Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/154
Sana18.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1784137
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   154
Bog'liq
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР

 
СИНКВЕЙН” МЕТОДИ 
 
 
 
“Синквейн” атамаси французча “беш қатордан иборат” шеър 
маъносини билдиради. 
“Синквейн” методи “Ўқиш ва ёзиш асосида танқидий 
фикрлашни ривожлантириш дастури”да кўзда тутилган ҳaр бир 
таълим олувчининг фикрлаш фaоллигини ошириш, уларда танқидий 
фикрлaш қобилиятини ривожлaнтиришга хизмат қиладиган 
методдир. Синквейн бу – “беш қатордан иборат” ўзига хос 
қофиясиз шеър бўлиб, у бирор воқеа муносабати билан ёзиладиган 
ёки рефлексия қилинадиган ахборот ва материалларнинг қисқа 
ифодаларда синтезланишини талаб этади.  
Синквейн кўринишидаги шеърда машғулот мавзуси ва унга 
доир ўрганилаётган тушунча, ҳодиса, воқеа ҳақидаги ахборотни 
ўқувчи-талаба сўзи билан умумлаштирилган ҳолда турли 
вариантларда ва турли нуқтаи назарлар орқали ифодаланади. 
Ҳозирда синквейн ёзишнинг муайян тартиби шаклланган. 
Синквейнни ёзиб чиқиш қоидаси қуйидагича: 
1. Биринчи қаторда бир сўз билан мавзу ёки муаммо ёзилади 
(одатда, от туркумига оид сўз билан). 
2. Иккинчи қаторда мавзу ёки муаммо икки сўз билан тавсиф 
қилинади (сифат туркумига оид икки сўз билан). 
3. Учинчи қаторда ушбу мавзу ёки муаммо бўйича хатти-ҳа-
ракатлар уч сўз билан тавсиф этилади. 
“Синквейн” методи – машғулот мавзусига доир 
ахборотларни қисқача баён қилиш, мураккаб ғояларни, 
ҳис-туйғуларни, тасаввурларни бир нечта сўзлар 
воситасида аниқ ва қисқа баён қилишни ўргатиш 
имкониятини берувчи интерфаол таълим методидир.
Ж.Стилл, K.Mередс, Ч.Темил томонидан 
ишлаб чиқилган.


89
4. Тўртинчи қаторда бир сўз билан ифодаланган мавзу ёки муам-
мога алоқадорликни кўрсатувчи тўрт сўздан иборат ҳиссиётни ифо-
даловчи гап (ибора) тузилади; 
5. Бешинчи қаторда мавзунинг моҳиятини такрорловчи бир 
сўздан иборат синоним ёки моҳиятининг янгича ифодаси ёзилади: 
Амалиётда синквейн: 

мураккаб ахборотни синтезлаш қуроли; 

ўқувчи-талабалар тушунча захирасини баҳолаш воситаси; 

фикрни ижодий ифодалаш воситаси сифатида жуда 
фойдалидир
Синквейн тушунчалар ва ахборотларни рефлексиялаш, синтезлаш 
ва умумлаштиришда тезкор, айни замонда қудратли қурол 
ҳисобланади.
4
Агар синквейн маълум бир мавзу ўрганилгандан сўнг тузилса, 
унинг асосий хусусиятлари, моҳияти тушунилиб, якунланади. Синквейн 
материаллар устида ўйлашга, мураккаб ахборотни синтезлашга 
ёрдам беради. Ижодий ишлаш имконияти келиб чиқади. 
“Синквейн” методини нисбатан адабиёт, фалсафа, тарих ва 
бошқа шунга ўхшаш фанларда қўллаш осонроқ. Сабаби, уларнинг 
сифати ва ҳаракати билан боғловчи синоним сўзларни топиш осон. 
Иқтисодий фанларда эса, категорияларнинг синонимини топиш 
қийинроқ. Лекин уни бошқача усуллар билан қўлласа бўлади. Ана 
шу қийинчилик уни қўллашнинг қизиқарли бўлишига олиб келади. 
“Синквейн” методидан иқтисодий категорияларни ўрганишда 
фойдаланишни қуйидаги мисол ёрдамида кўриш мумкин. 

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling