Turon nashr
Ишга қабул қилиш (Recruitment)
Download 1.73 Mb.
|
G
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш тавсифи (A job description
Ишга қабул қилиш (Recruitment) - бу кўникмаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва тегишли малакага эга бўлган номзодларни жалб қилишнинг тизимли жараёни.
Тизимли ёндашув (A systematic approach). Ишга қабул қилиш жараёни катта бир жараённинг бир бутун қисмидир. Ушбу жараёнга қуйидагилар киради: (а) Инсон ресурсларини батафсил режалаштириш ташкилот қандай ресурсларни қондириши кераклигини белгилаш, мақсадлар ва қандай меҳнат манбалари (ички ва ташқи) мавжудлигини таҳлил қилиб бориш. Ташкилотнинг маҳорат талаблари ишга қабул қилиш орқали қондирилиши мумкин, аммо ходимлар сонини камайтириш, қайта жойлаштириш, ўқитиш ва ривожлантириш, лавозимга кўтарилиш, сақлаш (йўқотишларни камайтириш учун) режалари ҳам бўлиши мумкин. (кадрлар алмашинуви орқали кўникмалар ва бошқалар); (b) Иш таҳлили иккита натижани беради: (i) Иш тавсифи (A job description): иш билан боғлиқ таъсис вазифалари, мажбуриятлари, мақсадлари ва стандартларини тақдим этиш; (ii) Шахсни аниқлаш (A person pecification): ишни бажариш учун зарур бўлган шахс турига қараб иш тавсифини қайта ишлаш. (с) Ишга қабул қилиш кадрлар режаси талаблари ёки вакансия мавжуд бўлган бўлимдан ишга жойлашиш учун ариза асосида бўш иш ўринларини белгилашдан бошланади. (d) Ишга қабул қилиш рекламаларини тайёрлаш ва эълонлар учта мақсадни кўзлайди: (i) Потенциал муносиб номзодларнинг еътиборини ва қизиқишини жалб қилиш; (ii) Иш ва ташкилот ҳақида қулай (лекин аниқ) таассурот яратиш; (iii) Манфаатдор томонларга тегишли ариза бериш имкониятини бериш (қандай ва кимга мурожаат қилиш, керакли кўникмалар, малакалар ва бошқаларни шакиллантириш). (е) Ишга қабул қилиш аризаларни кўриб чиқишда ва номзодларни баҳолашда танлов билан бирлашади; (f) Номзодларни танлов жараёни натижалари тўғрисида хабардор қилиш, ишга қабул қилиш ва танлаш жараёнини бирлаштирадиган якуний босқичидир. Ишни таҳлил қилиш, ваколатлар ва иш дизайни каби жараёнлар ишга қабул қилишда аҳамият касб этади. Келинглар шулар ҳақида тушунчага эга бўламиз. Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling