Т/р Маъруза мавзулари (барча)


йил италян монахи, математик Лука Пачоли


Download 286.18 Kb.
bet2/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

1494 йил италян монахи, математик Лука Пачоли ўзининг математик китобига ёзган иловаларида ўша даврда италияда савдогарлар ўртасида тарқалган ҳисоб-китоб ишлари амалиётини ўрганиш асосида иккиёқлама бухгалтериянинг қўлланилишини батафсил ёритиб берди [40, 42-бет].
Л.Пачоли бухгалтерларнинг бошланғич баланс тузишдаги ҳаракатини қуйидагича тавсифлайди: “…Барча дебет моддаларининг, қайсики жами аталадиган суммасини, кейин худду шунингдек, кредит жами суммасини аниқлаш зарур; булардан биринчиси - дебет бўйича жами, иккинчиси - кредит бўйича жамиси деб аталади. Агар ушбу иккита сумма бир-бирига тенг бўлса, Сизнинг китобларингиз яхши юритилган деган хулосага келиш мумкин” [89, 28-бет]. Бу амалиёт натижаларини умумлаштириш ва унга математиканинг қўлланилиши ҳисоб ғоясининг вужудга келиш даврини бошлаб берди.
XIX асрнинг охирларига келиб бухгалтерия ҳисоби тараққиёти учун жуда қулай муҳит юзага келди. Бу шарт-шароитларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин: 1) индустриал саноат революцияси натижасида бизнеснинг масштаби ва уларнинг пулда ўлчаниладиган операциялари хилма-хиллиги кенгайди, 2) давлат миқёсида бюджет ва молиянинг ташкил этилиши, 3) қарз ва капитал (сармоя) берувчиларнинг ажралиши, 4) мулкдорлар ва менежерларнинг ажралиши, 5) масъулияти чекланган жамият принципларининг ишлаб чиқилиши, 6) тижорат банклари фаолияти кенгайиши, 7) акциядорлик жамиятлари ва акциядорлик капиталининг вужудга келиши, 8) қонуний муҳитнинг вужудга келиши.
Бу шарт-шароитлар бухгалтерия ҳисобининг умумтан олинган усулларининг кенг жорий қилиниш жараёнини тезлаштирди. Юзага келган муҳит ўз навбатида бухгалтерия ҳисоби методларини умумлаштирадиган ва уни оммавийлаштирадиган профессионал ташкилотларнинг юзага келишига олиб келди. Стандартлар ва этика қоидаларига мос профессионал бухгалтерларнинг вужудга келиши Европа мамлакатларида бухгалтерия ҳисоби профессионал идораларининг шаклланиши билан боғлиқдир. 1854 йил Қирол Шотландияда Чартер бухгалтерлар жамиятини тузишга асос солди. 1880 йил Англия ва Уелсда Чартер Бухгалтерлар Институти ташкил этилди. 1887 йил АҚШда Жамоат Бухгалтерлар Ассоциацияси (AAPA) фаолият бошлади ва “Journal of Accountancy” нашриёт органига эга бўлди [81, 5-бет]. 1904 йилда АҚШда бухгалтерларнинг биринчи халқаро конгресси бўлиб ўтди ва мамлакатлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби соҳасида фикрлар билан алмашиш имконияти юзага келди. Кейинчалик дунёнинг турли хил мамлакатларида даврий равишда конференциялар бўлиб турди. Бироқ ҳамкорлик борасида муҳим келишувга келинмади.
Бухгалтерия ҳисоби фанининг ривожланиши ва халқаро интеграциялашувида Америка-Англия давлатлари иқтисодчи олимларининг роли катта бўлди. Дунёда Америка бухгалтерияси асосчиларидан бири Чарльз Эзра Шпруг (1842-1912) эътироф этилади. У бухгалтерия ҳисоби фанининг алгебра, фалсафа ва бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқ эканлигини асослаб берди. Ч.Э. Шпруг Актив = Мажбурият + Капитал формуласини яратди.
XIX асрнинг охирларига келиб бухгалтерия ҳисоби фан сифатида тўлиқ шаклланди. “Бухгалтерия ҳисоби назарияси” фанига асос солинди. Унинг асоcчиларидан бири Амеркалик олим Е.С. Хендриксендир. Бу даврда ушбу олим ва бошқа Америка мутахассислари томонидан бухгалтерия ҳисоби икки йўналишга, яъни молиявий бухгалтерия ҳисоби ва менежментлик бухгалтерия ҳисобларига ажратилди. Ушбу таркибий қисмларнинг назарий ва методологик асослари яратилди.
1929 йилда жаҳон фонд бозорларида бошланган кўп йиллик иқтисодий кризис ҳисоботларни умумқабул қилинган ва кенг қўлланиладиган қоидалар асосида тузиш заруриятини юзага келтирди. Ушбу кризис бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизими давр талабларига жавоб бера олмаслигини ва уни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурияти мавжудлигини исботлади. Натижада, ўтган асрнинг 30-йилларида АҚШда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг умумқабул қилинган принципларини ишлаб чиқишга киришилди.
1937 йилда Германияда, 1947 йил Францияда бухгалтерия ҳисоби счётлар миллий режаси пайдо бўлди ва счётлар режасини қўллаш мажбурий ҳолатга келтирилди1. Дунёнинг етакчи мамлакатларида миллий ҳисоб тизими шаклланди ва тараққий этди.
Ушбу борада фикрларни умумлаштириш натижасида биз миллий бухгалтерия (молиявий) ҳисоби ва ҳисоботи тизимининг шаклланишида қуйидаги омилларни қайд қилиш муҳимлигини таъкидлаймиз:

  1. Иқтисодий – мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси, иқтисодий ҳамкорлик, иқтисодий муносабатлар.

  2. Сиёсий ва мафкуравий - мамлакатнинг сиёсати, унинг халқаро майдонда тутган ўрни ва мафкураси.

  3. Маданий - мамлакатнинг ва кишиларнинг маданияти ва урф-одатлари.

  4. Қонун тизими - мамлакатда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий актлар, уларнинг савияси ва субъектлар томонидан қўлланилиш даражаси.

  5. Бошқа давлатлар таъсири - бошқа давлатлардаги бухгалтерия ҳисобининг илғор ютуқларидан фойдаланиш, тажриба алмашиш, ёрдам кўрсатилиш лойиҳаларининг амалга оширилиши.

  6. Иқтисодчи олимлар назарияси ва профессионал ташкилотларнинг таъсири – иқтисодчи олимларнинг тадқиқот натижалари, амалиётчиларнинг фикр ва таклифлари, профессионал ташкилотлар иш натижалари.

Ушбу омиллар таъсирини 1.2-расм орқали ифодалашимиз мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу омиллар бухгалтерия ҳисоби тизимининг шаклланишида бир-бирига бевосита боғлиқликда таъсир кўрсатади.



Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling