Узбекистон олий ва урта махс


Кургазмали метод ва ургатиш усуллари


Download 2.5 Mb.
bet9/28
Sana14.09.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1677573
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28
Bog'liq
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА tasviriy faoliayt

Кургазмали метод ва ургатиш усуллари. Кузатиш методи тасвирий фаолиятга ургатиш тизимининг умумий асосини ташкил килади. Чунки, у атроф-мухитни урганишда, билиш хамда уни акс эттиришда мухим омил сифатида хизмат килади. Болаларда канчалик кузатиш, атроф-олам куриниши билан алока урнатиш, умумийлик ва яккаликни ажратиш малакаси ривожланган булса, шунча болалар ижодий кобилиятининг ривожланиши боглик булади. Лекин кузатишнинг узи курганни тасвирлаб беришга тула имкон бермайди. Болаларни тасвирлашнинг мухим усулларига, турли тасвирлаш материалларидан фойдаланиш йулларига ургатиш зарур. Кургазмали метод ва ургатиш усулларига натурадан, расм репродукцияларидан, намунадан, бошка кургазмали кулланмалардан фойдаланиш, алохида предметларни куриб чикиш, тарбиячи томонидан тасвирлаш усулларини курсатиб бериш, болаларнинг бажарган ишларини машгулот якунида курсатиш, уларни бахолаш киради.
Натурадан фойдаланиш. Тасвирий санъатда натурадан фойдаланиш деганда, кузатиш асосида предмет ёки куринишни тасвирлаш тушунилади. Натурадан фойдаланиб ишланганда чизаётган кишининг кузига нисбатан натуранинг кай холатда турганини хисобга олган холда маълум бир нуктаи назардан туриб, предмет куриниши тасвирланади. Бу натурадан олиб тасвирлаш хусусияти машгулот мобайнида узгача идрокнинг ривожланишига кумак беради. Бунда асосийси боланинг идроки булиб, текисликда тасвирланган предмет (расм, аппликация) факат бир томондан идрок килинади; лойдан буюм ясаганда ва куриш-ясашда болаларда натурани угириб куриш хамда хажм-шаклни турли хил бурилишда тахлил килиш имкони булиши керак. Мактабгача ёшдаги болалар билан ишлашда натурадан фойдаланишнинг айрим хусусиятларини куриб чикамиз.
Натура хотира ишини енгиллаштиради, негаки тасвирлаш жараёни идрок билан бирлашади, предметнинг шаклини, тузилишини, рангини тугри тушуниб, етказиб бера олишга ёрдам беради. 4-5 ёшдаги мактабгача таълим болаларининг кобилиятларидан катъий назар, мактаб таълим олувчиси ёки рассомнинг натура билан ишлашига нисбатан караганда, болаларнинг тасвирланган объектни тахлил килишлари, шу натура билан ишлашларининг узига хос фарки бор. Мактабгача таълим ёшдаги болалар учун содда шаклли, аник чизмали булиши керак. Масалан: болалар машинани ён томонидан, кугирчокни олдидан чизадилар ва бунда хажмини етказиб беролмайдилар. Агар гурухда болалар сони куп булса, барчасига тенг куриниши учун 2-3 та бир хил предмет куйилади. Тарбиячи натурани болалар билан биргаликда кисмларга ажратиб куриб чикади, бунда у тахлил жараёнини осонлаштириб, уз сузлари, харакатлари билан йуналтиради. Бу жараёни маълум бир идрок маданиятини, ривожланган аналитик фикр юритишни талаб килади. Бундай куникмалар
болаларда 5-6 ёшда ривожлана бошлайди. Бу ёшда болалар тасвирлаётган ишларини натурага нисбатан таккослашга уринадилар. Масалан: катта гурукда
натурадаги арча шохларини
тасвирлаётганда, болалар шохни фазода жойлаштирадилар (вертикал ёки кия колатда) ва шохдаги шохчаларнинг сонини, улчамларини чап ва унг томондан, тук ёки оч ранг билан чизадилар. Натура сифатида тирик кушлар, кайвонлардан фойдаланиш мумкин эмас. Уларнинг харакатлари, товушлари болаларни расм чизишдан чалгитади, болаларнинг предметни керакли колатда идрок килишларига, диккатларини бир нуктага каратишга калакит беради. Шундай килиб, ургатиш методи сифатида натурадан фойдаланиш тасвирлашнинг бутун жараёнини уз ичига мужассамлаштиради: предметининг бирламчи таклили; тасвирни натурага нисбатан таккослаш; натижанинг шаклини, колатини, рангини таккослаш; натижадаги расм ва натурани таккослаш йули билан баколаш.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling