Т/р Маъруза мавзулари (барча)
-маъруза. Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро стандартларининг эталони: USGAAP ва IFRS. Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимида молиявий ҳисоботлар
Download 286.18 Kb.
|
Халкаро бухгалтерия хисоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари Қўмитаси (IASC)
- Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари бўйича Кенгашга (МҲХСК) (IFRSB)
4-маъруза. Бухгалтерия ҳисобининг Халқаро стандартларининг эталони: USGAAP ва IFRS. Халқаро бухгалтерия ҳисоби тизимида молиявий ҳисоботлар
1970 йиллардан кейин бухгалтерия ҳисобининг тараққиёти бевосита унинг масалаларини унификациялашдан иборатдир. Бу жараён халқаро профессионал ташкилотлар ёрдамида амалга ошди. Бухгалтерия ҳисоби бўйича халқаро профессионал ташкилотларнинг юзага келиши ва тараққий эттирилишида АҚШдаги Америка Бухгалтерия Ҳисоби Ассоциацияси (ААА), Бухгалтерларнинг Миллий Ассоциацияси (NAA) ва Сертификатли Жамоат Бухгалтерларнинг турли хил жамиятлари муҳим роль ўйнайди. Натижада, халқаро бухгалтерия ҳисоби муаммоларини ҳал қилиш мақсадида 1972 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган Бухгалтерларнинг Халқаро X конгрессида ҳамкорлик доирасида муҳим келишувларга эришилди. Ушбу келишувга мувофиқ 1973 йили Австралия, Канада, Франция, Германия, Япония, Мексика, Голландия, Буюк Британия, Ирландия ва Америка Қўшма Штатларидаги профессионал ташкилотлар Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари Қўмитаси (IASC)ни тузишга асос солдилар (4.1-расм). 4.1-расм. 1973 йил Бухгалтерия Ҳисоби Халқаро Стандартлари Қўмитасига асос солган мамлакатлар6 Бухгалтерия ҳисобининг кейинги тараққиёти бевосита бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартларининг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий қилиниши билан боғлиқ. Реструктуризация доирасида 2001 апрелида Бухгалтерия Ҳисоби бўйича Халқаро Стандартлар Қўмитаси Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари бўйича Кенгашга (МҲХСК) (IFRSB) айлантирилди. Ушбу санадан эътиборан ишлаб чиқиладиган халқаро стандартлар Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари деб аталадиган бўлди. 2002 йили Европа Комиссияси Европа Иттифоқининг директивасини қабул қилади, қайсики ушбу ҳужжатда Европа биржаларида акциялари котировка қилинадиган барча компаниялар молиявий ҳисоботини МҲХСларига мувофиқ тақдим этишлари мажбур эканлиги қайд этилди. 2002 йилдан эътиборан Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари Кенгаши ва АҚШнинг Молиявий Ҳисоб Стандартлари Қўмитаси томонидан МҲХС ва АҚШ Бухгалтерия Ҳисобининг Умумқабул қилинган Принципларини (GAAP) бир-бирига ўта мувофиқлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Ўта мувофиқлаштиришни жорий қилишдан мақсад умумий универсал комплектланган стандартларни яратиш бўлиб ҳисобланади, қайсики халқаро биржаларга ҳеч қандай тўсиқларсиз иккаласининг бири бўйича тайёрланган молиявий ҳисоботларлар тақдим этилади. 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози амалдаги БҲХСларининг айрим жиҳатлари давр талабларига мос эмаслигини, молиявий-иқтисодий инқироз шароитида молиявий ҳисоботни тузиш методологиясини янада такомиллаштириш, амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқиб уларни янги таҳрирда қайта ишлаб чиқиш заруриятини юзага келтирди. Шу сабабли, 2018 йил 1 январидан эътиборан тушумларни тан олишга доир 15-сон МҲХС “Шартномалар бўйича тушумлар”, 16-сон МҲХС “Ижара”, 17-сон МҲХС “Суғурта шартномалар” стандартлари МҲХС ва АҚШ GAAP стандартлари асосида ишлаб чиқилиб амалиётга жорий қилиниши бошланди. Бугунги кунда МҲХСларни тан олаётган мамлакатлар сони кенгайиб бормоқда. Уларнинг рўйхатини 1.5-расмда акс эттирамиз. Бугунги келиб дунёдаги 45 мингдан ортиқ трансмиллий корпорациялар ва йирик компаниялар ўзларининг 250 мингдан ортиқ шўъба ва боғлиқ компаниялари билан биргаликда МҲХСларига мувофиқ молиявий ҳисоботни ихтиёрийлик асосда тузмоқдалар ва бу компаниялар учун катта имкониятларни яратмоқда. Европа Комиссияси МҲХСларни Европа иттифоқи мамлакатларида қўлланилиши молиявий ҳисоботни горманизациялашнинг энг мақбул воситаси сифатида қарамоқда ва уни қўллаб-қувватламоқда. Молиявий бухгалтерия ҳисоби концептуал қоидалари ва принципларини амалиётга жорий қилишда стандартлар ва стандартлаштириш муҳим роль ўйнайди. Буюк Британиядаги CIMA институти махсус луғатида бухгалтерия ҳисоби маъносидаги стандартларни қуйидагича тавсифлайди: “Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг аниқланган стандартлари Бухгалтерия Ҳисоби Амалиёти Стандартлари Стейтмент (SSAPs)ларидан келиб чиқадиган тармоқ бўлиб, қуйидагиларни қамраб олади: (1) молиявий бухгалтерия ҳисоби принципларини; (2) қўлланиладиган атамаларнинг аниқланишини; (3) бизнеснинг махсус турларида принципларнинг қўлланилишини; (4) молиявий стейтментлар (ҳисобот) мазмуни ва шаклини (тавсифланиши ва тақдим қилиниши)”7. Download 286.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling