Учебное пособие подготовлено на государственном языке на основе образовательных стандартов и учебного плана предмета «Общая психология и педагогика»


Download 455.35 Kb.
bet18/105
Sana08.05.2023
Hajmi455.35 Kb.
#1447281
TuriУчебное пособие
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105
Bog'liq
УП.ўқув қўлланма тайёри (1)

Интернет сайтлари:
1. www. ziyonet.uz
2. www.tdpu.uz
3. www.pedagog.uz
4. www.psychology.uz
5. www.nutq.intal.uz
6.www.psychology.net.ru


3 - МАВЗУ: ШАХС ПСИХОЛОГИК КАТЕГОРИЯСИ СИФАТИДА


Режа:



  1. Шахс ҳақида тушунча.

  2. Шахс фаоллиги ва мулоқот

  3. Ўз-ўзин англаш квалиметриясининг ижтимоий муносабатлар тизимидаги ахамияти

  4. Нутқ психологик таъсирнинг асосий воситаси сифатида



Таянч иборалар: Онтогенез психологияси, онтогенез, мулоқот, хулқ-атвор, меҳмон, роллар, идентификация, стереотипизация, сензетивлик, етакловчи фаолият


Шахс ҳақида тушунча

Онтогенез психологияси фанининг мавзу баҳси турли ёшдаги одамларнинг (болалар, ўқувчилар, катталар, эркаклар, аёлларнинг) (онтогенезда) туғилганидан то умрининг охиригача психик ривожланиш жараёнини, шахснинг шаклланиши ҳамда ўзаро муносабати қонуниятларини ўрганишдан иборатдир. Онтогенез психологияси инсонда турли психик жараёнлар (сезги, идрок, хотира, тафаккур, хаёл ва ҳоказолар) ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини, унинг ҳар хил фаолиятини (ўйин, ўқиш, меҳнат кабилар), эр ва аёлнинг жинсий тафовутларини, шунингдек, инсон шахсининг таркиб топишини илмий жиҳатдан тадқик қилади. Инсон психикасининг ривожланиш даврларини аниқлаш, шу соҳадаги маълумотларни тўплаш ҳам мазкур психологиянинг мавзу баҳсига киради. Боланинг туғилишидан то вояга етгунича ҳар томонлама ривожланиши, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлгунича улғайиши ва шахсининг таркиб топиши муаммоларини, буларнинг психологик механизмларини аниқлаш ва шарҳлаш онтогенез психологияси соҳасининг муҳим жиҳатидир. Бола жамиятнинг аъзоси, мукаммал шахс сифатида муайян ижтимоий муҳитда камол топар экан, унинг бутун билиш жараёнлари, ўзига хос хусусиятлари ва руҳий ҳолатлари, онги ривожланади. Ана шу ривожланиш натижасида унинг психикаси, онги гўдакнинг дастлабки оддий акс эттириш (инъикос) тарзидаги содда онгидаи балоғатга етган инсонларга хос теваракатрофни, борлиқни, одамларни аниқ, яққол, тўла ва англаб акс эттириш даражасигача тараққий этади. Инсон зотининг турли жиҳатларини ўрганиш билан болалар анатомияси ва физиологияси, олий нерв фаолияти физиологияси, гигиена, педагогика, этнография каби фанлар шуғуллангани каби унинг камол топишидаги қонуниятларни, субъект психикасини, онгининг мантиқий механизмларини, умуман, одам зотининг туғилганидан то вояга етгунича психик ривожланишини психология фанлари системасининг алоҳида соҳаси - болалар психологияси фани ўрганади ва тадқиқ қилади.


Боланинг психик ривожланишини кузатган психологлар (Л.С.Виготский, П.П.Блонский, А.Валлон, Ж.Пиаже ва бошқалар)нинг аниқлашича, мазкур камол топишнинг ўзига хос хусусиятларга асосланган (сензитив — қулай) даврлари мавжуд бўлиб, улар индивиднинг ўзи яшаб турган муҳитда (боғча, оилада) тутган ўрни, билиш жараёнлари, ўзига хос хусусиятлари, ҳолатлари, шахси ва онгининг ўсиши даражаси билан бевосита боғлиқдир. Тадқиқотчиларнинг уқтиришига кўра, табиат ва жамиятнинг қонунлари сингари камол топаётган бола шахси ривожланишининг ҳам ўз қонунлари бор. Бу қонунлар психология фанининг махсус тармоғи — болалар психологиясининг предметига киради. Онтогенез психологияси соҳаси инсон 6 психикаси фақат миқдор жиҳатдан эмас, балки сифат жиҳатдан ҳам ривожланиши, такомиллашиб бориши ва ўзгариши ҳақидаги методологик ҳамда феноменологик қоидага амал қилади. Ҳар бир фаннинг ўз предмети борлиги сингари болалар психологиясининг ҳам ўзи текширадиган соҳаси ҳамда тадқиқот методлари бор.
“Шахс” тушунчаси билан боғлиқ бўлган кўпгина саволлар психология фани томонидангина эмас, балки фалсафа, педагогика, социология, криминалогия ва бошқа фанлар томонидан ҳам ўрганилади. Психологияда бу муаммога “шахсий” қараш иштирок этмаган бирон бир соҳа йўқ. Ҳаммага маълумки, идрок, хотира тафаккур, нутқ ва бошқа жараёнлар ўз-ўзидан содир бўлмайди. Шахс – идрок қилади, эсда олиб қолади, фикр юритади. Психолог В.Н.Мясишев психологияда шахссиз ходисаларни шахс фаолиятининг психологияси билан ўзгартириш лозим деб тасодифий айтиб ўтмаган. Фақатгина шартли равишда бу жараёнларни унинг олиб борувчиси – шахсдан ажратган холда кўриб чиқиши лозим. Биз биламизки ҳар бир одам ҳар хил ижтимоий шахсий установкалари таъсирида ташқи оламни ва бошқа одамларни ўзича идрок қилади. Одамнинг у ёки бу ахборотга шахсий муносабати уни эслаб қолиши жараёнига ва эсдан чиқаришига таъсир кўрсатади. Шахсий хусусиятлар, установкалар, субъектив муносабатлар инсоннинг хулқ-атворига, унинг бошқалар билан ўзаро муносабатига ва муомаласига туғридан-туғри таъсир этмасдан қолмайди.
Психологияда “Шахс” бу – нима?
Бу тушунча ҳақида жуда кўп таърифлар берилган ва улар ҳар хил бўлишига қарамай асосан улар бир-бирини инкор этмайдилар. Демак, “шахс” ҳақида гапирганимизда, биз шу нарсани ҳисобга оламиз, шахс – ижтимоий индивид бўлиб, ижтимоий муносабатлар, фаолиятлар ва муомалага киришувчи субъект. Индивид термини одамнинг биологик мавжудот эканлигини билдирса, шахс термини – унинг ижтимоий мавжудлигидир. Одам индивид бўлиб туғилади, шахс бўлиб шаклланади. Агарда, одам ҳақидаги бу икки тушунчани бир-биридан ажратган, боғламаган ҳолда тасаввур қилиниши нотўғри бўлади.
Одамнинг ижтимойлиги унинг биологик ҳолати билан ажратилган эмас. Шахснинг индивидлиги бошидаёқ киритилган ва шахсий сифати кейинчалик юзага келади. Келгусида у юқори шахсий даражаси билан намоён бўлади. Уларнинг ўзаро боғликлиги ҳақида Э.А.Климов қуйидаги мисолни келтиради, одамнинг “биологиклиги” ёки “ижтимоийлиги” тўғрисидаги тортишув шунчалик тўғри ва мантиқийдирки, у худди китобнинг коғози ёки китоб коғози ҳақидаги тортишувга ўхшайди.
Шахснинг ўзи, ўз хулқ-атвори хусусиятлари, жамиятдаги мавқеини тасаввур қилишдан ҳосил бўлган образ – “Мен” – образи деб аталиб, унинг қанчалик адекватлиги ва реалликка яқинлиги шахснинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини белгилайди ва унинг баркамоллик мезонларидан ҳисобланади.
“Мен”–образининг ижтимоий психологик аҳамияти шундаки, у шахс тарбиясининг ва тарбияланганлигининг муҳим омилидир. Шу нуқтаи назардан олиб караганда, тарбияга шахснинг ўз сифатлари тўғрисидаги тасаввурларини шакллантириш жараёнидир, деб таъриф бериш мумкин. Демак, ҳар бир инсон, ўзлигини қанчалик аниқ ва тўғри билса, тасаввур қилолса, унинг жамият нормаларига зид ҳаракат қилиш эҳтимоли ҳам шунчалик кам бўлади, яъни у тарбияланган бўлади.
“Мен” образининг шаклланиши, ривожланиши ва ўзгариши ички ва ташқи қоидаларга боғлиқ. Ташқи муҳит (оила, мактаб, расмий ва норасмий гуруҳлар) “Мен”–образининг шаклланишига катта (кучли) таъсир кўрсатади. Ижтимоийлашув жараёнида “Мен” образининг шаклланишида оила асосий рол ўйнайди.
Умумий психологияда “Мен” образини икки: реал ва идеал шаклга ажратиш қабул қилинган. Бироқ унинг алоҳида тури мутахасислик бўйича “Мен” образи ҳам мавжуд ва ўз вақтида шахснинг мутахасис “Мен” образи реал ва идеал ҳам бўлиши мумкин.
Реал “Мен” тушунчасини тўғри ва ҳақиқий деб бўлмайди. Бунда энг муҳими шахснинг ўзи ҳақида “қандайлигини” тасаввур қилишидир. Идеал “Мен” образи эса, бу шахснинг “қандай бўлишини хоҳлаши”дир.
Албатта, идеал ва реал “Мен” образи ҳар доим ҳам тўғри келавермайди, улар хатто умуман мос келмаслиги ҳам мумкин. “Мен” образининг мос келмаслиги ҳар хил негатив (салбий) ва ижобий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бир томондан реал ва идеал “Мен” образининг мос келмаслиги оғир ички қарама-қаршиликнинг манбаи бўлиб қолиши мумкин. Бошқа тарафлама эса реал ва идеал “Мен” образининг мос келмаслиги шахсни ўз имкониятларини ривожлантиришнинг манбаи бўлиши ҳам мумкин. “Мен” образи асосида ҳар бир шахсда ўз-ўзига нисбатан баҳолаш тизими шаклланади. Психологияда “ўз-ўзига баҳо” бериш ва “Мен” образи яқин бўлишига қарамай улар фарқ ҳам қилади. “Мен” образи ўзини баҳолашдан кўра ифодаловчи хусусиятдир. Албатта, ”Мен” образининг маълум қисми ижобий ва салбий бўёқда бўялган бўлиши мумкин. Ўз-ўзига баҳо тушунчаси тескари бўлиб, унда одам ўзини ва ўз сифатларини баҳолайди.
Масалан: одам томонидан ўзини баланд бўйлик ва кўзи қисиқ деб тасаввур қилиниши “Мен” образининг бир қисмини ташкил этади, бироқ бу хусусият баҳоловчи ҳолатда қаралмайди. Баҳолаш ҳолатида эса у ёки бу хусусият яхши ёки ёмон деб қаралади. Бу хусусиятларни субъект таққословчи ҳолатда қараб буни “ижобий” ёки “салбий” деб баҳолаши мумкин. Бунда муҳими айни шу хусусиятларни баҳолаш тизимида инсон томонидан улар ижобий деб (бунда улар ўзини юқори баҳолашади) ва бошқа ҳолатда эса салбий деб (бунда ўз-ўзини баҳолаш пасаяди) қабул қилишидир.
Ўз-ўзини баҳолаш шахсининг шаклланишида марказий ўрин тутади, унинг ядроси ҳисобланади. Ўз-ўзини баҳолаш маълум даражада шахснинг ижтимоий адаптатсиясини аниқлайди, ҳулқ-атвор ва фаолиятини бошқаради. Ўз-ўзига баҳо бериш ижтимоийлашув жараёнида, фаолиятда ва ўзаро муносабатда юзага келади. Ташқи олам шахсда ўз-ўзини баҳолашнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди.
Қоидабузарларнинг ўз-ўзини баҳолаши қандай характерга эга, юқорими ёки пастми деган тортишув мавжуд. Кенг тарқалган йўналиш бўйича асосий эмпирик текширувлар шуни кўрсатадики ўспирин делинквентлар ва катта ёшдаги қонунбузарлар ўзларига юқори баҳо берадилар, деган фикрда. Бу шуни билдирадики тўғри бўлмаган, юқори ўз-ўзига баҳо бериш шахснинг ижтимоий дезадаптатсияси билан боғлиқ, у этарли даражада қарама-қарши вазиятларни келтириб чиқаради ва маълум шароитда делинквент хулқ-атворни юзага келтиради. Шу билан бирга, бошқача фикр ҳам мавжуд, уларнинг фикрича вояга этмаган ҳуқуқбузарларда ўз-ўзини баҳолаш даражаси, ҳуқуққа қулоқ соладиган ўспиринларга нисбатан паст бўлади. Бу концепция йўналишидагиларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, салбий (ёмон) ”Мен” образи (ўзига нисбатан ишончсизлик, рад жавобини олишдан қўрқиш, ўз-ўзини паст баҳолаш)нинг пайдо бўлиши келгусида хулқ-атворни бузилишига олиб келади. Бунда “Мен” образининг салбийлиги қуйидаги таъсирларни юзага келтиради:
1. Ўз-ўзини ҳурмат қилишнинг пасайиши натижасида ижтимоий бузғунчилик, агрессивлик ва жиноятчилик вужудга келади.
2. Қийин вазиятларда конформистлик реактсиясини юзага келтиради (рағбатлантиради). Бундай ёшлар гуруҳнинг таъсирига энгил берилади ва натижада жиноятчилик ҳаракатини амалга оширади.
3. Идрокнинг чуқур ўзгариши. Ўз-ўзини салбий баҳоловчи ёшлар яхши ишларни қилганликларини қийин англайдилар, чунки улар ўзларни бунга қодир эмасман деб ўйлашади.
Ҳозирги замон психологиясида бу саволга қарама-қарши маълумотларнинг юзага келиши бошқа янги концепциянинг юзага келишига олиб келди. Демак, жиноятчи ўспиринларда асосий муаммо ўз-ўзини баҳолашнинг юқори ва паст даражада бўлишида эмас, балки бу баҳонинг ижтимоий баҳо билан мос келмаслигида. Жиноятчиликнинг асосий механизми мана шу билан белгиланади. Ҳурматга бўлган эҳтиёж, манзур бўлишлик шахснинг энг муҳим эҳтиёжларидандир. Шахс концепциясининг баъзиларида у асосий, фундаментал эҳтиёж деб қаралади (масалан А.Маслауда).
Шундан кўриниб турибдики, киши доимо ҳурматга сазовор бўлишга интилади, у доимий танбеҳга чидай олмайди, чунки бу нарса бошқа стерссларга қараганда ҳар қандай фаолиятга салбий таъсир кўрсатади. Айтилган ҳамма гаплар ўспирин ёшларларга катталарга қараганда кўпроқ тааллуқлидир, бу даврда ўз-ўзини англаш кризиси ва уни бошдан кечириш кучли бўлади.
Ўз-ўзини баҳолаш ижтимоий муҳитда суянч (таянч) топмаса, ўз-ўзига баҳо беришга нисбатан бошқалар берган баҳо паст бўлса, ҳурматга сазовор бўлиш эҳтиёжи доимий равишда қамалга олинса, шахсий дискомфорт ҳиссиёти кескин ошади. Шахс доимо кучли дискомфортни ҳис қилиб яшай олмайди, натижада у юзага келган вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Шунинг учун боланинг ўз-ўзини баҳолаши ижтимоий муҳитда тўғри таянчни топиши лозим. Бу муаммони ҳал этишнинг асосий йўли ёшларнинг бошқа қаердадир ўзини бошқалар томонидан тўғри баҳолайдиган гуруҳга ўтишидир. Бу гуруҳда уни қадрлайдилар, бу эса хурматга сазовор бўлиш эҳтиёжини қониқтиради, натижада у ўзини гуруҳда яхши ҳис қилади.
Нега ота-оналар болаларини “ёмон компания”дан олиб чиқишлари қийин, чунки улар ёшларни яна ижтимоий таянчдан маҳрум қиладилар. Бунда ҳатто унга мос келмаган ёки уни жиркантирадиган гуруҳга қўшиб қўядилар. Фақатгина битта самарали йўли бор. Бунда ёшларни бир гуруҳдан юлиб олиб чиқиб кетиш эмас, балки бу гуруҳ ўрнига бошқа ижтимоий тушунадиган гуруҳга “қўйиш” лозим. Бунда янги гуруҳ шундай бўлиши керакки, ўспириннинг, ўсмирнинг ўз-ўзини баҳолаши унинг шахсини ижтимоий баҳолашда тўғри таянч топиши лозимлигини эслатиш ортиқча.
Шахснинг ижтимоий етуклиги муаммоси билан ҳар хил фанлар: педагогика, психология, криминалогия ва бошқа фанлар шуғулланади. Бунда кимгадир криминалогиянинг шуғулланиши қизиқ туюлса керак. Олимлар, ҳар қандай ҳодисани фаҳат ҳар томонлама ўрганилгандагина тўлиқ ўрганиш мумкин деб ҳисоблайдилар. Яъни текширувчи, тўлиқ тасаввурга эга бўлиши учун исталган идеал модел ва исталмаган идеални (антиидеални) ҳисобга олиши лозим. Криминология айнан “минус”ни , антиидеални ўрганади, у ижтимоий етук бўлмаган шахсни, тарбиядаги хатоликлар ва уларнинг оқибатларини ўрганади. Кўпгина фанлар шахснинг етуклигини ўрганади, шу жумладан, одамни ўрганишда янги йўналиш бўлган акмеология (грекча акме-юксалиш) учун бу асосий муаммо. Акмеология предмети – инсоннинг этилиши феноменидир. Бу фан соҳасининг диққати – индивид, шахс, фаолият субъекти (касб-кори) ва индивидуаллик сифатида инсоннинг чўққига эришиш жараёнини ва натижасини ўрганишдир. Биз бунда ақлий этилиш, эмотсионал этилиш ва шахсий этилиш (етуклик)ни ҳам тушунишимиз мумкин. Етукликнинг ҳамма аспектларига қараганда шахсий етуклик мураккаб ва ўрганилмаган соҳа ҳисобланади.
Қадимги одамларда ерни учта кит ёки учта фил кўтаради, деган тасаввур мавжуд эди. Шахсий етукликда тўртта кит, тўрт асосий тушунча борки, унинг атрофида бошқалари юзага келади. Булар:
1. Жавобгарлик;
2. Чидамлилик;
3. Ўз-ўзини ривожлантириш;
4. Ижобий фикр, ташқи дунёга нисбатан ижобий муносабат.
Жавобгарлик – бу ижтимоий етук бўлмаган шахсни оддий одамдан (етук бўлган шахс гапирилмаса ҳам бўлади) фарқлайди.
Ҳозирги пайтда шахс психологиясида жавобгарликнинг икки тур концепцияси мавжуд.
Жавобгарликнинг биринчи типи – бу шундай ҳолатки, шахс ўз ҳаёти давомида нима юз берган бўлса, ўзи жавобгар деб ҳисоблайди. “Мен ўзимнинг муваффақиятимга ва муваффақиятсизлигимга ўзим жавоб бераман. Менинг ҳаётим ва менинг оиламнинг ҳаёти ўзимга боғлиқ. Мен бундай қилишим керак ва шарт” – деган ҳаётий фикр бундай шахсга хосдир. Американинг миллий қаҳрамони Скарлет ЎХарани (“Унисенное ветром”, М.Митчел романидаги ) эслашимиз кифоя.
Жавобгарликнинг иккинчи типи - бунда одам ўз ҳаётида бўлган ҳодисаларга бошқалар ёки ташқи вазият сабабчи деб жавобгарликни уларга қўяди. Ёшлигидан бундайлар қуйидаги фаразни “у буни биринчи бошлади” дейдилар. Бундайларни оддий тилимизда жавобгарликни ҳис қилмайдиганлар, деб юритилади.
Интерналлар (жавобгарликнинг биринчи типига кирувчи одамлар) ўзларига ишонувчан, анча хотиржам ва марҳаматли, ижтимоий танилган кишилардир. Улар ўқитувчига, ҳимояловчи органларга ижобий муносабатда бўладилар. Субъект қанчалик ҳамма нарса ўзига боғлиқлигига ишонса, шунча унинг ҳаёти мазмунли ва мақсадли бўлади.
Текширувлар шуни кўрсатадики, экстерналлар (жавобгарсизлар), тескари, улар ҳаддан ташқари ҳаяжонли, хотиржамсиз, атрофдагиларга чидамсиз, агрессив, ишонувчанлик юқори, жамиятда кам танилган бўлади. А. А. Реаннинг баъзи маълумотларга кўра ҳуқуқбузарликнинг 84%и экстернал, фақатгина 16% интернал ўспиринлардир. Ёшлар гуруҳи ичида ижтимоий ўринга эга бўлганларнинг 72% кўра интерналлар, 4% экстерналлардир.
Шулардан хулоса қилиш мумкинки, интерналлар ижтимоий етук ва ижобий ҳулқ-атворга эга бўладилар. Экстерналлар этарли даражада ижтимоий етук бўлмайдилар.
Шуни айтиш каракки, ижтимоий етуклик – жавобгарлик – тўғри фаолиятда ривожланади. Бунда одамни эркин деб тан олиш, ундаги жавобгарликнинг тан олмасдан мумкин эмас.
Чидамлилик – шахснинг кейинги ижтимоий етуклик даражасидир. Чидамлилик ихтилофга (фарққа, душманликка) – чидашдир. Чидамлилик икки хил бўлади:
а) сенсуал чидамлилик;
в) шахснинг диспозицион чидамлилиги;
Сенсуал чидамлилик ташқи муҳит таъсирига бардош қилиш билан боғлиқдир, бунда қандайдир ноқулай омил таъсирига сезувчанликни пасайтириш билан эътиборсиз бўлиш демакдир.
Диспозицион чидамлилик шахснинг ижтимоий таъсирларга чидамлилигини таъминлаб беради. Бунда шахс бошқа кишиларга, унинг хулқ-атворига, ўзига, унга бошқаларнинг кўрсатаётган таъсирига, умуман ҳаётга маълум кўрсатмалар асосида чидамлилиги тушунилади. Масалан, «ҳар бир инсон қачондир хато қилади, ҳар бир инсон ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқига эгадир», «кечга қолган одам, уни кутган одамга қараганда кўпроқ қайғуради».
3. Ўз-ўзини ривожлантириш. Ўз-ўзини ривожлантириш –етук шахснинг асосий хусусиятидир. Ўз-ўзини ривожлантириш – бу абсолют идеал бўлиш дегани эмас. Идеал бўлиш қийин, шарт ҳам эмас. Кундалик ҳаётда идеал одам бўлиш қийин, яна идеал одам билан яшаш янада қийин деган фикрга қўшилиш мумкин.
Фақат доимо ўз-ўзини ривожлантириш – бу бошқа ҳолат. Ўз-ўзини ривожлантириш, етукликка интилиш, ўзини истагини амалга ошириш эҳтиёжи ўз қимматига эга. У етукликнинг кўрсаткичи ва шартидир. У – одамнинг узоқ яшаш манбаи, касб-коридаги муваффақиятнинг кўрсаткичидир.

Download 455.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling