маслаҳат беради. Бу гуруҳ IASВ томонидан БҲХСларни қабул қилинишида фойдаланадиган расмий жараёнларда муҳим роль ўйнайди.
IASВ томонидан МҲХСларини ишлаб чиқиш маълум бир процедурада амалга оширилади. Бу ҳолат ишлаб чиқарилаётган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларининг сифатини ва ўта мукаммал бўлишини таъминлайди.
1997 йилда IASC Правленияси Интерпритация бўйича Доимий Қўмитани ташкил этди. Бу қўмитанинг асосий вазифаси қарама-қаршиликларни ёки ҳатто уларни ҳал қилиш бўйича расмий қўлланмалар йўқлиги туфайли уларни кўриб чиқишда мақбул бўлмаган ёндашишларни келтириб чиқарувчи бухгалтерия ҳисоби масалаларини ўз вақтида муҳокама қилишдан иборат. 2002 йилда ушбу Қўмита Халқаро Молиявий Ҳисоботлар Интерпритацияси бўйича Қўмитага айлантирилди (International Financial Reporting Interpretations Committee – IFRIC).
Халқаро Молиявий Ҳисоботлар Интерпритацияси бўйича Қўмитага 14 та мамлакатлардан, шу жумладан бухгалтер/аудиторлик профессияси, молиявий ҳисоботни тузувчи ва фойдаланувчи гуруҳларнинг вакилларидан иборат.
Ушбу Қўмитага қуйидаги функциялар юклатилган:

  • МҲХС (БҲХС ва МҲХС) қўлланилишини очиқлаш ва МҲХСларида кўриб ўтилмаган ҳисоб масалаларига доир тавсияномаларни тақдим этиш ҳамда МҲХСК талаби билан бошқа мажбуриятларни бажариш;

  • МҲХСК томонидан интерпритация лойиҳалари кўриб чиқилгандан сўнг интрепритацияларни якуний қабул қилингунга қадар мақбул бўлган вақт оралиғида жамоатчилик шарҳларини олиш учун уларни оммавий нашр эттириш;

  • МҲХСКга ҳисобот бериш ва ундан интерпритацияларнинг якуний лойиҳаси тасдиғини олиш;

  • Юқоридаги функцияларни бажаришда бутун дунёда молиявий ҳисобот стандартларини максимал яқинлаштиришни таъминлаш учун молиявий ҳисоботнинг миллий стандартлари билан фаол ишлаш бўйича МҲХСКга мурожаат этиш.

МҲХСларни қабул қилиш жараёни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларининг юқори сифатда тайёрланишини таъмин этишга ҳаракат қилади. Чунки, стандартлар аниқ иқтисодий муҳитда унга монанд бўлган бухгалтерия амалиётини қўллашни кўзда тутади. Стандартларни қабул қилиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  1. Муаммони ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда “Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилишнинг концептуал асослари” қўлланилишининг имкониятларини баҳолаш;

  2. Бухгалтерия ҳисобининг миллий талаблари ва амалиётини ўрганиш ва стандартларни белгилайдиган миллий органлар билан фикр алмашиш;

  3. Васийлик Институти ва Маслаҳат Кенгаши билан МҲХСКнинг кун тартибига мазкур мавзуни киритиш бўйича маслаҳатлар ўтказиш;

  4. Ишчи гуруҳни тузиш;

  5. Умумий кенг жамоатчилик муҳокамаси учун дискуссион ҳужжатларни (Discussion paper) нашр эттириш;

  6. Умумий кенг жамоатчилик муҳокамаси учун стандарт лойиҳасини (“Exposure draft”) нашр эттириш;

  7. Стандарт лойиҳаси билан биргаликда “Қарорлар қабул қилиш учун Асослар” (Basis for Conclusion) ҳамда стандарт лойиҳасининг ҳолатлари билан рози бўлмаган МҲХСК аъзоларининг позицияси;

  8. Шарҳларни йиғиш учун ажратилган давр давомида олинган барча шарҳларнинг кўриб чиқилиши;

  9. Агар зарурият бўлса стандартларни қўллай олмаслик даражасини жамоатчилик эшитувлари ва тест ўтказишни амалга ошириш;

  10. Стандартларни тасдиқлаш, агар шу талаб этилса, бунинг учун энг камида МҲХСКнинг 9 та аъзоси овози талаб этилади:

  11. Стандартни Қарорлар қабул қилиш Асослари билан бирга нашрдан чиқариш, қайсики унда бошқа ҳолатлар ҳамда стандартларни яратишлар билан бир қаторда МҲХСКнинг профессионал жамоатчилигидан олинган танқидий эътирозларга шарҳи ҳамда МҲХСК аъзолари нуқтаи назарлари келтирилади.13

МҲХСларини ишлаб чиқиш жараёнида Кенгаш стандартда кўриб чиқилаётган масалалар муҳокама учун муаммоли мақолалар чоп эттириш орқали ёритиб бериш лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
МҲХСларини қабул қилиш процедурасини қуйидаги чизмада акс эттириш мумкин (4.7-расм).



Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling