Учебно-методическое пособие для студентов по направление трудовое обучения. Гулистан. 2011. 125- стр. Данное учебно-методическое пособие раскрывает научные и практические основы


Download 1.47 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/123
Sana17.01.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1097559
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123
Bog'liq
zB27KovZQZqUPZYnhtq7Qdj81mJymLIPD7z7TAtK

Ўқитувчи
 

Гуруҳда ишлаш: 
 ўтилган мавзу бўйича талабалар тушунчаси ва фикрлари 
тингланади, умумлаштирилади, энг тўғри фикрлар рағбатлантирилади 
ва дарсга якун ясалади. 
Ўқитувчи,
талабалар 

ТМИ—мавзу бўйича топшириқлар берилади ва уларни бажариш 
методикаси тўғрисида кўрсатмалар берилади, адабиётлар рўйхати 
берилиб улардан фойдаланиш ўргатилинади. 
Ўқитувчи,
талабалар 
 
 
8-9-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИКГАЧА БЎЛГАН 
ТАЙЁРГАРЛИК МАЗМУНИ. АЛ ВА КҲКДА ТАЙЁРГАРЛИК. 
9-мавзу: Халқ ҳунармандчилиги технологияси. 
Асосий саволлар: 
1. “Технология ва дизайн” йўналишида халқ ҳунармандчилиги технологиясини 
ўқитиш. 
2. “Сервис хизмати” йўналишида халқ ҳунармандчилиги технологиясини ўқитиш 
Мавзуга оид таянч сўз ва иборалар: 
Ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик,. тим, ўйма, ўймакорлик. 
Ўқув мақсадлари
Ўқувчиларга миллий ҳунармандчилик ва уларнинг турлари бўйича тушунча бериш.
Миллий ҳунармандчиликни ишлаб чиқаришда эгаллаган ўрни тўғрисида назарий 
билимлар бериш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш.
 
Биринчи саволнинг баёни: 
Республикамизда таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, 
ижодий фикрлайдиган ҳамда мустақил фаолият кўрсата оладиган ёш авлодни 
шакллантиришга қаратилган. 


52 
Ўқувчи-ёшларнинг оила, мактаб, маҳалла, жамоатчилик, корхоналардаги 
фаолиятининг тарбиявий мақсадлар атрофида уйғунлаштирилиши кўп жиҳатдан ўқув-
тарбиявий жараённинг турли шаклларини педагогик нуқтаи назардан тўғри ташкил 
этишга ҳам боғлиқ. Айниқса, таянч маълумотлар умумий ўрта таълим мактабларида 
камроқ бериладиган амалий саънат, турлари ҳарбий, спорт, моделчилик ва ихтирочилик 
асосларини ўрганиш бўйича ташкил этиладиган машғулотлар, турли тадбирлар 
ўтказишнинг мазмунини, мавзуларини танлашга жиддий эътибор қаратмоқ керак. 
Ижтимоий-иқтисодий соҳалар гуркираб ривожланаётган ҳозирги даврда ўқув-
тарбиявий жараёнда ўқувчи-ёшларнинг амалий саънат бўйича турли хил ижодий 
ишларини ташкил этишни мазмунан ва шаклан ҳам янгилашни йўлга қўйиш лозим 
бўлади.Бунда,албатта, педагогик, психалогик жиҳатдан самарали шакилларни турлича 
кўринишларда саралаб ва танлаб олинади. Бозор иқтисодиётининг таълим-тарбия
жараёнига таъсири аввало тасвирий ва амалий саънат машғулотларини ташкил этишнинг 
асосий шартларидан ҳисобланган моддий хом ашё ва методик таъминотни мунтазам 
янгилаш ни йўлга қўйишни талаб этади. 
Маълумки, ўқувчи –ёшларнинг мустақил фаолиятлари мактаблардаги доимий ўқув 
машғулотлари, дарслар ва тўгараклардан ташқари жуда кўплаб бошқа шаклларда ҳам 
ташкил этилиши мумкин. Масалан: турли тарихий, меъморлик обидаларга, муқадас 
қадамжоларга, янги техника ва техналогиялар қўлланилаётган корхоналарга ва табиат 
қўйнига уюштириладиган саёҳатлар, фан-техника янгиликлари, халқ хўжалиги, ишлаб 
чиқариш ютуқлари, амалий ва тасвирий саънат асарларини намойиш этиладиган 
музейларга, турли хил кўргазмалар, халқ амалий саънати усталарининг ижодий 
мактабларида яратган муаллифлик асарлари кўргазмалари, павильонлар, амалий саънат ва 
ҳунармандчилик, халқ усталарининг анъанавий кўргазмаларига бориш, турли хил 
тўгаракларга қатнашиш, амалий саънат ижодкорлари билан учрашувлар ўтказиш, амалий 
машғулотлар, турли хил мазмундаги анъанавий, ноанъанавий равишда ташкил этиладиган 
байрамлар, тантаналарида бадиий безак ишларини бажариш, катталар уюшмалари 
таркибида ўқувчи-ёшларларнинг турли буюртмалари ва бошқалар. 
Кейинги йилларда моддий хом ашё, методик материаллар таъминотининг яхши 
йўлга қўйилмаганлиги сабабли ўқув-тарбиявий ишларнинг муайян шакллари сусайди
айримлари амалда деярли қўлланилмай қўйди. Аммо турли хил қийинчиликларга, 
мураккабликларга қарамасдан, таълим-тарбиянинг баъзи шакллари, масалан, тўгараклар, 
кўргазмалар, саёҳатлар, учрашувлар ва бошқалар ҳанузгача ижобий натижалар кўрсатиб 
келмоқда. Улар орасида, айниқса, амалий санъат асарларининг мавзули кўргазмаси 
алоҳида ўринга эга. Бундай кўргазмаларни синфда, мактабларда, ёшлар ижодкорлик 
марказларида, ўқувчилар саройларида, йирик шаҳарларда, маданият уйларида
маҳаллаларда, жамоатчилик биноларида, турли ўқув юртларида, музейларда ва бошқа 
жойларда ташкил этиш мумкин. 
Одатда, кўргазмалар мавзули равишда танланади. Музейларда умумий мавзудан 
келиб чиққан ҳолда турли йўналишларда павильонлар шаклида ҳам тайёрланиши мумкин. 
Масалан, ҳамкорлик ягона мақсадга бирлаштирилиб, ўқувчи ёшларни фаолиятини 
тизимли равишда зарурий, тарбиявий вазифаларни амалга ошириши лозим. 
Синфдан ва мактабдан ташқари миллий ҳунармандчилик турлари бўйича ташкил 
этиладиган тўгаракларнинг аҳамияти ўқувчилар билимини чуқурлаштиришда кўникма ва 
малакалар ҳосил қилишда аҳамияти катта. Бу тўгаракнинг мақсади ўқувчиларни
жамиятга керакли, фойдали инсонлар қилиб тарбиялаш. Ўқувчилар ушбу тўгаракда ҳунар 
ўрганиш жараёнида «ўзинг билдингми, ўртоғингга ҳам ўргат» шиори остида иш 
кўришлари лозим. Бу эса ўз навбатида уларнинг инсоний фазилатлари тўғри 
шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Тўгаракнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг 
ижодий қобилиятларини ривожлантиришдир. Ўқувчиларнинг ижод этиш малакалари 
ривожлантиришда уларнинг бўлажак нақш элементлари, безаклар ва композициясини 
олдиндан кўра билиши муҳим аҳамиятга эга.


53 
Мактабларда энг кўп тарқалган тўгараклардан бири ёғоч ўймакорлигидир. Ёғоч 
ўймакорлиги санъати қадим замонлардан бери ота-боболаримиз инсоният вужудга 
келтирган кашфиёт, илм-фан чўққиларини эгаллаб, ўз ҳунарларини авлоддан авлодга 
ўтказиб келмоқда. Ҳозирги кунда архитектура билан боғлиқ бўлган ганч ва ёғоч 
ўймакорлиги тоборо тараққий этиб бормоқда. Ўзбекистонда қадимдан меъморчилик ва 
уй-рўзғор буюмларини безашда, халқ амалий санъати турларидан бири ёғоч ўймакорлиги 
кенг қўлланиб келмоқда. Ёғоч ўймакорлик устахонаси биринчи қаватда бўлиб табиий 
ёруғлик яхши тушуши иситилиши ва шамоллатилиши талаб даражасида бўлиши лозим.
Ушбу йўналишда ҳалқ ҳунармандчилиги технологияси бўйича ўқувчиларга 
қуйидагилар тўғрисида тушунча берилиши лозим: ҳунармандчиликнинг бозор 
муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг истиқболлари, халқ 
ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва иштирокчиларни 
танлаш қоидалари, халқ ҳунармандчилигини танланган йўналиш бўйича замонавий 
дизайн талаблари билан уйғунлаштирилган маҳсулот тайёрлаш иш усулларини билиши.
Халқ ҳунармандчилиги бўйича ўқувчиларда шакллантириладиган билимлар: 
ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятлари, уюшмалари ва унинг 
истиқболлари. Халқ ҳунармандчилиги бўйича кўргазма ва танловларни ташкил қилиш ва 
иштирокчиларни танлаш қоидалари. 

Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling