Урду жисмоний маданият факультети «Умумий жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчилари п ф. н. В рахимов, п ф. н. А шариповлар томонидан


Download 1.64 Mb.
bet81/164
Sana27.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1688508
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   164
Ҳужум тактикаси.
Ҳужум о`йинни ҳал қилувчи омилдир, яъни муваффақият ко`пинча унинг охирги натижасига бог`лиқ бо`лади. Ҳужумнинг мутлақо ягона мақсади бу рақибнинг ҳимоядаги ҳаракатлари тартибини бузиш ва дарвозага то`п отишда шахсий қаршиликни йенгишдир. Ҳозирги кунда қо`л то`пи о`йини ҳужумнинг тез-тез ва қисқа вақт давомида уюштирилиши билан тавсифланади. Замонавий қо`л то`пи о`йинида ҳимоядан ҳужумга о`тиш тезлиги, тактик «комбинация»ларни бажариш тезкорлиги ва аниқлиги ошди. Бунинг натижасида техник усулларнинг бажарилиш вақти қисқарди.
Ҳужум о`йин тактикасининг таснифланиши



Ҳужум тактикаси


Индивидуал ҳаракатлар




Гуруҳ ҳаракатлари




Жамоа ҳаракатлари




Кетиш

То`п отишни қо`ллаш

То`п узатишни қо`ллаш

То`пни олиб юриш

Чалг`итишлар




Параллел

Чалг`штирма

То`сиқ қо`йиш




Тез ёриб о`тиш ҳужуми




Ҳужум ҳолатида


Очиқ

Яширин

Очиқ ҳолатда

Бекик ҳолатда

Очиқ ҳолда

Яширин ҳолда

Айлантириб

Узатиб

Уриб




Йиг`илганда

Ёйилганда

Ички ҳолатда

Ташқи ҳолатда

Ички ҳолатда

Ташқи ҳолатда




Тез ёриб о`тиш

Ёриб о`тиш




3:3

4:2

Жамоа бо`либ



Жамоа ҳаракатлари.
Ҳужумда жамоалар асосан икки тактик тизимни қо`ллайдилар-тез ёриб о`тиш ва позиция ҳужум. Бу тизимларнинг ҳар қайсиси бир-бирини то`лдиради ва, Шунинг учун ҳамма жамоалар қуролланган бо`лиши керак.
Тез ёриб о`тиш. Бу ҳужумда ко`проқ натижа берадиган усулдир. Аммо, уни қо`ллаганда о`йинчиларнинг о`заро ёнма-ён ҳолатда бо`либ қолиши қийин. Шунинг учун позицияда ҳужум қилишнинг солиштирма ог`ирлиги бир оз баланд ҳисобланади. Шунга қарамасдан, тез ёриб о`тиш қанчалик ко`п қо`лланса, ҳужумчилар то`п отишни шунчалик ко`п бажарадилар. Замонавий қо`л тўпи фақат Шунинг ҳисобига ривожланмоқда.
Тез ёриб о`тишнинг мақсади рақибларнинг то`пни ё`қотиб, ҳужумдан ҳимояга о`тиши пайтида содир бо`ладиган вақтинча уюшмаган ҳаракатидан фойдаланишдир. Шунинг учун тез ёриб о`тишга албатта рақиблардан то`пни кутилмаганда олиб қо`йилганда киришилади. Бу ко`пинча то`пни олиб қо`йишда, то`сиқлардан, дарвозабондан ёки дарвоза устунларига урилиб қайтган то`пни егаллаганда ва ҳужумчилар томонидан о`йин қоидаси бузилган ҳолларда амалга оширилади.
Тез ёриб о`тишдаги о`згаришлар унинг шиддати билан бог`лиқ-ҳужум 4-7с давом етади , о`заро ҳаракатлар оддий бо`лса ҳам, оз сонли о`йинчилар билан устунлик вужудга келтирилади.
Вақтдан ютиш ва бо`шлиқ, сон жиҳатдан устунликни вужудга келтиради ва дарвозани ишг`ол етиш учун қулай шароит яратади. Аммо бунинг учун барча ҳимоячилар ҳаракати имкон борича тезкор, дадил ва яхши келишилган бо`лиши керак.
Тез ёриб о`тишда айниса, дарҳол қулай вазиятни танлаш ва биринчи тўпни тўг`ри узатиш муҳимдқир. Тез ёриб о`тиш ёлг`из ва жамоанинг ҳамма о`йинчилари томонидан амалга оширилиши мумкин. Тез ёриб о`тишга қанчалик ко`п о`йинчилар қатнашса, уларга қарши курашиш шунчалик мураккаблашади.
Дарвоза томон тез ёриб о`тишда ҳужумчилар бутун майдон кенглигида бир ёки икки қатор бўлиб жойлашади. Биринчи бо`либ старт олган (1-3-о`йинчи) о`йинчиларни орқадаги о`йинчилар қо`ллаши керак. Ҳужумчилар то`пни ё`қотиши ва уларга жавобан ҳужум уюштирилиши мумкинлиги сабабли бир о`йинчи орқада қолади. Агар олд қатор о`йинчилари сон жиҳатидан устунликка ериша олмаса, унда ҳужумнинг муваффақиятли якунини ҳимоячилар орасидаги бо`ш жойга киришга ҳаракат қилаётган орқа қатор о`йинчилари амалга оширади. Бундай бирин-кетин ривожланадиган ва орқа қатор о`йинчилари якунлайдиган тез ёриб о`тиш ҳужуми «ривожланган ҳужум» деб ном олган.
Узоқ масофага то`п узатиб тез ёриб о`тиш-оддий ва муддатидан илгари якунланадиган ҳужумнинг масъулиятли усулидир. Одатда узатишни дарвозабон ёки то`пга ега бо`лган о`йинчи бажаради. Тез ёриб о`тишни бошлаган о`йинчи майдоннинг ён чизиг`и бо`йлаб ёки майдон маркази томон чаққон олдинга интилади. Муваффақият учун олдинга интилган о`йинчи бошқалардан узиб кетиши мумкин. Одатда, буни олдинга чиқиб о`йнаётган ҳимоячи ёки то`п отилган жойга қарама-қарши бурчакдаги ҳимоячи амалга оширади.
Тақибдан қутулган о`йинчига то`пни тез ва аниқ узатиш керак. Яхшиси, то`пнинг ё`налиш траекторияси пастроқ бо`лгани маъқул. Шунингдек, то`п узатиш масофаси жуда узоқ бо`лмаслиги керак, чунки бундай тўпни рақиблар дарвозабони егаллаб олиши мумкин. Агар тез ёриб о`тган о`йинчига дарвозабоннинг дарҳол то`п узатишига ҳалақит беришса, у ҳолда бу о`йинчи то`пни кечиктирмасдан о`з шерикларига, улар еса олдиндаги о`йинчиларга узатиши зарур.
То`пни қисқа масофада узатиб тез ёриб о`тиш, Ушбу ҳаракатни биринчи бо`либ бошлаган о`йинчининг ҳар томондан пана қилинганига ишонч ҳосил қилинганда амалга оширилади. Улар орқасидан бошқа о`йинчилар ҳам тез ёриб о`тишга интилади. Рақибларни ҳужумни то`хтатиш имкониятидан маҳрум етиш учун, то`пни егаллаган о`йинчи қоидани бузиб бо`лса ҳам, аввало, о`йиннинг бориш вазиятини аниқлайди, ҳимоячи билан муносабатга киришмасдан тез мо`лжал олишга ҳаракат қилади ва то`пни бо`ш шерикларига узатади.
Ҳужумчилар бутун майдон кенглигида олдинга қараб ҳаракат қиладилар. Биринчи қаторда 3-4 о`йинчи бо`либ, улар қисқа ё`л билан олдинга интиладилар. Одатда, ҳимоячидан бо`ш бўлган ҳужумчини топиш учун 3-4 марта то`п узатишни бажариш кифоядир.
Тез ёриб о`тиш ҳужуми бир-бирига бог`лиқ бо`лган уч босқичдан тузилган: то`пни егаллаб ҳужумга о`тиш, сон жиҳатдан устунликка еришиш ва ҳужумни якунлаш.
Ҳужумчи тез ёриб о`тиш ҳаракатининг биринчи босқичида ирг`иб олдинга ташланади ва о`зини таъқиб қилувчи о`йинчидан қутулишга ҳаракат қилади. То`п узатмоқчи бо`лган о`йинчи, қайси о`йинчига то`п узатишни, вазиятни то`г`ри баҳолаб, то`п траекториясини ва йўналишини аниқлашни, агар керак бо`лса, ҳимоячиларни чалг`итиш учун қилинадиган ҳаракатни то`г`ри танлашни билиши керак. Тез ёриб о`тган ҳужумчиларнинг асосий мақсади ҳимоячилар орқасига о`тган шерикларига бо`йлама ёки диагонал то`п узатишдир.
Тез ёриб о`тишнинг иккинчи босқич ҳужумчилар ҳужум кучини имкон борича кенгайтиради ва майдон кенглигида бир ва икки қатор бо`либ жойлашади. То`п ҳужумнинг олдинги қаторига узатилади.
Учинчи босқичининг вазифаси-ҳужумни муваффақиятли якунлашдир. ЙАхшиси, ҳимоячилардан ҳужумчилар сони ко`п бо`лиши керак. Аммо сон жиҳатдан тенглик бо`лган ҳолатда ҳужумнинг якунланиши о`йинда тез-тез учраб туради. Шунинг учун ҳужумчилар кам куч билан тез ҳаракат қилишга доим тайёр бо`лиши керак. Бундай ҳолатларда биринчи қатордаги ҳужумчилар о`рин алмаштириш, чалг`итишлар ёрдамида ҳужумни якунлашга ҳаракат қиладиладилар ёки иккинчи қатордаги о`йинчиларнинг о`йинга қо`шилишига қулай шароит яратишга уринадилар, бу алоҳида аҳамиятга егадир. Ноқулай позициядан шошилиб отилган то`п рақибларнинг ҳужумга о`тиши учун куч жиҳатдан устунликка еришувига олиб келиши мумкин.
СҲундай қилиб, тез ёриб о`тиш юксак уюшқоқлик билан ташкил топган ҳаракатдир. Уни қо`ллаганда яхши натижага еришиш учун техник-тактик тайёргарликнинг юксак даражаси етарли емас; руҳий ҳолат, дадиллик, журъат ва баъзан таваккал ҳаракат қилишлар ҳужумни яхши натижа билан якунлашга ёрдам беради.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling