Turon nashr


Интеллект тестлари (Intelligence tests)-


Download 1.73 Mb.
bet285/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   300
Bog'liq
G

Интеллект тестлари (Intelligence tests)- инсоннинг қобилиятини, хотирасини, тез ва мантиқий фикрлаш қобилиятини синаб кўради шунингдек, муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини.
Қобилият тестлари (Aptitude tests). Қобилият тестлари шахснинг ишни бажариш ёки янги кўникмаларни ўрганиш имкониятларини ўлчаш ва башорат қилиш учун мўлжалланган.
Қобилият деб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Фикрлаш (Reasoning): оғзаки, рақамли ва мавҳум;

  • Фазовий-визуал қобилияти (Spatio-visual ability): амалий тажриба, оғзаки бўлмаган қобилият ва ижодий қобилият;

  • Аниқ ва тезкор қабул қилиш (Perceptual speed and accuracy) қобилияти;

  • Жисмоний қобилиятлар (Physical abilities).

Персонал тест (Personality tests) - номзоднинг бошқа одамлар билан мулоқот қилиш қобилияти, ташаббускорлиги ва мотивация ёки ҳиссиётни ушлаб тураолишва турли хусусиятларини ўлчаши мумкин.357
Танлов тестлари баъзи фойдали маълумотларни тақдим этиши мумкин, аммо улар баъзи билиш керак булган омилларни чеклашлари мумкин. Яъни, тестлардан фойдаланилганда номзодлар ҳақида маълумот олишнинг бошқа усуллари билан тўлдирилиши кераклигини кўрсатади. Мисол учун, танлов тестлари шахснинг иш жойидаги муваффақиятини юз фоиз башорат қила олмайди. Ёки номзод ўз ҳақида ахборотни тўлиқ ёки ҳаққоний тўлдирмайди.
Лекин танлов тестлари умумий синовларни ўтказишда ёки кўпчилик номзодлар ўртасида муносибини танлаб олишда ёрдам бериши аниқ.


9.13. Бошқа танлов усуллари.

Гуруҳларни танлаш усуллари ташкилот томонидан танлов жараёнининг якуний босқичи сифатида, номзодларни янада "табиий" ва чуқурроқ баҳолаш сифатида ишлатилиши мумкин.


Гуруҳни баҳолаш (баъзан баҳолаш марказлари деб аталади) одатда етакчилик, алоқа ёки жамоада ишлаш кўникмаларини талаб қиладиган лавозимлар учун ишлатилади. Мисол учун, реклама агентликлари кўпинча ушбу усулдан мижозларга хизмат кўрсатиш менежерларини танлаш учун фойдаланадилар.
Гуруҳ танлашда ишлатиладиган усуллар:
(а) Гуруҳ рол ўйин машқлари (Group role-play exercises).
(b) Кейс стади (Case studies). Амалий вазиятларни келтирадиган машқлар.
Ушбу гуруҳ дарслари қуйидаги сабабларга кўра фойдали бўлиши мумкин:
(а) Улар ташкилотдаги танлаб оладиган ходимга, номзодларни узоқроқ ўрганиш учун имконият беради;
(b) Улар номзодларнинг бошқаларни ишонтириш, бошқалар билан музокара олиб бориш, бошқаларга ғояларни тушунтириш, муаммоларни самарали текшириш ва ҳоказолар ҳақида ариза шакллари, интервюлар ва тестлардан кўпроқ маълумотларни очиб беради. Қоида тариқасида, бу бошқарув қобилиятлари.
(с) Улар номзоднинг тажрибаси ва кўникмалари, меҳнат жамоасига ва ишдаги ўз кўрсаткичларига қандай таъсир қилиши ҳақида кўпроқ маълумот беради.

Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling