Т/р Маъруза мавзулари (барча)


Download 286.18 Kb.
bet13/22
Sana31.03.2023
Hajmi286.18 Kb.
#1311636
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
Халкаро бухгалтерия хисоби

3.2- жадвал
Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг фан сифатида шаклланишига асослар5

Асослар

Тавсифи

Мақсади


Ахборот фойдаланувчиларни қарорлар қабул қилишлари учун ҳисоб субъектлари молиявий ҳолати, унинг операциялар таъсирида ўзгариши, пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракати ҳамда даромад ва харажатлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш

Ҳисоб субъектлари

Хусусий корхоналар, “шерикчилик жамиятлари”, акциядорлик жамиятлари, йирик корпорациялар, ишлаб чиқариш кооперативи ва унитар давлат корхоналари, банклар ва кредит ташкилотлари, бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари

Предмети ва объекти

Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромад ва харажатлар ҳамда молиявий-иқтисодий ҳодисалар (жараёнлар)

Қоидалар ва принциплари

Асосий фундаментал қоида: фаолиятнинг узлуксизлиги, доимийлик ва ҳисоблаш; Фундаментал сифат тавсифи: уйғунлик, ҳаққоний ва объектив тақдим этиш

Методи (усул ва услублари)

Объектларни тан олиш, баҳолаш, ахборотларга ишлов бериш, гуруҳлаш ҳамда узатишда қўлланиладиган усул ва услублар мажмуаси

Процедураси ҳамда цикли



Пулда ўлчаниладиган иқтисодий ҳодисаларни тан олиш, идентификациялаш, ўлчаб баҳолаш, қайта ишлаш, молиявий ҳисоботлар тузиш ва тақдим қилишда бажариладиган бухгалтерия ҳаракатларининг энг самарали мантиқий кетма-кетлиги

Бухгалтерия ҳисоби жараёни маҳсули
(молиявий ҳисобот)

Молиявий ҳисоботлар бухгалтерия жараёни натижасининг маҳсули ҳисобланади. Уларга молиявий ҳолат тўғрисидаги, фойда ва зарарлар ва бошқа тўплам даромадлар тўғрисидаги, пул оқимлари ҳақидаги, хусусий капиталнинг ўзгариши тўғрисидаги ҳисоботлар ҳамда изоҳлар, ҳисоб сиёсати ва тушунтиришлар киради

Ахборот фойдаланув-чилари

Корхона менежерлари; мулкдорлар, потенциал инвесторлар ва кредиторлар; қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат органлари (солиқ ва статистика органлари); бошқа ахборот фойдаланувчилар

Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи фанининг методи ушбу объектларни ўрганишда қўлланиладиган усул ва услублар мажмуасидир.


Фан ўз объектларини ўрганишда тизимли ёндашув, тизимли таҳлил ва иқтисодий математик усулларидан фойдаланишни тақозо қилади.
Молиявий бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида объектларни ўрганишда концепция ва принципларга таянилиши тан олинган.

Download 286.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling