94
... сабаби нимада?
... қандай рўй беради? ва
бошқалар.
“БЛИЦ-СЎРОВ” МЕТОДИ
“Блиц-сўров” (“блиц” (инглизча) - тезкор, бир зумда)
методи
берилган саволларга қисқа, аниқ, лўнда ва тез жавоб қайтаришга
ўргатишни машқ қилиш методи саналади. Таълим муассасаларида
ушбу методга мувофиқ саволлар, асосан, ўқитувчи томонидан
берилади. Берилган
саволларга жавоблар жамоавий, гуруҳли,
жуфтлик ёки индивидуал тарзда қайтарилиши мумкин. Жавоб
қайтариш шакли машғулот тури, ўрганилаётган
мавзунинг
мураккаблиги, талабаларнинг қамраб олинишига кўра белгиланади.
Машғулотларда «Блиц-сўров» методини қўллаш намунаси
қуйидаги 14-схемада келтирилган.
14-схема
«Блиц-сўров» методини амалга ошириш схемаси намунаси
Ўқитувчи ўрганилган
мавзу ва унинг муайян
таркибий қисмлари моҳиятини очиб беришни талаб
этадиган саволларни ишлаб чиқиб, ўқувчи-талабалар
эътиборига ҳавола қилади
95
Бу методни қўллашда мавзуга доир таянч тушунчалар, асосий
ғояларнинг моҳияти талабалар томонидан оғзаки, ёзма ёки
тасвир
(жадвал, диаграмма) тарзида ёритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: