Turon nashr


Ишга қабул қилиш ва танлаш амалиётини баҳолаш


Download 1.73 Mb.
bet287/300
Sana08.02.2023
Hajmi1.73 Mb.
#1178091
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   300
Bog'liq
G

9.14. Ишга қабул қилиш ва танлаш амалиётини баҳолаш

Ишга қабул қилиш ва танлашнинг самарадорлиги ва иқтисодий рентабеллиги турли чоралар ёрдамида мунтазам равишда баҳолаб борилиши керак.


Ишга қабул қилиш ва танлаш амалиёти қанчалик самарали эканлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун, фирмалар ўзларига қуйидаги саволларни беришалари керак:
Бизнес-режалардан инсон ресурслари талабларини аниқлай оламизми?
Чизиқ менежерларининг инсон ресурслари бўйича сўровларига қанчалик тез эътиборга оламиз?
Меҳнат бозори тенденциялари бўйича яхши маслаҳат бера оламизми?
Бозорга чиқиш учун тўғри реклама воситаларини танлаяпмизми?
Номзодларни танлаб олишда реклама ҳаражатларимиз ва натижалари қанчалик даражада ўзини оқлайди?
Биз йўллаган ишчи ходимларимиз аслида қандай ишлайди-биз тўғри одамларни ишга қабул қилдикми?
Хонимлар қўнимсизлиги қандай баҳоланаяпти ва янги ишга олган ишчи ходимларимиз ишдан кетиб қолиш эҳтимоли қай даражада?
Ишга қабул қилиш ва танлаш амалиёти турли йўллар билан кўриб чиқилиши мумкин (55-жадвал).

55-жадвал


Ишга қабул қилиш ва танлаш йўллари362



Кўриб чиқиш (Review)

Жараённинг ҳар бир босқичи ишлаш кўрсаткичлари билан баҳоланиши мумкин, масалан, дастурни қайта ишлаш учун зарур бўлган вақт. Стандартлардан ҳар қандай чекланганлигини текшириш учун маълумотлар тўпланиши мумкин.

Ишлаш самарадорлиги кўрсаткичлари (Performance indicators)

Масалан, битта иш еълонига тегишли жавоблар сони ёки битта тақдим етилган ариза (ёки йўлланган шахс)учун турли хил реклама воситаларининг нархи

Иқтисодий самарадорлиги (Cost effectiveness)

Юқори кадрлар алмашинуви, ишдан бўшатиш ва бошқа муаммолар (айниқса, янги йўлланганлар орасида) нотўғри ишга қабул қилиш ва танлашни акс еттириши мумкин.

Ишчи кучини назорат қилиш (Monitoring the workforce)

Ишчи кучининг етишмаслиги турли камситилиш ҳолатларни акс эттириши мцумкин

Муносабат суровлари (Attitude surveys)

Фирма ўз йўлловчиларидан бу жараён ҳақида қандай фикрда еканлигини сўраши мумкин

Индивидуал ишнинг ҳақиқий бажарилиши (Actual individual job performance)

Ишчининг фаолиятининг сасмарадорлиги ишга қабул қилинганда кутилаётган натижа билан бугунги натижани солиштириш орқали баҳоланиши мумкин

Ишга қабул қилиш ва танлаш амалиётини баҳолашда қуйидаги омилларга эътибор бериш керак:


(а) Танловчилар учун сиёсат ва кўрсатмаларни такомиллаштириш: масалан, тенг имкониятлар ва иш билан таъминлаш / иш жойида мартаба зинасидан кўтарилиш имкониятларни яратиб бериш.
(b) Жараённинг барча босқичлари учун тизимли процедураларни ўрнатиш;
(с) Танлаб олинган номзодлар учун тренинг ташкил этиш: масалан, интервю бериш кўникмалари ва синов усуллари соҳасида;
(d) Контент ва медиа реклама вакансиялари аудити. Реклама жозибадорлиги ва ҳақонийлигини яхшилаш мақсадида ташкилотнинг таклифлари ва рекламанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш.
(e) Ташкилотнинг танлов техникасини кенгайтириш. Юқори имконият, мақсад учун иш самарадорлигини башорат қилиш ва номзодларнинг даъволарини тасдиқлашда аниқ ахборотга эга бўлиш.
(f) Ишга қабул қилиш ва танлашда ташқи агентликлар ва маслаҳатчиларидан фойдаланиш мумкинлигини баҳолаш (ҳаражатлар нуқтаи назаридан).363
Мамлакатимизда ҳозирги вақтда иш билан бандлик хизматининг фаолияти хилма- хилдир. Давлат иш билан бандлик хизмати қуйидаги муҳим вазифаларни бажаради:

    • ишсизларни қўллаб-қуватлаш ва уларга иш топишда кўмаклашиш;

    • меҳнат бозорида мавжуд бўлган вакант жойларни юқори малакали кадрлар билан тезда тўлдиришни ташкил этиш;

    • янги иш жойларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни таклиф этиш ва амалга ошириш;

    • аҳолига касбга йўналтириш бўйича маслаҳатлар бериш, уларга зарурий статистик ахборотларни ва бошқа ишга жойлашиши бўйича воситачилик хизматларини кўрсатиш.

Иш билан бандлик хизматида фуқорларни қабул қилиш мурожаат қилганларни бир неча патокларга бўлган ҳолда олиб борилади:
Бирламчи қабул (рўйхатдан ўтказиш). Бу жараён иш топиш ёки маслаҳатлар олиш мақсадида иш билан бандлик хизматига илк бор мурожаат қилган фуқоралар билан амалга оширилади. Агар ташкилот биноси хоналари турли тоифада бўлса, фуқароларни қабул қилиш учун алоҳида-алоҳида хоналар ажратиш тавсия этилади. Хоналар эшигидаги кўрсаткичлар ва маълумотлар ёзиладиган тахтачалар фуқароларга аниқ ва тушунарли тарзда ёзилган бўлиши лозим. Ахборот маслаҳат гуруҳлари бўлмаган иш билан бандлик хизмати органлари учун бирламчи қабулни ўтказиш учун бир ёки икки иш билан бандликка кўмаклашувчи мутахассисни ажратиш лозим. Улардан бири фуқароларни рўйхатдан ўтказишни амалга оширса, иккинчиси мурожаат қилган фуқарони ишга жойлаштириш бўйича вариантларни маслаҳатлашади.
Иккиламчи қабул. Бундай қабул иш қидирувчи ёки ишсиз сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларни маълум кун ва вақт қайта рўйхатдан ўтиши учун амалга оширилади.
Фуқароларни бирламчи ва иккиламчи қабул қилиш (қайтадан рўйхатдан ўтказиш) ижтимоий тўловларни амалга оширувчи бир-икки мутахассислар гуруҳи билан ҳамкорликда ишсизларга ижтимоий тўловларни амалга ошириш масалалари, фуқораларни ишсиз деб тан олинишни расмийлаштириш ва ишсизлик бўйича нафақа ҳамда бошқа ёрдамларни ажритиш, ишсизлик нафақаларини тўхтатиш ёки унинг хажмини ўзгартириш масалалари бўйича амалга оширилади.
Иш билан бандлик хизмати органларига мурожаат қилган фуқоралар ўз фаолиятларини танлаши, ишга жойлаштириш, касб ўрганиш бўйича ўқиш имкониятлари масалаларини билиш мақсадида маслаҳатлар олиш хуқуқига эга.
Фуқароларни тўлиқ маълумотларга эга бўлишлари учун турли техник воситалар (компьютер, ахборот доскаси ва ҳакозалар), иш билан бандликка оид стендлар билан жиҳозланган ахборот зали ишини ташкил қилиш зарур. Бу залда қуйидагилар бўлиши шарт:

    • ҳудудий иш билан бандлик хизматини иш ва кун тартиби, жойлашган жойи ҳақида маълумотлар;

    • ҳудудий иш билан бандлик хизмати органи томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудуд харитаси,(кўчалар, махаллалар);

    • Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси ҳамда бошқа меъёрий-хуқуқий ҳужжатлардаги меҳнат, иш билан бандлик ва ижтимоий қўллаб-қуватлаш кафолатларидан келиб чиқиб, иш билан бандлик хизматига мурожаат қилган фуқораларнинг ҳуқуқлари ҳақида маълумотлар;

    • иш билан бандлик хизмати органларининг ишсизлик бўйича алдов йўли билан ишсизлик нафақасини олган ёки олишга интилган фуқароларни аниқлаш бўйича фаолиятлари ҳақида ахборотлар;

    • мустақил иш қидириш бўйича кўрсатмалар;

    • вакант иш ва ўқиш жойлари ярмакаларини ўтказиш ҳақида ахборотлар;




    • бўш иш жойлари ва вакант лавозимларни мавжудлиги ҳақида, шунингдек, вақтинча, мавсумий ва жамоатчилик ишлари ҳақида маълумотлар;

    • ҳудудлар ўртасида ишчи кучини алмашуви ҳақида маълумотлар;

    • меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар (мутахассисликлар), меҳнат фаолияти турлари;

    • касбга йўналтириш бўйича маслаҳатлар олиш ва мутахассислик бўйича малакасини ошириш ҳақида ахборотлар;

    • ўз ҳоҳишига (касбига, малакасига) мос иш қидираётган фуқаролар учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати;

    • иш қидирувчи фуқарони шахсий ҳисоб карточкаларини тўлдириш намуналари;

    • ўз-ўзини иш билан банд қилиш ва тадбиркорлик фаолияти масаларари бўйича материаллар;

    • ҳудудий иш билан бандлик хизмати ташкилоти раҳбарини фуқароларни қабул қилиш бўйича маълумот;

    • иш билан бандлик хизмати органлари мутахассисслари қарорларидан нарозиликларни муҳокама этиш тартиби тўғрисида ахборотлар.

Агарда иш билан бандлик хизмати органларининг зарурий хоналари бўлмаса, юқоридаги ахборотлар бино хоналарига, коридорларга жойлаштириш мумкин, шунингдек, уларни буклетлар шаклида, папкалар ва альбомларга жойлаштириш мумкин. Ахборот материаллари билан танишгандан сўнг, ўзларига тўғри келадиган иш ўринларини бирор-бир вариантини танлаган фуқоралар ишга жойлашиш тўғрисида тўғридан-тўғри иш берувчи билан иш жойи ҳақидаги масалани ҳал қилиши мумкин. Бунда фуқораларни рўйхатдан ўтказиш шарт эмас.
Ўзларига мос бўлган ишни топишга қийналаётган, бирор-бир масала бўйича маслаҳатга эҳтиёж сезаётган фуқоралар иш билан бандлик хизмати органи мутахассисларига мурожаат қилишлари мумкин. Улар мурожаат қилганларида мутахассис мақсадни аниқлайди. Агар фуқорани аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича маслаҳатлар зарур бўлса, мутахассис унга барча зарурий маълумотларни беради ва фуқарони қайд этиш карточкасига белгилаб қўяди.
Агар фуқаро ўзига мос ҳолдаги ишни топиш мақсадида мурожаат этган бўлса ёки иш билан бандлик хизмати органлари хизматидан фойдаланишни хоҳласа, мутахассис унинг иш билан банд ёки банд эмаслигини аниқлайди.
Аграр фуқаро иш билан бандлар категориясига тегишли бўлса, у ҳолда мутахассис ахборот доскаларидаги вакант жойлар билан танишиши, иш жойи ярмакаларида иштирок этиши, иш билан бандликка кўмаклашувчи гуруҳ мутахассисларидан рўйхатдан ўтишни таклиф этади.
Агар фуқаро иш билан банд бўлмаганлар категориясига тегишли бўлса, меҳнат қонунчилигига мос ҳода уни ишсиз деб тан олиш мумкинлигини аниқлайди ва бунинг учун барча зарурий ҳужжатларни, яъни паспорт ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат, унинг касбий малакасини тасдиқловчи гувоҳнома, ўртача иш хақи тўғрисида маълумотнома (бу ишсизлик нафақасини белгилаш учун) каби ҳужжатларни текшириб чиқади. Биринчи касбга эга бўлмаган иш қидирувчи фуқаролар (илгари ишламаганлар) қуйидаги ҳужжатларни: паспорти, маълумоти ҳақида гувоҳнома, агар уч йилдан кўп вақт ишламаган бўлса, паспорт, меҳнат дафтарчаси, унинг малакаси ҳақидаги гувоҳномани кўрсатишлари шарт.
Ҳужжатларни текшириш жараёнида мутахассислар фуқаро паспортини яшаш жойидан рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги белгига эътиборларини қаратишлари лозим. “Яшаш жойи” ва “келган жойи” тушунчаларини фарқлаш лозим.
Яшаш жойи – бу фуқароларни шартнома, ёллаш (ижрага олиш), ижтимоий ёллаш, қонунчилик асосида кўзда тутилган - уй, квартира, махсус хизмат яшаш жойи ихтисослашган уйлар (ётоқхоналар, ёлғиз ва касаллар учун уйлар, ногиронлар учун интернет уйлари ва ҳакозолар) мулкдор сифатида яшаётган жойидир.
Келган жойи бўлиб, меҳмонхона, санаториялар, дам олиш уйлари, пансионат ва бошқа шунга ўхшаш жойлар ҳисобланади. Аммо улар доимий яшаш жойи ҳисобланмасдан фуқораларни вақтинчалик яшаш жойи ҳисобланади.
Фуқораларни яшаш жойидан ёки келган жойидан рўйхатдан
Паспортни олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатлар ва расм 30 кун ичида топширилиши шарт. Иш билан бандлик хизмати органларига фуқаролар томонидан ҳужжат сифатида топширган шахсий гувоҳнома, хизмат паспорти ёки дипломатик паспорт эгалари иш билан банд деб ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасини ўрнини босувчи ҳужжат бўлиб, фақат унинг дубликати ҳисобланади. Ишдан бўшаш ҳақида меҳнат дафтарчасига ёзилган барча ёзувлар корхона мансабдор шахси томонидан имзо, бўлим муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт шунингдек, ишдан кетиш сабаби ва Меҳнат кодекси моддаси ҳақида маълумот бўлиши лозим.
Агар фуқароларнинг охирги иш жойи меҳнат шартномасига кўра контракт асосида хусусий тадбиркор корхонаси бўлса, у ҳолда меҳнат дафтарчаси билан биргаликда ишловчи солиқ инспекцияси томонидан белгиланган меҳнат шартномасини ҳам ҳавола этади.
Агар фуқароларнинг сўнги иш жойи пудрат шартномаси асосида бўлса, у ҳолда меҳнат шартномаси билан биргаликда қонунчилик тартибида расмийлаштирилган пудрат шартномаси ва ишни тошириш ва қабул қилиш актини ҳовала этади.
Юқоридаги ҳолатлар давридаги ходимнинг меҳнат фаолияти меҳнат дафтарчасига ёзилмайди. Чунки юқоридаги эътироф этилган шартномалар мажбурий тарзда Бошқарма хуқуқшуноси томонидан имзоланган бўлади.
Агар фуқаро иш билан бандлик хизмати қабулига бир нечта меҳнат дафтарчаларини берса, у ҳолда барча меҳнат дафтарчаси инобатга олинади.
Фуқаро меҳнат дафтарчаси ўрнига шартномаларни ҳавола қилса, ундан фуқоро биринчи марта иш қидирувчилар категориясига киритилмайди.
Шахсини касбий малакаси ва маълумотини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, аттестат, диплом ва ҳоказалар ҳисобланади.
Ўртача иш хақи тўғрисидаги маълумотнома сўнги уч ой давомида, ходимнинг охирги иш жойида тақдим этилади. Хусусий тадбиркор корхонасида меҳнат шартномаси асосида ишлаган фуқаролар эса солиқ инспекцияси томонидан шартомада белгиланган муддатда ойлар бўйича фуқаронинг даромади ҳақида уч йил ва ундан ортиқ вақт давомида ишламаган фуқаролардан ўртача иш хақи тўғрисидаги маълумотнома талаб этилмайди.
Маълумотнома белгиланган намунада расмийлаштирилиши лозим ва у ўзида қуйидаги реквизитлар олиши шарт: ўртача иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани тасдиқловчи штамп, юмалоқ муҳр; корхона раҳбари ва бош бухгалтерининг имзолари; аҳолини иш билан таъминлаш Давлат жамғармаси ва солиқ инспекциясининг регистрация номери.
Юмалоқ муҳр ўзида қонунчиликда белгиланган тартибда ўзбек тилида юридик шахс номи ҳақида ахборотларни ўзида мужассамлаштириши зарур.
Агар юридик шахсда учбурчак штамп бўлмаса, маълумотноманинг юқори чап бурчагида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: юридик шахснинг номи, юқори ташкилот номи (вазирлик, қўмита), манзили, телефон рақами, юқоридаги ёзувлар корхона раҳбари имзоси ва юмалоқ муҳр билан тасдиқланиши лозим.
Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномадаги корхона номи ва муҳри, меҳнат дафтарчасидаги корхона номи ва муҳрига мос бўлиши керак.
Агар фуқаро меҳнат шароити оғир бўлган ҳудудда ишлаган бўлса, (шахталар, конлар, коэффициенти мавжуд бўлган иш жойлари), у ҳолда маълумотномада ўртача иш ҳақи ҳудуд коэффициентисиз ҳисобланган ҳолда ёзилиши лозим.
Меҳнат бозори инфратузилмасида иш билан бандлик хизматининг нодавлат тузилмаларига ходимларни танлаш бўйича агентликлар (рекрут агентликлари), тижорат меҳнат биржалари, интернет тармоғидаги биржалар киради.364
Умумий хулоса қиладиган бўлсак, ишга қабул қилиш ва танлаш амалиётини баҳолаш бир нечта омилларга боғлиқ жараёндир. Бизнесда инсон ресурслари муҳим рол ўйнайди. Ходимларни тўғри ва муносиб бўлган кадрларни танлаш, бизнес жараёни самарадорлигини оширишга олиб келади. Малакали кадр салбий омиллар таъсирида бизнес инқирозга учрашининг олдини олиши мумкин.



Download 1.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   300




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling