Тузувчилар: О. У. Авлаев, У. А. Бутаева, Г. Амирова. Таълимда интерфаол
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
ИНТЕРФАОЛ МЕТОД ВА ТРЕНИНГЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Резюме” методини амалда қўллаш шаклига мисол
- “Резюме” методини амалда қўллаш учун тарқатма материаллар намуналари
“Резюме” методининг мақсади: ўқувчиларни эркин,
мустақил, танқидий фикрлашга, изланишга, фикрларни жамлаб таққослаш услуби ёрдамида мавзудан келиб чиққан ҳолда ўқув муаммосининг ечимини топишга, керакли хулосаларга келиш ва қарорлар қабул қилишга ўргатиш ҳисобланади. “Резюме” методини амалда қўллаш шаклига мисол: 92 Ўқитувчи қуйидагига ўхшаган вазифалар ёзилган тарқатма материалларни олдиндан тайёрлаб, машғулот вақтида кичик гуруҳларга ёки алоҳида талабаларга тарқатади. 10-жадвал “Резюме” методини амалда қўллаш учун тарқатма материаллар намуналари а) Мавзу: “Меваларни қайта ишлаш технологияси” Афзалликлари Камчиликлари б) Ўқитувчи вазифани бажариш учун вақтни белгилаб эълон қилади. Вазифаларни бажариш вақтида умумий раҳбарликни амалга оширади. Талабалар ўзларига берилган вазифани бажариб бўлгандан сўнг, уларнинг умумий муҳокамасини ташкил қилади. Вазифани энг яхши бажарганлар рағбатлантирилади. «ҚАЛИН ВА ИНГИЧКА САВОЛЛАР» МЕТОДИ Бу метод «Қалин» ва «ингичка» саволлар методи деб аталишининг сабаби қуйидагича. Таълим жараёнида саволлардан фойдаланишда уларни икки турга: оддий ва мураккаб саволларга ажратиш қабул қилинган. Бунда оддий саволлар “ҳа” ёки “йўқ” ёхуд бошқа бирорта сўзлар билан жавоб бериш мумкин бўлган саволлардан иборат. Уларни бошқачасига қисқа ёки ихчам, образли қилиб эса, ингичка саволлар деб ҳам аташ мумкин. Мураккаб саволлар уларга бирнечта сўзлар, иборалар, гаплар ёки тегишлича баён қилиш, тушунтириш билан жавоб бериш лозим бўлган саволлардан иборат. Уларни бошқачасига тўлиқ ёки ёйиқ, образли қилиб эса, қалин саволлар деб аташ ҳам мумкин. Мавзу: “Тупроққа ишлов бериш машиналарининг турлари, вазифаси ва ишлатилиши” Афзалликлари Камчиликлари 93 Шунга кўра ушбу «Қалин» ва «ингичка» саволлар методининг номини бошқачасига «Тўлиқ» ва «қисқа» ёки «Ёйиқ» ва «ихчам» саволлар методи деб ҳам аташ мумкин. Бу методдан ўқувчи-талабаларнинг ўзлаштиришини тезкор назорат қилиш ҳамда фаолликларини ошириш мақсадларида машғулотнинг турли босқичларида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун ўқитувчи дарснинг мавзусига тегишли «Қалин» ва «ингичка» саволлар жадвалини (17-жадвал) олдиндан тузиб олиши керак. Бундай жадвалдаги саволлардан дарснинг учта босқичларидан бошланиш (чақирув) босқичида – мавзуни ўрганилгунича саволлар; англаб етиш босқичида – ўқиш, эшитиш жараёнидаги ўрганилаётган маълумотларни фаол қайд этишга, фикрлашга ёрдам берувчи саволлар; ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш босқичида – дарсдаги маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ ўзлаштирилганлигини назорат қилиш ҳамда уларни такрорлашга йўналтирилган саволлардан фойдаланиш мумкин. 11-жадвал Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling