Узбек прагмалингвистикаси


Download 1.08 Mb.
bet11/45
Sana13.11.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1769759
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45
Bog'liq
Мухаммад ХАКИМОВ

Ошдан ичмадингиз-а.. Буларнинг овк,ати огзингизга ёкма- ди... ёкмайди! (А.Кадар)

Шу олмоши нутк субъектининг тингловчига булган катъий сал- бий муносабати асосидаги камситиш маъносини ифода этади.

  • Тугри, лекин дехконнинг мехнати бошкача . дехкон йил - ун икки ой, кишин-ёзин мехнат килади! - деди К,аландаров Саи­дани буткул нодонга чикарган бир охангда.

  • К,айси фабрика, кайси завод ёки шахта киш ёки ёзда тух- таб колади? - деди Саида.

Каландаровнинг даъвосига карши бундай жавоб хеч кимнинг эсига келмаган булса керак, хамма кулиб юборди ва Саиданинг гапини маъкуллади.
К^аландаров ичида узини сукди. «Шу махмадана билан суз уриштириб нима обру толар эдим, нима кераги бор эди?» - деди... (А.Кадар)
Узлик олмоши уз сузи билан ифодаланиб, бу сузнинг маъноси хам нутк, вазиятида ойдинпашади. Уз сузига -пар кушимчасини кушиб куллаш билан матнда пичинг, кесатик маънолари баён килинади.
Каландаровнинг руй-рост аччиги келиб, чакка томирлари буртди.

  • 9злари биладилар, - деди истехзо билан, хар кимда хам битта-иккита мажлисга еткулик гунох топилади. Аввал сизни секретарликка сайлайлик, ундан кейин нима килсангиз килаве- расиз! (А.Кадар)

«Х|амма» олмоши, одатда, жамлик маъносини ифода этиб, «бу олмошнинг узагида куплик маъноси ётганлиги учун эгалик- нинг бирлик формаларини олганда хам «упликни ифодалайди: Эртага хамманг бир тангадан пуп олиб кепасанлар. (Ойбек)»58 >(амма олмоши уз семантик тузилишида жамлик маъноси би­лан бирга маълум микдорда «сизлаш» оттенкасига хам эгадир. Бу оттенка суз таркибида жамлик-куплик маъноси булгани хол-


85 Узбек тили грамматикаси. I кием. 1975. - Б.336.

да унинг бирлик II шахе шаклида кулланиши семантик зидликни юзага чикаради, натижада сузнинг гайриодатий ва индивидуал услубий кулланиши юзага келиб, сузловчининг тингловчига му- носабати баён килинади:
«...Туравой бува цалол, х,ак,ицатгуй, айни пайтда, чурткесар, муомаласи терс киши эди. Бопалик хотирамда энг мустах,кам сацпаниб долган хислати шуки, у камдан-кам одамни сизпар эди.
Бошцалардан эшитишимча, бригадирлик вацтида у колхоз- чилар ишпаётган жойга бориб, «х,ормангпар» десам сизлаганга утади деб хавфеираб: «Х,орма цамманг!» - дер экан». (С.Мумин)
Умуман, олмошлар предмет, белги, микдор билдирувчи ном- ларни кайта номлаш учун хизмат килади ва бупарнинг маъноси нутк вазияти, контекст таркибида ойдинлашади. Иккинчи жихати олмошлар нутк вазияти билан ботик; х,олда нутрий этикет шакл- ларидан бири сифатида сузловчининг тингловчи хамда нутк иштирокчиларига муносабатини ифода этади.
Атокли отлар хам узида лексик маъно ифодалаш ва ишора ки- лиш функциясини бажариш нуктаи назаридан олмошлардек но­минатив кимматга эга. «...Атокли отлар логик жи^атдан бу, шу у, уша каби курсатиш олмошларига жуда якин туради. Чунки атокли отлар хам, бундай курсатиш олмошлари хам семантик жихатдан «тук,» эмас, яъни упарнинг х,ар иккапаси хам муайян объектни бевосита ифодаламайди. балки айни объектларга ишора килади, уларни курсатади».59 Атокди отлар объектив оламдаги нарса ва ходисапарни бевосита номламайди. Жумладан, хар кандай аток- ли отлар бирини иккинчисидан фарклаш маъносида иккиламчи номланиш хисобланади. Объектив нуктаи назардан караладиган булса, одам, киши, инсон каби номлар жонли зот учун умумий бирламчи номланиш хисобланади. «Иккиламчи номларга атокли отлар киради... Бу жихатдан атокли отлар... аташ маъносига эга булмаган «ичи буш» сузлар сифатида узаро умумийликни *осил килади, атокли отлар факат нарса отларини бир-биридан ажра- тиш учун кулланади».60 Атокли отларнинг конкрет маъноси хам контекстда намоён булади. Жумладан, маъпум матн таркиби- даги ахборотнинг тугри булиши ва тугри англаниши учун атокли от хисобланган ном - одам хакидаги реал маълумот сузловчига Хам, тингловчига хам маълум булиши лозим. Сафар исмли шахе Хакидаги барча маълумот нутк иштирокчиларига нутк моментига Кадар маълум булиши шарт.
... Жиловхонага туртинчи киши кириб келди. Буниси жиккак, цирк, билан эллийнинг ораси, елкаси туртиб читан Сафар буз- чи исмлик эди. Имомга салом бериб, суфининг ёнига ултурди ва сузга бир оз цулоц солгоч тушунар-тушунмас бацега аралашиб цолди. (А.^одирий)
Хуллас, олмош ва атокли отлар нарса ва ходисаларни бево- сита номламайди, уларга ишора килади. Упарнинг маъноси, би- ринчидан, нутк вазияти билан ботик равишда конкретлашади. Иккинчидан, маънонинг конкрет ифодалэниши учун сузловчи ва нутк иштирокчилари аник прагматик билимларга эга булиши шарт.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling