Узбекистон олий ва урта махс


Болалар ишларини тахлил килиш


Download 2.5 Mb.
bet12/28
Sana14.09.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1677573
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28
Bog'liq
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА tasviriy faoliayt

Болалар ишларини тахлил килиш. Болалар узлари бажарган ёки дустлари бажарган ишни мустакил равишда тахлил килиб, бахо беришлари 5 ёшга бориб тула шаклланади. Кичик гурухдаги болалар уз харакатларини ва уларнинг натижаларини назорат кила олмайдилар, шунинг учун улар уз ишларини бажараётган вактда мамнун булган булсалар, уларнинг натижасидан хам мамнун булиши учун тарбиячидан мактов эшитишни кутадилар. Кичик гурухда тарбиячи болаларнинг ишларини бахолаётганда тахлил килмайди, балки 4-5 яхши бажарилган ишларни болаларга курсатади. Шу билан бирга колган болалар ишларини хам мактайди чунки мактов болаларнинг ушбу машгулотга нисбатан кизикишини саклаб колишга ёрдам беради. Расмларни курсатишнинг максади эса, болаларнинг уз ишларини натижасига жалб килишдир. Урта ва катта гурухларда тарбиячи болаларнинг ишларини курсатади ва камчиликларини айтиб утади. Болалар камчиликларини канчалик кура билсалар, шунчалик кейинги расмларини онгли равишда чизиб борадилар.
Машгулот якунида тарбиячи болалар ишларидан бирини олиб, ижобий томонларини курсатади. Масалан: “Рангларини яхши танлаганини-оч ранг билан тук ранг ёнма-ён яхши куриниши, чизикларнинг озода ва аник чизилганлигини” ва хоказо. Агарда камчиликлар купчилик болаларда учраса, шу камчиликни бартараф килиш учун болаларга савол беради ва диккатини каратади. Агарда бир боланинг камчилиги булса, у холда яккама-якка тушунтириш муносибдир, чунки жамоа олдида биргина боланинг ишини тахлил килиш, факатгина шу боланинг узи учунгина тушунарли булади. Катта гурухда тахлилга барча болаларни жалб килмок зарур. Баъзида эса, тарбиячининг узи бахо беради. Масалан: яхши чизмайдиган боланинг ишидаги камчиликларни бошка болалар айтишларини тарбиячи олдиндан била туриб, узи аввал шу бола бажарган ишининг ижобий томонларини айтиб утади. Вактни тежаш максадида тарбиячи

  1. 6 та боланинг ишини олиб, тахлил

  2. килади, факат хар машгулотда бир хил болаларнинг ишларини олиб бахолаш ярамайди. Чунки доимий мактов асосида уша болаларда хаддан ташкари ишонч, бошкалардан ажралиб туриш ривожланади. Ута кобилиятли болалар билан уларнинг лаёкатларини хисобга олган холда, алохида иш олиб борилади. Баъзида тарбиячи тахлил килиш учун бажарилган ишларни болаларнинг узларига топширади. Бунда барча болаларнинг ишлари столга ёйилади ёки стендга махкамланади ва болалар узлари энг яхши бажарилган ишларини танлайдилар. Сунг тарбиячи тахлил килади. Купрок болаларга (6 ёшда) уз ишини натурага нисбатан узи бахолашга имкон бериш керак. Чунки бола уз ишига, хамда дустларининг ишларига танкидий томондан бахо беришга урганади.

ОFзаки метод ва ургатиш усуллари. Тасвирий фаолият машгулотдаги доимо тарбиячининг болалар билан сухбатидан бошланади. Сухбатнинг максади болалар хотирасидаги аввалги идрок килинган образларни кайта эсга олиш ва машгулотга булган кизикишини уйготишдир. Болалар уз тасаввурлари
асосида ижод киладиган
машгулотларда сухбатнинг урни каттадир.
Сухбат киска, мазмунли ва хис- хаяжонли булиши керак. Тарбиячи асосий диккатини машгулотда килинадиган ишга каратади. Болаларнинг мавзу буйича ёки янги тасвирлаш усуллари хакидаги тасаввурларини аниклаб олишдан аввал, сухбат мобайнида ёки сухбатдан кейин тарбиячи керакли предмет ёки расмни курсатади. Топширикни бошлашдан аввал эса иш усулини болаларга
курсатади.
Сухбат - ургатиш методи сифатида 4-7 ёшли болалар билан ишлашда асосий роль уйнайди. Кичик гурухларда сухбат болалар тасвирлашлари керак булган предметни эслатиш учун ёки янги иш усулини ургатиш учун керак булади. Бундай холларда сухбат тасвирлашнинг максадини ва вазифаларини болаларга яхширок тушунтириш учун хизмат килади. Болаларнинг тасаввурлари ва
хиссиётлари тез жонланиб, ижодий кайфиятлари тез йуколиб колмаслиги учун сухбат метод сифатида хам, усул сифатида хам киска ва 3-5 минутдан ошмаслиги керак. Яхши уюштирилган сухбат машгулотда максадга яхши эришиш учун кулай шароит яратади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling