Т/р Маъруза мавзулари (барча)


Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартлари Кенгаши (IFRSB)


Download 286.18 Kb.
bet19/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартлари Кенгаши (IFRSB) (2001 йилга қадар Қўмита эди - IASC) – бутун дунёдаги бухгалтерия ҳисоби соҳаси фаолиятидаги вакиллардан иборат аъзоларни бирлаштирган, ҳукуматга оид бўлмаган халқаро бухгалтерия ҳисоби ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва доимий такомиллаштириб бориш бўлиб ҳисобланади.
IASВ штаб квартираси Лондон шаҳрида жойлашган. Ушбу халқаро ташкилотнинг Кенгашига кўпмиллиард оборотдаги глобал ташкилот ва компанияларда, дунё банкларида юқори мансабларда ишлаган, катта обрў эътиборга ва профессионал малакага эга бўлган мутахассислар жалб қилинган.
1975 йилда Қўмита томонидан биринчи бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти “Ҳисоб сиёсатининг очиқланиши”ни нашр эттирди.
Халқаро молиявий ҳисобот деганда, МҲХС ёки АҚШнинг GAAP стандартларига мувофиқ ҳолда тузилган молиявий ҳисоботга айтилади. Ушбу иккита турдаги стандартлар дунёдаги барча фонд биржалари учун молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш қоидаларини тартибга солади ва ушбу биржалар томонидан тан олинади.
1992 йилда қабул қилинган IASCнинг уставида ушбу ташкилотнинг асосий мақсади қуйидагича ёритилган:

  • “Жамоатчиликнинг манфаатларидан келиб чиқиб, молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш жараёнида риоя қилиш ва унинг бутун дунё томонидан қабул қилиниши ва риоя қилинишини қўллаб-қуватлаш учун бухгалтерия ҳисоби стандартларини шакллантириш ва чоп эттириш; ҳамда

  • молиявий ҳисоботларни тақдим қилишга доир Низом, ҳисоб стандартлари ва муолажаларини яхшилаш ва келишуви устида мунтазам ишлаш.

IASC ишлари профессионал бухгалтерлар томонидан тан олиниши билан бир қаторда бизнес ҳамжамиятлари, компанияларнинг молиявий менежерлари, молиявий таҳлилчилар, фонд биржалари, ҳуқуқшунослар, банкирлар ва қимматли қоғозлар ва савдо агентликлари, бутун тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан эътироф этилмоқда ва улардан фойдаланувчиларнинг қатори кенгайиб бормоқда.
1983 йилдан 2001 йилга қадар IASC таркибига Бухгалтерларнинг Халқаро Федерацияси Қўмитасига (IFAС) аъзо бўлган барча бухгалтер ва аудиторларнинг профессионал ташкилотлари кирган. Қўмита томонидан 40 тадан ортиқ бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари (БҲХС) ишлаб чиқилган. Қўмита аъзолари томонидан IASCга аъзо бўлган мамлакатларда БҲХСларининг қўлланилиши назорат қилиб борилади. Лекин, IASC халқаро стандартларнинг қўлланилишини мажбурий тарзда амалга оширмайди. Чунки, ҳар бир мамлакат ўзининг қонунлари доирасида миллий хусусиятларини инобатга олган миллий бухгалтерия ҳисоби стандартларидан фойдаланиши мумкин.
2001 йилдан эътиборан Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари Қўмитаси Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Кенгашига айлантирилди (МҲХСК). МҲХСК Восийлик институтига бўйсинади (4.5-расм). Восийлик институтини эса Кузатув Кенгаши тасдиқлайди.



Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling