Т/р Маъруза мавзулари (барча)
-жадвал 2018 йил 1январь ҳолати бўйича Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари таркиби8
Download 286.18 Kb.
|
Халкаро бухгалтерия хисоби
4.1-жадвал
2018 йил 1январь ҳолати бўйича Молиявий Ҳисоботнинг Халқаро Стандартлари таркиби8
Б. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ (IFRS)
МҲХС бухгалтерия ҳисобининг жаҳон ютуқлари асосида турли мамлакатларда жойлашган ахборот фойдаланувчилар учун ахборотларни тайёрлаш ва тақдим қилишининг умумий қоида ва принципларини белгилаш тизимидир. МҲХСларига риоя қилиш мажбурий ҳуқуқий характерга эга бўлмасдан, улар тавсиянома характерига эга. МҲХСлар аҳамияти, унинг зарурияти ва имкониятлари қуйидаги омиллар билан белгиланади: Мамлакатларда молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этишда синалган, ҳар томонлама ўйланган ва кутилган самарани берадиган, энг муҳими сифатли, объектив ва ўз вақтида ахборотларни таъминлайдиган дунёда тан олинган методологияни жорий қилиш имконияти туғилади; Миллий стандартлар, Низомлар ва қоидаларни ишлаб чиқишда халқаро меъёр ва норма сифатида фойдаланиш мумкинлиги (Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон учун ҳам ўта муҳим аҳамият касб этади); Халқаро фонд биржалари, валюта биржалари, капитал бозорлари ва бошқа дунё бозорларга кириш учун Молиявий Ҳисоботлар Халқаро Стандартлари ёки GAAPларга мувофиқ молиявий ҳисобот тузиш ва тақдим қилишнинг талаб этилиши; Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармасидан валюта маблағлари олинганда МҲХСлари асосида ҳисобот тузилишининг талаб этилиши; Мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида хорижий инвесторлар учун молиявий ҳисобот МҲХСлари ёки GAAPларга мувофиқ тузилиши талаб этилиши; Экспорт ва импорт операцияларини амалга оширишда хорижий ҳамкорлар томонидан молиявий ҳисобот МҲХСлари асосида тузилиши талаб этилиши; Иқтисодиётда юқори инфляция мавжуд бўлганда ушбу жараённи ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисобот тузишга зарурият юзага келиши; Ҳукумат қарори билан акциядорлик жамиятлари, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда МҲХСларига мувофиқ молиявий ҳисобот жорий қилиниши ёки трансформация қилиниши талаб этилиши. Компания ва ташкилотларнинг ўз ташаббуслари билан МҲХСларига ўтишга қарор қилиниши. МҲХСларни турли хил миллий ҳисоб тизимига эга бўлган мамлакатларда қўлланилиши кўзда тутилганлиги сабабли улар таркибий тузилиши бўйича ҳам барча учун бир хил бўлиши керак. Ҳаракатдаги халқаро стандартлар таркиби бўйича уч қисмдан иборат. Биринчи қисм - кириш, иккинчи қисм - ҳисоб объектининг тавсифи (очилиши), учинчи қисм - бухгалтерия ҳисоби стандарти (хулосаси) деб аталади. МҲХСлар ўзларининг ўта мувофиқлиги билан ажралиб туради. Халқаро стандартлар ушбу соҳа бўйича энг асосий ва умумий йўналишларни белгилайди. МҲХСларини ишлаб чиқишга бундай ёндашиш уларнинг турли мамлакатларда қўлланилиш имкониятини оширади ва миллий ҳисоб стандартларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини оширади. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтда нашр қилинган МҲХСлар бир-бирига боғлиқдир ва биргаликда ягона тизимни ташкил этади. Шундай қилиб, битта стандартнинг қўлланилиши, шу узлуксиз тизимнинг бошқа қисмларини қўллашни талаб қилади, яъни битта стандартни бошқа стандартлардан ажратиб олган ҳолда фойдаланиш мумкин бўлмайди. МҲХСлари қўлланилиши замонавий менежмент тизимига асосланади. Замонавий менежмент тизими ва унда МҲХСларига асосланган бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг тутган ўрни масалаларига тўхталиб ўтайлик. Кўпчилик чет эл адабиётларида бухгалтерларнинг бошқарувда тутган ўрни уларнинг бошқарув жараёнида иштирок этишини ёритиш орқали очиб берилган. Жумладан, Буюк Британиялик иқтисодчи олимлар Ч.Т.Ҳорнгрен, Г.Фостер компания ва фирмалар менежментида бухгалтерларнинг роли масаласини менежментнинг учта, яъни чизиқли, стаф ва функционал ваколатлари моҳиятини очиш орқали қуйидагича ёритиб беради: “Чизиқли ваколат – бу тўғридан-тўғри ваколатли бўйсиниш бўлиб, бунда бевосита пастки бўлимлар ваколатининг юқорида турган бўлимлар ваколатига бўйсинишидир. Стаф ваколати – бу ўзаро мулоқот бўлиб, буйруқли бошқаришга асосланмасдан, ходимларнинг пастки, ёнидаги ва юқоридаги ваколатлар билан иш алоқасида бўлишидир. Функционал ваколат бу – буйруқ асосида ёнидаги ёки пастки бўлимларга ўзаро ҳурмат асосида махсус функционал вазифаларни бажариш учун берилади. ….Стаф ваколати берилган департаментларнинг принципиал вазифаси чизиқли департаментларга таянч бўлиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳисобланади”9. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардаги кўпчилик ишлаб чиқариш ва қурилиш компаниялари учун характерли бўлган менежмент ваколатларининг ташкилий қисмий тузилишини Буюк Британиядаги “Laing Alarko JV” компаниясининг ЎзБАТ Самарқанд Сигарет фабрикаси қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташкил қилинган “Лэнг Аларко Ўзбекистан” шўъба корхонаси мисолида кўриб ўтайлик (1.6-расм). Ушбу чизмада департаментлар томонидан чизиқли ва стаф ваколатларининг амалга ошиши кўрсатилган. Молиявий ишлар департаменти фаолияти давомида “тришурешип” (treasureship) ва “контроллёршип” (controllership) функцияларини бажаради ва бошқа департаментлар билан стаф ваколатида алоқада бўлади. Тришурешип капитал сармояси, қисқа муддатли молиялаштириш, банк ва кредитлаш, суғурта ва пул маблағлари менежери билан боғлиқ ишларга жавобгар ҳисобланади. Тришурлар асосан операция жараёнидаги муаммолардан келиб чиқадиган молиявий масалалар билан қизиқади. Контроллёр, французча “conptroller” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “ҳисобни юритиш” маъносини англатади. Контроллёр бу бевосита менежментлик ва молиявий бухгалтерия ҳисобига жавобгар бўлган молиявий ижрачи бўлимдир. Ўз фаолиятида МҲХСдан фойдаланади. Бухгалтерия ҳисоби департаменти - бу бошқа менежерларни махсус хизматлар, жумладан, режалаштириш (бюджетлаштириш), вариантлар ва муқобилларни таҳлил қилиш, нархлаштириш ва қарорлар қабул қилишда маслаҳат ва ёрдам берувчи масъул бўлим ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби департаменти чизиқли департаментлардагидек тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш билан боғлиқ ваколатларни бажармайди. Бу департамент бухгалтерия ҳисобини унификациясини ва ҳисобот методларини жорий қилиш йўли билан контроллёр орқали топ (юқори поғанадаги) менежментга вакил бўлади. Амалиётда контроллёрларнинг кунлик иш фаолияти ва ишлаб чиқариш менежерлари билан бўладиган кунлик мулоқоти улардан ишлаб чиқариш ҳисоботларини тузиш, ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим қилишни талаб этиш билан боғлиқ бўлади. 4.3-расмда контроллёр департаментининг “Лэнг Аларко Ўзбекистон” шўъба корхонаси мисолида бошқарув бухгалтерия ҳисобининг амалиётдаги элементлари таннарх бухгалтерия ҳисоби, бюджет ва бажарилишларни назорат қилиш, ички аудит таркиби келтирилган. Download 286.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling