Уцув материаллари. Маъруза матни


Лаборатория эксперименти-


Download 426.44 Kb.
bet14/40
Sana13.02.2023
Hajmi426.44 Kb.
#1194818
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
Экпериментал психология УМК 2 курс 2020 2021

Лаборатория эксперименти- махсус ташкил килинган лаборатория шароитида ва купинча ёзиб борувчи турли асбобларни кулланиб утказилади. Лаборатория экспериментининг афзалликлари билан бир каторда айрим камчиликлари хам бор. Бу методнинг камчиликларидан бири унинг сунъийлигидир. Шу сунъийлик муайян шароитларда психик процессларнинг табиий боришини бузилишига ва нотугри хулоса чикарилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун психик фаолиятни лаборатория методи билан текшириш купинча бошка табиий методлар билан бирга кулланилади.
Психологик тажриба ёки эксперимент методи- бу метод турли ёшдаги (чакалоклик, болалик, укувчилик, успиринлик, етуклик, кексалик) одамлар психикасини чукуррок, аникрок тадкик килиш методлари ичида энг мухими хисобланади. Эксперимент методи ёрдамида сунъий тушунчаларни шакллантириш, нутк усишини текшириш, фавкулоддаги холатдан чикиш, муаммоли вазиятни хал килиш, билиш жараёнлари, шахснинг хис туйгулари, характери ва типологик хусусиятлари урганилади. Хуллас, инсон психикасининг нозик ички богланишлари, муносабатлари, конуниятлари, конунлари, хоссалари, мураккаб механизмлари тажриба ёрдамида текширилади. Бунинг учун эксперимент материал текширувчи томонидан синчковлик билан танланиши, объектив тарзда хар хил холат ва вазиятлар яратилиши, синалувчи ёшига, акл-идрокигша, характер хусусиятига, хис- туйгусига, кизикиш ва савиясига, турмуш тажрибасига, куникма ва малакасига эътибор берилиши лозим.


Психологик экспериментнинг мохияти шундаки, унда атайлаб шундай сунъий бир вазият шакллантирилади ва ташкил этиладики, айнан шу вазиятда кизиктираётган психик жараён ёки ходиса ажратилади, урганилади, таъсир курсатилади ва бахоланади. Агар табиий эксперимент уша кизиктираётган феномен текширилувчи учун табиий хисобланган шароитларда (масалан, мехнат жараёнида, каникулда ёзги лагерда, лицей аудиториясида ва шунга ухшаш) максадли ташкил этилиб, урганилса, лаборатория эксперименти махсус жойларда, махсус асбоб - ускуналар воситасида атайлаб урганилади. Масалан, диккатингизнинг хусусиятларини билиш керак булса, психология лабораториясида махсус тахистоскоп деб аталган мослама ёрдамида ёки «Ландольт халкачалари» деб номланган жадваллар ёрдамида урганиш мумкин булади. Хаттоки, ижтимоий муносабатлар борасида хам узаро хамжихатлик, лидерлик ва конформлилик ходисаларини текшириш учун группавий интеграторлар ва гомеостат деб номланувчи мосламалар яратилган ва улар ёрдамида гурухдаги турли хил ходисалар улчанган.



  1. мавзу буйича назорат саволлари:

  1. Иродани кучини бахолаш методи (Иванников В.А.)буйича гапиринг?

  2. Ироданинг сифат ва даражасини урганиш муоммолари хакида фикр билдиринг?

  3. Иродавий хусусиятларни тахлилига йуналтирилган методлар хакида ниаларни биласиз?

  4. Умумлаштириш методи тавсифнома асосида келтирилишини кандай изохлайсиз?

  5. Узаро бахолаш методи нима?

  6. Лаборатория эксперименти хакида гапиринг?


  1. мавзу.Ирода сифатларининг урганилиши.

Режа:


    1. Ёш ва жинс хусусиятларининг ихтиёрийликга таъсири.

    2. Ёшга караб иродавий хусусиятларни намоён булиб бориши.

    3. Ёш ва жинс хусусиятлари асосида иродавий сифатларнинг узига хос куринишлари.


Download 426.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling