Т/р Маъруза мавзулари (барча)
-маъруза. Америка ва Осиё давлатларининг бухгалтерия ҳисоби тизими. Мустакил Давлатлар Ҳамдустлиги мамлакатларида бухгалтерия ҳисоби тизими
Download 286.18 Kb.
|
Халкаро бухгалтерия хисоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Менежментлик бухгалтерия ҳисоби
- Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
- Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари
- 3.1-расм. Бухгалтерия ҳисоби тизимининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги.
- М олиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизим сифатида
3-маъруза. Америка ва Осиё давлатларининг бухгалтерия ҳисоби
тизими. Мустакил Давлатлар Ҳамдустлиги мамлакатларида бухгалтерия ҳисоби тизими Бухгалтерия ҳисоби тизими мустақил иккита қисмга менежментлик (бошқарув) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига ажратилади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари курсини “Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи” фанининг алоҳида тармоғи сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Менежментлик бухгалтерия ҳисоби – бу менежерлар томонидан бизнес фаолияти менежментида фойдаланиладиган ишончли ва ҳаққоний бўлган, асосан пулда ўлчаниладиган ва ўз вақтида бериладиган ахборотларни қайд қилиш, баҳолаш (ўлчаш), классификациялаш, тўплаш, тақдим қилиш жараёнларини қамраб оладиган тизимдир. Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи – бухгалтерия ҳисоби бирликларида молиявий ҳисобот принциплари ва стандартлари асосида пулда ўлчаниладиган хўжалик операциялари ёзувларини амалга ошириш, ўлчаш (баҳолаш), тўплаш ва молиявий ҳисобот кўринишида фойдаланувчиларга қарорлар қабул қилиш учун тақдим қилиш тизимидир. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари – бу молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи фанининг алоҳида тармоғи бўлиб, молиявий ҳисоботнинг концептуал асослари, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари зарурияти, ишлаб чиқилиши, уларнинг мазмуни, интерпритацияси ва қўлланилишининг методологик масалаларини ўрганувчи қисмидир. Яхлит бухгалтерия ҳисоби тизимини ташкил этувчи менежментлик бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисобининг таркибий элементлари ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум мазмунда акс эттириш мумкин (3.1-расм). Келтирилган чизмадан кўриниб турибдики, бизнингча, қуйидагилар менежментлик бухгалтерия ҳисобининг таркибий элементлари бўлиб ҳисобланиши лозим: стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, ички аудит ва қарорларни қабул қилиш. 3.1-расм. Бухгалтерия ҳисоби тизимининг таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи таркибига эса, умумий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, солиқлар ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини киритиш лозим. 1.8-расмда таннарх бухгалтерия ҳисоби ва молиявий менежментнинг иккаласига ҳам оидлиги кўрсатилган. Бир бутун бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини ташкил этувчи менежментлик бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ўртасида қатъий чегараларни белгилаш, бизнингча мақсадга мувофиқ эмас. Фақат, улар айрим белгилари бўйича бир-биридан фарқланиши мумкин. Чунки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам пировард натижада фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган талабларини қондиришга хизмат қилади. Менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг ҳар бир элементи ўзининг моҳиятига эга ва маълум мақсадларга хизмат қилади. Жумладан, стратегик режалаштириш ва бюджетлаштириш қўйилган мақсадларга эришиш учун фаолиятнинг узоқ ва қисқа муддатли режаларини тайёрлашни қамраб олади. Таннарх ҳисоби маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархининг шаклланиши, молиявий менежмент эса оптимал молиялаштириш, асосий ва ишчи капиталини самарали бошқариш билан бевосита қизиқади. Молиявий ҳисобот молиявий бухгалтерия ҳисобининг ташқи фойдаланувчилар учун асосий маҳсули ҳисобланган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилиш воситаси сифатида намоён бўлади. Менежментлик бухгалтерия ҳисоби ахборотлари ички қарорлар таянчи ҳисобланади, ички аудит ёрдамида бирликнинг операциялари ва бошқарув фаолиятининг адекватлиги ва самарадорлиги назорат қилинади. Шуни таъкидлаш лозимки, менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг элементлари бир-биридан ажралган ҳолда амал қилмайди, балким бир-бири билан узвий алоқада бўлади ва бир бирини тўлдириб туради. Таннарх ҳисоби (cost accounting) менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисоби учун ҳам база бўлиб хизмат қилади, стратегик режалаштириш ва молиявий менежмент бевосита таннарх ҳисоби ва молиявий ҳисоботларнинг ахборотларига таянади. Стратегик режалаштириш, бюджетлаштириш, таннарх ҳисоби, солиқлар ҳисоби, молиявий менежмент, ички аудит ва умумий бухгалтериянинг бошқа маълумотлари қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Демак, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи шундай бир тизим бўлиб шаклланиши керакки, унинг таркибий қисмлари, ушбу қисмларга кирувчи элементлар бир-бири билан узвий боғланган бўлиши лозим деган хулосага келиш мумкин. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг таркибий қисми бўлганлиги боис, даставвал молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи фани тўғрисида тўхталиб ўтамиз. Молиявий бухгалтерия ҳисоб ва ҳисоботига берилган таърифдан кўриниб турибдики, молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ахборотлари ахборот фойдаланувчиларга молиявий ҳисобот кўринишида тақдим қилинади. Чунки, молиявий ҳисобот молиявий бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисми, унинг маҳсули натижаси ҳисобланади. Шу боис, фаннинг номига албатта молиявий ҳисобот ҳам қўшилиб “молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи” деб аталиши мақсадга мувофиқдир. Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизим сифатида характерли хусусиятларини қуйидаги омиллар белгилашини таъкидлашимиз лозим: Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг анъанавий процедурасига риоя қилади; Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун, молиявий ҳисобот концептуал асослари ва стандартлари талабларга тўлиқ риоя қилади; Ахборот фойдаланувчиларга молиявий ҳисобот (стейтмент) тақдим этади; Менежмент тизимининг бошқа қуйи тизимлари билан мустаҳкам став алоқада бўлади; Мустақил фан тармоғи сифатида шаклланган. Download 286.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling