Узбекистон олий ва урта махс


Download 2.5 Mb.
bet15/28
Sana14.09.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1677573
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА tasviriy faoliayt

Таянч тушунчалар: графика-рассомлик, колорит,композиция.
Мактабгача таълим муассасасида болаларни тасвирий фаолиятга
ургатишда расм турлари.
Расм чизиш — предмет ва ходисаларни графика-рассомлик усулида тасвирлаш булиб, унинг асоси колорит, шакл ва композициядир. Предметни кузатар эканлар, болалар расмда унинг характерли хусусиятларини ифодалайдилар; бадиий образ яратар эканлар, мазмунни акс эттиришни урганадилар; расм чизиш техникасининг бошлангич малакаларини аста-секин эгаллаб, надшнинг баъзи элементларини узлаштирадилар (декоратив расм чизишда):
Мактабгача таълим муассасасида болаларни тасвирий фаолиятга ургатишда расм асосий урин эгаллайди ва учта турни уз ичига олади:

  • Алохдда предметларни чизиш.

  • Мазмунли расм чизиш.

  • Декоратив расм чизиш.

Тасвирий фаолиятга ургатишнинг асосий вазифаси-теварак-атрофдаги борлидни тасаввур дилишда болаларга ёрдам бериш. Уларда кузатувчанликни ривожлантирмод, эстетик гузаллик хиссини тарбияламод, хамда тасвирлаб бериш усулларини ургатмокдир. Бу билан бирга тасвирий фаолиятнинг энг асосий вазифаси-маълум бир ёш учун мос тасвирий материаллари билан турли хил предметларнинг турли тимсолларини яратиш каби ижодий болаларда шакллантириш амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасасида алохида предметларнинг расмини чизишга ургатишнинг вазифалари
Психологларнинг тадкикотларига кура, битта предметни бошка предметлар орасидан ажратиб олиш учун болага шу предметни идрок килишда предметнинг шаклини билишга ёрдам берар экан. Шаклларни тасвирлаш жараёнидаги хатоликлар факатгина боланинг нотугри тушунчалари ва куникмаларнинг етарли эмаслиги эмас, балки предметни тугри идрок этишни билмаслиги билан тушунтирилади. Боланинг тасвирлай олиш кобилияти хали яхши ривожланмагани учун унинг олдида фикр юритиб тасвирлаш каби кийинчиликлари хам туради. Расмда шакл тугри контур билан чегаралаб чикилган, лекин шу билан бирга ишнинг 1-боскичлари чизикдарни тугри аник чизиш ва контурларни (аниклаш) тасвирий, расмда ишлаш жараёнининг вазифаси булиб хисобланмайди. Агар умумий шакл топилмаган булса, контурни тугри чизик билан чизиб булмайди, чунки у хар доим узгарувчан, шунга караб уни чизиш хам узгаради, яъни нитижаси, расмнинг охири
йуналиши хам узгарувчандир.
Рассом предметни тасвирлаётганда аввал асосий шаклнинг белгиларини когозда белгилаб олади. Мактабгача тарбия ёшдаги болага, айникса, 3-4 ёшли болага тасвирлашнинг бундай усули жуда кийин, чунки у предметни бутунлигича тасаввур кила олмайди. Унга предметни аста-секинлик билан бир томонга чизиш осонрок. Тасвирлашнинг бу усули боланинг ишини осонлаштиради. олдин битта булагини танлаб, натурадаги кейинги булагини эслаб ёки куриб шу булагини булакка булиб, расм чизишни давом эттиради. Аста-секинлик билан болаларга расмнинг умумий белгиларини когозга тушуриб чизишни ургатиш зарур, чунки расмни булакларга ажратиб чизишнинг узига хос кийинчилиги
бор. Бунда керакли шаклнинг асосий булаклари ва иккинчи даражали булакларнинг узаро жойлашишлари ва фазодаги уринларини аник пропорционал холатда чизиш, аниклаш кийин булади. ^амма ёш гурухлар учин расм чизиш фаолиятига ургатишнинг асосий умумий вазифалари куйидагилар:

  1. Предметнинг шакли ва тузилишини тасвирлашга, уларнинг кисмларини узаро пропорциялашни курсатиб беришга, харакат натижасида уларда узгатишларда ургатиш.

  2. Тасвирлашни образли ёркин киладиган баъзи бир характерли кисмларни тасвирлашга ургатиш.

  3. Предметнинг рангини, унинг мазмуни ва образ характерини узаро бирлаштириб беришга ургатиш.

  4. Буёк, рангли калам ва бошка материаллар билан чизишда техник куникмаларни ривожлантириш.

Кичик гурухда ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Икки ёшли бола калам, муйкаламни тугри ушлаши мумкин, лекин унинг тажрибалари кам, бажара олиш ва билиш кобилиятлари йук, кул харакатлари етарлича ривожланмаган. Шунинг учун асосий вазифалар болаларга умумий тарбиявий таъсир килиш билан богликдир. Кичик гурухда ургатишнинг вазифалари куйидагилар:

  • Расм чизиш жараёнига кизикишни уйготиш.

  • Расм чизиш материаллари “калам, буёклар” ва улардан фойдаланиш усуллари билан таништириш.

  • Катта ёшли одам чизган расмни, предметнинг тасвири деб тушунишни ургатиш.

  • Тугри ва эгри чизикларни, шаклларни чизишни ургатиш. Бу гурухнинг дастури кейинги гурухларнинг дастуридан боскичма-боскич мураккаблашиб бориши билан фаркланади. Расм чизишнинг биринчи машгулоти когоз ва калам билан таништиришдан бошланади. Бу материалларнинг уйинчоклардан болаларга маълум булган турли хил предметлардан фарк килишини педагог

болаларга тушунтиради. Каламлар билан турли фаолият турларини бажариш мумкин. Когоз тоза эди, каламнинг харакатланишидан унда излар пайдо булди. Каламнинг очилган учи когозда из колдиради. Икки учи эса, из колдирмайди. Агар секин босилса, когозда унинг излари куринмайди. Агар каттик босилса, когоз йиртилиб кетиши мумкин. Бундай тушунтиришни ва харакатларни курсатиб бериш болаларда расм чизишга кизикишни уйготади. Булардан ташкари оддий техник куникмаларни калам, муйкаламни тугри ушлаш, улардан тартибли фойдаланиш. Буёкни муйкаламнинг учига олишни билиш кабиларни ургатишни дастур уз ичига олган
Бу гурух болалар (3 ёшли болалар) психологик жихатдан ривожланади, турмуш тажрибалари усади. Тарбиячи бу ёшдаги болалар билан расм буйича машгулот олиб борганда болаларнинг расмга нисбатан кизикитларини орттиради. Бу гурухда болаларнинг расм ишининг сифати эмас, балки иш жараёни кизиктиради. Расм буйича барча гурух болалари тарбиячининг огзаки курсатмаларини тинглашга, тарбиячининг курсатиб берган усулларини бажаришга урганиб борадилар. Бу ёшдаги болалар расм фаолиятида тезда уйин фаолиятига утиш билан ажралиб туради.
Масалан: доирачалар чизиб, уни ичини калам билан уриб чикиб, уни куш дон чукияпти деб ифодалайди. Бунда ёш болаларнинг ранг танлаш малакаси шаклланади. Боланинг диккатини уларга ёккан ранглар тортади. Болалар тасвирлаш жараёнида суз билан ифодалашга урганадилар. Расмда тасвирлай
олмаган вокеаларни суз билан тулдиради. Болаларда мустакиллик, фаоллик усади. Тарбиячи болаларга машгулотда олган билим ва куникмалардан мустакил фойдаланиш имкониятини тугдиради. Кичик гурухда болаларни нарсаларни тасвирлаш усулларига ургатиб борилади. Болалар турли шаклдаги предметларни тасвирлашга ургатилади, дойра, тугри туртбурчак, учбурчак ва турли йуналишдаги чизиклар тупламидан иборат
нарсаларни чизадилар.
Предметларни шаклини тугри тасвирлашга ургатиш учун болаларни кулларини шаклий харакат килишга ургатиш лозим. Болаларни предмет шакли билан кулнинг шакл харакатлари уртасидаги богликликни ургатиш лозим. Тарбиячи предметни тасвирлашга ургатишдан олдин, уни машгулот олдидан куриб чикади, яъни кузатиш олиб боради. Болалар жону-дили билан турли рангдаги коптоклар, шарлар ва арча мунчокларини тасвирлайдилар. Тугри туртбурчак шаклини тасвирлашга болалар бу гурухда кийналадилар, шунинг учун бу шакл йилнинг 2-ярмида берилади. Болалар арча, дарахт турса йикилмас кугирчок, аравачани тасвирлайди. Рангларни кизил, сарик, кук, яшил, кора, окларни билишга ургатилади. Шунингдек, ранг аралаштиришларни (пушти, хаво ранг ва заргалдок, жигарранг) тавсия этиш мумкин. Бу гурух болаларини рангларни тугри аташ ва тасвирлаш аник талаб этилмайди, аммо тарбиячи аста- секин предметларни ранг тусини хакконий тасвирлашга ургатиб бориши керак. Масалан: кум-кук утлар усмокда, утларда сап-сарик жужалар утлаб юришибди ва хоказо. Бу гурухда болаларнинг мазмун жихатидан жуда суст булади, яъни
ишлар мазмуни асосан сузда ифодаланилади. Масалан: машина чизиб, суз билан мазмун беради, у бу машина юриб кетди ёки юк олиб келяпти. Машгулот давомида болалар бир турдаги предметларни бир неча марта тасвирлашни урганадилар. Бу эса, болаларни техник куникмаларини мустахкамлайди. Расм давомида ишни тезда тугатган болаларга тарбиячи расм мазмунини кенгайтириш максадида янги вазифалар бериши мумкин. Масалан: ут устида юрган жужалар ёнида дон ёки турли чувалчангларни чизишни тавсия этиш мумкин ва бу билан болалар чизган ишларини мазмунан бойитиб бориш ва болаларни хам шунга ургатиб бориш лозим.
Кичик гурууда ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Хдётни 4 йилида бола предметни яхширок ёки ёмонрок тасвирлай олишни хам билмасалар хам, лекин улар расм чизишнинг маъносини биладилар. Улар узлари чизган шаклсиз расмларни предметнинг бирор бир белгисига асосан ухшатиб чизадилар. педагог болаларнинг расм билан предметнинг ухшаш белгиларини топишга уринишни рагбатлантириб туриши ва шу билан бир каторда турли шаклларни тугри тасвирийга ургатиб бориш зарур. Бу ёшда тасвирий фаолиятни ургатиш вазифалари бир режага куйилган.

  • Содда предметларни асосий белгилари (ранг, шакл) бериб, турли хил тугри ва айланасимон шаклларини тасвирлашга ургатиш.

  • Рангни билиш сезгиси асосий рангларни ажратиш ва айтишни билишни ривожлантириш.

  • Композицион куникмаларни, когозни уртасига тасвирларни жойлаштиршни ривожлантириш.

  • Техник куникмаларни узлаштириш.

Бу гурухда тугри ва эгри чизикларни тугри чизишга ургатиш биринчи вазифа булиб колади. Бунда турли чизикларни турлича чапдан унгга, тепадан пастга, кесишган чизикни чизишга ургатилади. Буларни, масалан, тизимча, йулакча, калам, ёмгир шаклида чизиш мумкин. Икки кичик гурух болаларига бир хил шаклдан (корбобо, икки ёки уч айланадан иборат) ёки икки хил шаклдан иборат (куйи битта айлана ва биргина тугри чизикдан иборат) булган предметларни анча кийин, чунки уч ёшли боланинг тахлил синтез килиб фикрлаши яхши ривожланмагани учун бу гурух дастурида факат икки хил шаклдан иборат булган предметни, масалан, (куёшнинг нурлари, арчанинг игначалари) тасвири киритилган. Шакл канчалик мураккаблашса рангдан фойдаланиши хам шунчалик мураккаблашади. Болалар расмда аник предметларни тасвири учун шу предметга мос рангни ишлата олишни урганадилар. Масалан, кизил ранг байрок, яшил ранг арча ва бошкалар.
Урта гурухда расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари
Бу гурухда ургатишнинг вазифалари куйидагилар:

  • Тугри туртбурчакли ва айланасимон шаклдаги предметларни тасвирлаш уларнинг тузилишини, асосий кисми ва кисмларини беришга ургатиш.

  • Рангдан бадиий ифодалаш воситаси сифатида фойдаланишга ургатиш.

  • Когоз марказида предметни жойлаштиришда композицион укувини билишда ривожлантириш.

  • Расмни калам ва буёк билан буяшда техник куникмаларни мустахкамлаш.

Бу гурухда болаларга ритмик жойлашган предметнинг кисмларини тасвирлаш ургатилади - юкорида, пастда, бир томонда, бошка томонда хамда бир канча пропорционал жойлашган кисмларни тасвирлаш ургатилади. Бу алохида кисмларни узаро солиштириш ва тахлил килиш имконини беради. Масалан, Корбобо ва арча 2 томонлама жойлашган новдалари билан. Бу гурухда тасвири кийин булган объект - одамни расмини чизиш машгулотларга киритилади. Одамни чизишдан олдин болалар соддарок шаклларни, корбобо, матрёшка, кугирчокдарини чизиш эди.
Катта гурухда расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Бу гурухда болаларни тасвирий ва ёркин образларни яратиш кобилиятларини тасвирлаш турли усуллардан фойдаланиб чизишга ургатилади. Куйидаги вазифалар бор:

  • Предметнинг шаклини унинг белгиларини, хажмини ва кисмларининг жойлашишини ургатишни давом эттириш.

  • Расмда содда харакатларни тасвирлашга ургатиш.

  • Ранг кобилиятларини ривожлантириш ва мустахкамлаш.

  • Калам (штрихлаш усуллари) ва буёклар, муйкалам харакатларининг усуллари билан ишлашда техник куникмаларни ривожлантириш.

  • Рангли бурлар, кумирлар, акварель буёк билан чизиш усулларини ургатиш.

Бу ёшда болалар расмда бир хил предметни ухшаш ва фаркли томонларини тасвирлаш ва топишга урганадилар. Масалан, 2та турли олмалар шакли ва ранги билан фаркланади ёки лавлаги билан турп, улар сабзавотлар учун умумий булган думалок шаклда. Бу гурухда болалар яна асосий спектр ранглари билан танишиб, расмда уларнинг чиройли турланишларини келтириб чикаришни урганадилар. Болалар рангли каламлардан ташкари оддий кора
калам билан предметнинг умумий белгиларини чизиб олиш учун фойдаланадилар.
Тайёрлов гурухдда расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Бу гурукда тасвирлаш кобилиятига ва куникмаларга ургатиш якунланади. Куйидаги асосий вазифалар бор:

  • Натурадан ва тасаввур килишдан предметнинг характерли белгилари тузилишини, кажмини тасвирлашга ургатиш.

  • Шакл ва буёкларнинг бойлиги тасвирлаб беришга ёркин образлар яратишга ургатиш.

  • Композицион кобилиятларни ривожлантириш (предметнинг кажми ва шаклсининг характерини кисобга олиб предметни когозда жойлаштириш).

  • Ранг кобилиятларини ривожлантириш (1 рангни турли хосила рангни бера олиш кобилияти).

  • Техник куникмаларни ривожлантириш (буёкларни бошкачарок буёк олиш учун аралаштириш, предмет шакли буйича каламда штрих утказиш).

Олти ёшли болаларда аналитик фикрлаш
кобилияти яхши ривожланган булади.
Улардан турга мансуб предметлар
белгисини ажрата олганликлари каби,
уларнинг бир предметни бошкасидан
ажратиб турувчи индивидуал
хусусиятларини кам тасвирлай оладилар. Бу
эса ижодий тасаввурни ривожлантиради.
Мактабгача таълим муассасасида мазмунли расм чизишга ургатишнинг
вазифалари
Мазмунли расм чизишнинг асосий максади боланинг атроф-мукитдан олган таассуротларини ифодалашга ургатишдир. Мазмунли расм-бу бир неча мазмуннинг маълум рангда тасвирланишини тушунилади. Болалар кайси мазмун буйича расм чизадилар? Болалар кичик кикоя, эртак асосида ва болаларни ураб турган теварак-атрофни, табиатни чизишга каракат киладилар. Болалар томонидан чизилган «Биз таътилда» ва «Кеч куз» расмлари бунга мисол була олади. Болалар билан олиб бориладиган бундай машгулотлар уларнинг кар томонлама камол топишига ёрдам беради. Бунда болаларнинг аклий кобилияти ривожланади. Бу болада аста-секинлик билан ривожланади, шунинг учун мазмунли расм чизиш урта гурукдан бошлаб киритилган. Бунда кам ёнма-ён турган 2-3 та предметни тасвирий ургатилади. Мазмунни тасвирлашда предметларнинг бир-биридан ажратиш учун унинг улчамини, фазодаги уринларига караб, предметларнинг катта ёки кичиклигини ургатиш керак. Мактабгача ёшдаги бола учун предметлар орасидаги фазовий
муносабатларни фарклай олиш жуда кийин. Мазмунли расм чизитни, ургатишнинг умумий вазифалари куйидагилар:

  • Мавзунинг мазмунини ифодалашга унинг асосини ажратишга ургатиш.

  • Объектлар орасидаги узаро алокани тасвирлашга ургатиш.

  • Объектлар орасидаги пропорционал жойлашувни тасвирлашга ва уларнинг фазодаги уринларини курсатишга ургатиш.

Урта гурууда мазмунли расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Урта гурух болаларига расм машгулотлари асосан йил бошидан ута бошланади, сабаби кичик гурух болаларига Караганда улар маълум мазмун асосида лунда килиб расм ишлай олиш кобилиятига эгадирлар. Болаларда расм чизиш малакасини ривожлантириш максадида 2-3 предметни курсатиш машклари билан бошлаш максадга мувофикдир. Расм ишлаш мазмуни куйидагилардир:

  • Мазмуни жихатдан бир-бирига ухшаш 2-3 предметли расм чиздириш.

  • Бир неча предметларнинг жойланишини белгилаш.

Бола 4 ёшдан бошлаб предметларнинг ёнма-ён жойланишини одамларнинг куринишини факат олд томондан, хайвонларнинг куринишини факат ён томондан бир йулда чиза олиш кобилиятига эгадирлар. Масалан: "Болаларниг кишки уйинлари".
Урта гурухларда расм чизиш оркали болаларнинг огзаки нуткини устириш билан уларни ураб турган теварак-атроф билан хам таништириш максадга мувофикдир. Бу ёшдаги болалар учун куйидаги расмларни тавсия килиш мумкин:

  • “Кизча уй атрофида уйнаяпти”.

  • “Киш, болалар корбобо ясаяптилар”

  • “Бугирсок”, “Чипор товук”.

Урта гурухдаги болалар расм чизишни факат бир йуналишда чизишларидан ташкари бир варакни тулдириб чизиш малакаларини хам ривожлантириб боради. Маълум нарсани куриб тасаввур килган холда расм чизади, унинг аклий кобилияти ривожланади, усиб боради. Кар бир машгулот болаларнинг аклий, эстетик рухда тарбиялашга, жамоат ишларини бажара олишига асос булади. Бу машгулотларни утказиш асосан болаларнинг кузатувчанлиги асосида олиб борилади, шунда уларнинг огзаки нутки, мустакил фикрлай олиши, хар-хил мавзуларда расм чиза олиш куникмалари ривожланади. Болаларида расм чизиш куникмаси асосан огзаки нутк оркали амалга оширилади. Масалан: бола биронта киз, уй расмларини чизиб, унга кичик эртак хам тукиттти мумкин. Маълум максадли расм болага курсатилаётганда аник максадга эга булиши керак. Бола курсатилаётган расмни аник куриб чиза олади, лекин уни ён томонини, устини чизишни билмаслиги
мумкин. Ишланган расмлар намунасидан куйидагиларга алохида эътибор беришларини эслатиш керак. Масалан: предметларнинг пропорционал, симметрик жойланганлиги уйлар, дарахтлар, самолётнинг парвоз килаётганини чиздириш оркали болаларда тахлил-синтез усулидан фойдаланиш мухимдир. Юкорида кайд килинганидек, куйидагиларга ахамият бериш керак:

  • Мавзунинг мазмуни аник булишига;

  • Объектлар орасидаги богланишга;

  • Маълум максадга йуналтирилган мавзу булишига эътибор бериш керак. Бу ёшдаги болаларга рангли когозлар берилиб максад айтилади. Масалан, бола

кук рангда-утларни, хаво рангда-сув, сарик рангда-кум куринишида тасвирлай оладилар. Масалан, “Баликлар сузяпти”, “Жужалар ут устида уйнаяптилар”ни курсатиш. Болаларнинг аклий
кобилиятларини текшириш максадида тарбиячи бир предмет ёки жисмни курсатиб унинг варак устида жойланишини суроклар берган холда сухбат оркали аник максад асосида расм чиздириш керак. Бунда албатта тарбиячининг билимдонлиги катта махорат талаб килади. Болаларнинг бир ярим йилда чизишган расмлари улчовлари асосан бир хил бола чизган расмларини паст ва баландлигини курсатиш ва фаркини тушунтириш лозимдир. Турт ёшли болаларда расм чизиш куникмалари усиб боради, улар катталар чизган расмларни томоша килган холда таклид килиб расм чизишга урина бошлайдилар. Хох ота-она, хох тарбиячи бола томонидан чизилган расмларни бола олдида бахолаши керак. Болалар уртокларининг чизган расмларини яхши, ёмон ва хатоларини курсатишлари керак.
Куйидаги вазифалари бор:

  • Бир-бирига мазмунан боглик 2-3 та предметни тасвирлашга ургатиш.

  • Композицион кобилиятларни устириш (1 та чизикда бир нечта предметни жойлаштириш ёки ёнма-ён ёки бутун варакда осмон ва ерни чизиш). Болаларга бериладиган мавзулар кийин эмас: уй, уйнинг ёнида дарахти усяпти, скамейка турибди; уй ёки дарахт ёнида кизча сайр килиб юрибди, утлокда жужалар сайр килишяпти; ут, гуллар, куёш нур сочяпти. Бу расмларда мазмунли ривожланишни болалар курсатишмайди. Болалар 2-3 предметни ёнма-ён чизишади. улар орасида хеч кандай харакат богланмаган.

Катта гурухда мазмунли расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Бола беш ёшдан бошлаб маълум мавзудаги расмларни чиза олиш кобилиятига эга булади. У теварак-атрофни узгаришларини тасаввур кила
олади ва чизишга каракат килади. Бу ёшдаги болаларга куйидаги мавзудаги расмлар чизиш тавсия килинади:
“Болаларнинг кишки уйинлари”
“Богчада сенга нималар кизикарли, шуларни чиз”
“Мен онамга гулдаста совга киляпман”
“Курувчилар янги уй куряптилар”
“Она болани богчага олиб кетяпти”
“Болалар корбобо ясаяптилар”
Катта гурукдаги болалар бадиий асарлардан олинган таассуротлари асосида ва эртак мазмунини тушунган колда куйидаги мавзуда расм чиза оладилар. Масалан, “Икки очкуз айикча”, “Айёр тулки ва кулранг бури”, “Мушук, хуроз ва тулки” ва бошкалар. Бу чиздирилган расмлар аник ва конкрет масалада булишига акамият бериш керак. Масалан, “14 январь - Ватан кимоячилари куни”, “8 март-Оналар байрами”, “21 март-Навруз байрами” Катта гурукда утказиладиган расм машгулотлари кизикарли, саволларга жавоб олган колда, асарда катнашаётган кар бир персонажга тавсиф берган колда рангларни танлай олиш ва варакка жойлаштириш вазифаларини белгилаш керак. Болалар томонидан ишланаётган кар бир расмда предметларнинг кажми, улчовларини чамалаш билан бирга узок-якин, олдинма-кетин, устма-уст, кетма- кет жойлаш мумкинлигини тушунтириш керак. Бу ёшдаги болалар айникса эртак мультфильмларни томоша килишни яхши курганликлари сабабли шу мавзудаги расмлар чизишни яхши курадилар. Бола расм чизишни варакнинг энг четидан бошлаб чизиш билан бирга предметларни жойланишини курсатиши керак ва буёкларни танлай олиши кам мухим акамиятга эгадир. Болани расм машгулотига тайёрлаш учун унга керакли расм анжомларини козирлаган колда, биронта куй эшиттириб акварел буёк бериб маълум мавзу ва максад асосида расм чизиш ишини бошлаш лозим.

  1. 6 ёшли болалар расмларининг мазмуни анча бой булади. Бунда болалар факат предметларни чизишмайди, балки предметларнинг атрофдаги шароитни кам тасвирлайди.

Куйидаги вазифалари бор:

  • Объектлар орасидаги узаро мазмунан богликдикни тасвирлашга ургатиш.

  • Композицион кобилиятларни ривожлантириш (бунда когозда горизонтал чизигини белгилаб чизиш).

  • Ранг кобилиятларини ривожлантириш.

Бу ёшдаги болаларда хар бир мавзунинг мазмуни олдиндан конкрет аникланган булиши керак. Уларга масалан, “Байрам” мавзусини бериш керакмас, чунки бола ё мавзуга алокадор булмаган нарсани чизиш, ё узининг имкониятига тугри келмайдиган, кучи етмайдиган масалани куйиш мумкин.
Тайёрлов гурухда сюжетли расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Катта гурухда болалар оркали эгалланган куникма ва малакалар тарбиячига 6-7 ёшли болага ургатиш вазифаларини мураккаблаштириши имкониятини беради. Бунинг учун куйидагилар керак:

  • берилган мавзу буйича расмларнинг сюжетини бойитиш ва болаларга сюжетни мустакил холда аниклашга ургатиш;

  • харакат натижасида предметнинг шаклини узгартиришга ургатиши (масалан, энгашишни, югуришни);

  • композицион кобилиятларни ривожлантириш; предметларнинг жойлашиши, якиндагиларни когознинг пастга, узокдагиларни тепасига (хажмларини узгартирмаслик). Ранг кобилиятларини ривожлантириш мустакил холда сюжетга мос рангни беришга ургатиш. Бу ёшда болаларнинг аналитик фикрлаши яхши ривожлангани учун тарбиячига берилган мавзуга мос мазмунни мустакил холда танлашга болаларга имконият яратиб беради. Масалан, “Уй куриш” мавзуси булса, болалар узлари канака уй, ким куряпти, каерда каби саволларга жавоб берадилар. Болалар харакатдаги предметнинг шакли узгаришини билишади шу узгартиришларни тасвирлай оладилар.

Мактабгача таълим муассасасида декоратив расм чизишга ургатишнинг вазифалари
Декоратив расм чизиш тасвирий фаолиятнинг бошка турлари каби болада эстетик туйгуни ривожлантиради. Болаларни халк амалий санъати намуналари билан таништиришда тарбиячи уларда ватанпарварлик рухини шу санъат асарларини яратаётган одамларнинг мехнатига хурмат каби туйгуларни тарбиялаш керак.
Декоратив расм чизиш куйидаги умумий вазифаларни уз ичига олади.

  • Накщнинг турлича шаклларини боглик холда композицион хисни болаларда шакллантириш.

  • Ранг кобилиятларини ривожлантириш.

  • Халк амалий санъатининг стилларининг фарклашга ва уларнинг алохида элементларини болаларнинг уз ижодида фойдаланишга ургатиш.

  • Калам ва муйкалам билан чизишнинг техник куникмаларини мустахкамлаш. Болаларни декоратив расм чизишга ургата туриб, педагог болаларда бутун накш компонентлари, ранглари, композициялари, шакл

  • элементлари уртасидаги ботликликни кура олиш малакасини ривожлантириши зарур. Бола предметни шаклига ва нима максадда ишлатилишига караб, уни безайдиган орнаменти, накттти узгаришини хис килиши ва албатта, тушуниши зарур.

Шундан келиб чиккан холда, у накш билан безашнинг ахамиятини, максадга мувофиклигини, шакл билан мазмун уртасидаги ботликликни билиб, тушуниб боради. Болаларни декоратив расм чизиш билан таништира туриб, ритм нима ва симметрия нималиги хакида тасаввур хосил килишга ургатиш зарур. Чунки декоратив санъат олами ритм ва симметриясиз мавжуд була олмайди. Декоратив расм чизишда асосий вазифалардан бири - рангни хис килишни ривожлантиришдир. Ранг - накш орнаментида композиция билан чамбарчас богланган, накш безагида уларни бир-биридан ажратиб булмайди. Мактабгача ёшдаги болалар рангларнинг бир-бирига мос келиб уйгунлашишининг барчасини узлаштира олмайдилар. Лекин, ранг хисси уларда богчагача булган ёшдан бошлаб ривожлана бошлайди. Декоратив расмда ранглардан фойдаланиш вазифаси хар бир гурухда мураккаблашиб боради: ёркин, контраст рангларнинг мослашувидан бошлаб, илик ва совук ранглар жилоси (оттенок) нинг турли уйтунлашувига кадар. Бу вазифани амалга оширишни болалар энг содда тасвирий шаклларни чизишни урганиб булганларидан кейингина, болалар диккатини янги вазифага концентрациялаш, яъни каратиш лозимдир: бу - шу оддий - содда шаклларни накш хосил килиш учун маълум бир кетма-кетликда жойлаштиришдир.
Бошлангич тасвирлаш куникмаларга болалар биринчи ва иккинчи кичик гурухда эга буладилар. Иккинчи кичик гурухда айрим вазифалар декоратив характерга эга. Масалан: “Румолчанинг четини чизиклар билан беза” Лекин бундай маштулотнинг асосий максади - накш хосил килиш эмас, тутри чизикларни турли йуналишда утказиш малакасини мустахкамлашдир.
Урта гурухда декоратив расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Декоратив расм чизиш болаларга 4 ёшдан бошлаб ургатилади. Урта гурухда декоратив расм чизишга ургатишнинг вазифалари куйидагилар:

  • Чизикда, квадратда, доирада шаклларни ритмик жойлаштиришнинг композицион малакасини ривожлантириш;

  • Ранглар хиссини ривожлантириш,яъни контраст, ёркин рангларни чиройли мослаштириш;

  • Турли йирик ва майда шаклларни - накшнинг содда элементларини чиза олиш малакасини ривожлантириш;

  • Муйкаламдан фойдаланишнинг техник куникмаларини ривожлантириш, когозга енгил текказиб, нукталар хосил килиш;

  • Муйкаламнинг бошчасидан тугри чизиклар утказишда хамда догчалар хосил килиш усулида муйкаламдан тулик фойдаланиш; ранг - накш орнаментида композиция билан чамбарчас богланган, накш безагида уларни бир-биридан ажратиб булмайди. Мактабгача ёшдаги болалар рангларнинг бир-бирига мос келиб, уйгунлашишини албатта, барчасини узлаштира олмайдилар. Лекин, ранг хисси уларда богчагача булган ёшдан бошлаб ривожлана бошлайди. Декоратив расмда ранглардан фойдаланиш вазифаси хар бир гурухда мураккаблашиб боради: ёркин, контраст рангларнинг мослашувидан бошлаб, илик ва совук ранглар жилоси (оттенок) нинг турли уйгунлашувига кадар. Бу вазифани амалга оширишни болалар энг содда тасвирий шаклларни чизишни урганиб булганларидан кейингина, болалар диккатини янги вазифага концентрациялаш, яъни каратиш лозимдир: бу-шу оддий-содда шаклларни накш хосил килиш учун маълум бир кетма-кетликда жойлаштиришдир.

Бошлангич тасвирлаш куникмаларга болалар биринчи ва иккинчи кичик гурухда эга буладилар. Иккинчи кичик гурухда айрим вазифалар декоратив характерга эга. Масалан: «Румолчанинг четини чизиклар билан беза». Лекин бундай машгулотнинг асосий максади - накш хосил килиш эмас, тугри чизикларни турли йуналишда утказиш малакасини мустахкамлашдир.
Урта гурухда декоратив расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Декоратив расм чизиш болаларга 4 ёшдан бошлаб ургатилади. Урта гурухда декоратив расм чизишга ургатишнинг вазифалари куйидагилар:

  • чизикда, квадратда, доирада шаклларни ритмик жойлаштиришнинг композицион малакасини ривожлантириш;

  • ранглар хиссини ривожлантириш, яъни контраст, ёрк,ин рангларни чиройли мослаштириш;

  • турли йирик ва майда шаклларни - накшнинг содда элементларини чиза олиш малакасини ривожлантириш;

  • муйкаламдан фойдаланишнинг техник куникмаларини ривожлантириш, коюзга енгил текказиб, нукталар хосил килиш;

  • муйкаламнинг бошчасидан тугри чизиклар утказишда, хамда догчалар хосил килиш усулида муйкаламдан тулик фойдаланиш;

  • урта гурухда декоратив расм чизишнинг композицион вазифаси тайёр шаклларни елимлашга ухшашдир. Бошлангич машгулотларда, болалар муйкалам билан текис чизиклар чизиб, уларнинг орасида муйкалам ёрдамида догчалар хосил килишни, нукталар хосил килишни урганадилар. Бунда

  • доfчаларнинг рангларини ва накш мураккаблашган сари, урнини узгартирадилар. Муйкдлам ёрдамида доfчалар х,осил килиш усули (мазок) бажариш учун енгил булган декоратив элементдир. Бу аник бир хдракатни талаб килмайди ва муйкаламни K0f0зга ботириб олишдан х,осил булади. Шунинг учун накш чизишда аввал ботириб олиш усули киритилади, сунг нукта х,осил килиш усули киритилади. Нукта х,осил килиш муйкалам билан ишлашда янги усулни талаб килади: муйкаламни вертикал х,олатда ушлаш лозим, шу билан бирга болада координацион хдракат етарлича ривожланган булиши керак, чунки муйкалам коюзга факатгина учи билангина теккизилади. Бошлан^ч расмларнинг композицияси х,ам соддадир: биргина элементни ритмик кайтариб, накш чизиш. Факатгина инсонлар учун хос булган кулнинг ритмик хдракати ана шу машкдарни кдйтаришни енгиллаштиради ва тасвирий шаклдаги ритмни етказиб беришга ёрдам беради.

Алмашинув - композициянинг мураккаблашган усулидир. Чунки у бир нечта шаклларнинг узаро мослашувига асосланади. Урта гурухдаги болалар учун иккитагина элементни шакли ва ранги билан навбатма-навбат алмаштириш етарли булади. Дастурдаги материалнинг
мукаммаллашиб бориши мураккаброк композиция билан накшда янги тасвирий элементларни киритиш хисобидан хосил булади. Нукталар чизиш ва муйкаламни ботириб олиш усулидан ташкари, болалар накшда доирачалар, халкалардан фойдаланиб чизишни урганадилар. Бу элементларни болалар кичик гурухларда тасвирлашни урганганлар. Декоратив расмда бу шаклларни чизиш анча узгаради: улар анча кичик хажмда, чизаётганда шакллар бир-бирига хажми жихатдан мос булиши керак; ундан ташкари, бу шакллар предмет образи билан боглик эмас, бу албатта бола учун тасвирий жараённи мураккаблаштиради. Болалар яна накшни факат бир чизикда эмас, балки туртбурчак шаклида, доирада хам жойлаштиришни урганадилар. Бу шакллар накшда бошка композицияни талаб килади. Квадратда, тугри чизикда
жойлаштирилган нактттни чизиш ярамайди, чунки квадратнинг туртта томони, бурчаги, маркази мавжуд; доирада эса марказ билан чекка айлана чегараси бор.
Куйидаги вазифаларни уз ичига олади.

  • Айлана, квадрат, т^ри туртбурчак ичига накш чизишда шаклларнинг ритмик жойлаштиришда кулланадиган композицион кобилиятни ривожлантириш.

  • Ранг кобилиятини ривожлантириш, контраст рангларни мос х,олда ишлатишни ургатиш.

  • Накшнинг оддий элементларини чизишга ургатиш.

  • Муйкаламдан фойдаланишнинг техник куникмаларини ривожлантириш (когозда енгил юрfизиш, нукталар куйиш, чизиклар чизаётганда муйкаламнинг бутун усти билан чизиш).

  • Аввал болалар муйкалам билан туfри чизикларни чизишни ва уларни орасига нукталар куйиши, рангларни кетма-кет алмаштириб чизишни ургатадилар. Ундан ташкари болалар, думалок ва айлана шаклларни чизишга урганадилар.

Катта гурухда декоратив расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Беш ёшдаги болалар учун декоратив расмда анча мураккаброк топширикларни бериш мумкин. Чунки бу ёшда болаларнинг эстетик хиссиётларининг ривожланиш даражаси анча юкоридир. Болаларга куйидагиларни ургатиш зарур:

  • К,оюз шаклига ёки х,ажмли предметга нисбатан накшни симметрик жойлаштириш;

  • Накшда турли хил туfри, доирасимон

чизиклардан, шакллардан х,амда усимлик
элементларидан фойдаланиш;

  • Асос (фон)га нисбатан рангларнинг чиройли мослашувини топиш;

  • Муйкаламдан майорат билан фойдаланиш (учи билан чизиш, бошчаси

билан тулик чизиш, муйкаламни турли йуналишда хдракатлантира олиш). Бошлан^ч машfулотларда урта гурухда х,осил килинган малакалар мустах,камланади. Улар
куйидагилардан иборат: турли шаклларда муйкалам ёрдамида туfри чизик чизиш, ботириб олиш усули билан чизиш, нукталар
чизиш. Бу - урта гурух, материалини оддийгина кайтариш эмас. Болаларнинг ихтиёрига бир неча хил ранглар хдмда накшда бир-бирига мослашадиган элементларнинг турли хджмлари хдвола килинади. Йилнинг бошида болаларга доира ичида накшни чизишнинг янгича усули ургатилади, яъни марказ х,амда концентрик айлана буйлаб симметрик элементлар чизилади. Доира ва квадратдан ташкари накшни тузиш учун болаларга-овал, учбурчак, розета
(тупбарггул шаклидаги безак), олтибурчак каби шакллар берилади.
Катта гурукда композицион усул сифатида элементларни навбат билан алмашиб чизиш принципидан
фойдаланилади; бундай усул накшни янада декоративлаштиради. Навбат билан алмашиб чизишда накш уз ичига турли хил шаклдаги ва рангдаги 2-3 хил элементни олиши мумкин. Накшнинг безак элементи сифатида болалар турли чизик шаклларидан (энли ва энсиз чизиклар, ботириб олиб чизиш, нукталар, доирачалар, айланалар чизиш) ва мураккаброк булган - усимлик шакллари (барглар, мевалар, гуллар) дан фойдаланишни урганадилар. Бундай усимлик шаклидаги элементларни бир неча марта кайтариб чизиш болалар учун анча мураккаблик килади. Болаларга яна муйкаламдан фойдаланишнинг янгича усули курсатиб берилади, яъни когозга муйкаламни ён томони билан ботириб олиш усулидир. Бундай ботириб олиш натижасида косил буладиган босмалар барг шаклида булади ва улардан гулларнинг, баргларнинг накшини чизишда фойдаланиш мумкин. (муйкаламнинг ракамини инобатга олган колда: № 3, № 5, № 6.)
Катта гурукда болалар рангли фонга мослаштирган колда турли ранглар жилосидан фойдаланишни урганадилар. Декоратив расмда мазмунли расмга нисбатан фоннинг ранги жуда кам турли хил булиши мумкин. Ёркин рангларнинг мослашувидан ташкари, болалар рангларнинг чиройини маълум бир ранглар мажмуи (гамма) да (кук, каво ранг, ок, кизил, олов ранг, сарик ва коказолар) куришни урганадилар.
Болалар бир хил рангдаги, сидирга накшларни кис килиш лаёкатига эгалар. Масалан: кор парчасининг накши, турнинг жимжимадор накши. Катта гурукда болаларни кажмли буюмларда накшларни косил килишга ургатилади. Бундай расм чизишнинг мураккаблиги шундаки, накш композициясини
кузатиш кийин, негаки чизувчи уни кисман кура олади ва накш элементларининг шакли буюмнинг юзаси кавариклигидан озмунча узгаради. Масалан: кузани ёки бирор уйинчокни безатиш. Шунинг учун болаларга накш билан безаш учун бериладиган кажмли буюмлар содда шаклга эга булиши керак.
Масалан: Хдмро буви уйинчоклари намунаси асосида лойдан ясалган - кушлар, отлар. Хдмро буви уйинчокларининг накши содда ва ритмикдир - турли кенгликдаги тугри ва тулкинсимон чизикдар билан нукталарнинг, доирачаларнинг, халкачаларнинг мослашувидан иборат. Бу орнаментлар ранги жихдтдан ок фоннинг бир неча асосий ёркин ранглар билан оддий контраст (кескин) мослашувини беради.
Болаларни куйидаги вазифаларга ургатиш керак.
- Варак,нинг шаклига мос к,илиб нак,шни
симметрии чизиш.
- Накшда турли тугри, эгри чизик ва шакллардан усимлик элементларидан



фойдаланиш.



  • Фондан келиб чикиб, рангларнинг турли жилоларидан фойдаланиш.

  • Муйкалам билан ишлаш (учи билан, бутун учи билан, турли йуналишларда эркин хдракатлантириш).

Болалар тугри туртбурчакка, айланага, квадратга накшни чизишни урганиб борадилар. Булардан ташкари овал, учбурчак ва олтибурчак ичига накш чизишни урганади.

Тайёрлов гурухда декоратив расм чизишга ургатишнинг мазмуни ва вазифалари. Олти ёшдаги болаларни декоратив расм чизишга ургатиш вазифалари куйидагича:

  • Композициялаш х,иссини ривожлантириш: ясси ва хажмли шаклларда предметнинг ахамиятлилигига ва белгиланган максадига нисбатан накшларни тузиш.

  • Ранглар х,иссини ривожлантириш: турли хилдаги ранглардан, уларнинг нозик ранг жилоси (оттенок) дан турли мослашувларда фойдаланиш.(К,изил- пушти ранг; кук-мовий ранг; яшил-оч яшил ранг; кора-кул ранг).

-Халк декоратив накшларининг турли куринишларининг ахамиятини кура олишни ургатиш; расмларда халк накшининг алохида элементларидан фойдаланиш;
-Калам ва буёклар билан чизиш техник куникмаларини такомиллаштириш.
Мактабга тайёрлов гурухига юмалок тугри бурчакли шаклларда накш чизишнинг асосий принциплари билан таниш булган болалар келади. Уларга янги шакллар - тугри туртбурчак ва купбурчак, хамда турли хилдаги ясси шаклли предметлар - вазалар, куза (кувшин) лар, пиёла (чашка) лар, кулкоплар, шапкалар ва хоказолар тавсия килинади. Бу предметлар тугри геометрик шаклга эга эмас, ва уларда накш чизиш турли принциплардан фойдаланишни талаб килади. (Масалан: кузача буйнининг четига-чизикли орнамент (накш) чизилса, юмалок кисми эса-марказда чизиладиган накшдан фойдаланилади). Ундан ташкари симметрия хакидаги тушунча хам мураккаблашади. Бир хил шаклни чап ва унг томонга жойлаштириш билан танишадилар. Ундан сунг болалар турсимон безак принципи асосида бир турдаги накш билан- элементларни шахмат кетма-кетлигида кайтариб, галма-гал чизиш билан бутун шаклни тулдириш усулини эгаллайдилар. Болалар матолар учун, кугирчокдинг куйлаги учун турли накшларни чизадилар. Учбурчакдаги накш факат четларида, бурчакларида булмай, балки бир бурчакдан бошланиб, бутун учбурчак буйлаб таркалиши мумкин. Бундай холларда тенг томонли учбурчак шакли эмас, балки ён томонлари тенг булиб, тугри ёки утмас бурчакли учбурчак шакли олинади. Болалар уларда учбурчак шаклга эга булган румолча накшини чизадилар. Накшни чизиш учун болалар турли табиий шакллардан (усимликлар, хайвонлар) фойдалана бошлайдилар. Мактабга тайёрлов гурух болалари халк декоратив накш безакларининг элементларидан уз накшларида фойдаланишлари мумкин. Бунда асосий усул сакланиб колиши керак. Тарбиячи болаларни халк санъатининг намуналарига караб, накш жимжималарини, майда ва йирик шаклларни узаро мослаштиришни, уларни утсимон безак билан безашни, берилган накшга хос равишда ранглардан маълум мослашувда фойдаланишни ургатади. Хамро буви уйинчоклари намунасида лойдан ясалган
уйинчокларни безашдан ташкари, болалар яна папье- машедан ясалган катта-кичик ликобчаларни, пиёлаларни накшлар билан безашлари мумкин.
Тайёрлов гурухда болалар факат буёкдан эмас, балки рангли каламлардан хам фойдаланишни урганадилар. Кичикрок гурухларда рангли каламлардан факат мазмунли расм машгулотларида фойдаланилар эди, чунки болалар калам билан керакли рангларни меъёрига етказа олмасдилар; бу эса декоратив расмда жуда катта ахамиятга эга. Озода, бир текисда ёркин штрихлаш каби техник кийинчиликлар купгина диккатларини ва кучларини олиб куяр эди. Тайёрлов гурухидаги болаларда маълум куникмалар мавжуд булиб, улар каламдан турли ранг жилоларини хосил кила оладилар. Масалан: гулнинг хар бир гулбаргини марказдан калам билан турли хил босимда штрихланади. Болалар факат ёркин рангларнинг мослашув гузаллигини эмас, балки нозик, сокин ва бир вактнинг узида кузлар учун ёкимли булган рангларнинг гузаллигини куришга урганадилар. Тайёрлов гурухида бу вазифа калам хамда буёкдар билан чизишда хал килинади. Декоратив расмда барча гурухларда факатгина гуашьдан фойдаланилади, чунки гуашьда бир ранг устига бошка ранг билан чизиш имкони бор; декоратив расмда купинча бундай устма-уст чизиш талаб килинади ва акварель буёк бундай имконга эга эмас.
Назорат саволлари

  1. Расм чизишга изох беринг.

  2. Мактабгача таълим муассасасида расм чизиш турлари хакида маълумот беринг.

  3. Мактабгача ёшдаги болаларни расм чизишга ургатишда машгулот тузилмасига изох беринг.

  4. Кичик гурухда ургатишнинг мазмуни ва вазифалари хакида сузлаб беринг.

АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ

  1. Такомиллаштирилган "Болажон" таянч дастури. Т.: 2016.

  2. Мактабгача таълимга куйиладиган давлат талаблари. Т.: 2017

  3. "Билимдон" дастури. Т.: 2014

  4. Амирова. Г.А., Сулаймонов А.П., Джураева Б .Р. Мактабгача таълим муассасаларда аппликация машгулотлари. Т., 2014.

  5. Д.Т Сабирова. Мактабгача ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантириш. (13.00.01.-Педагогика назарияси ва тарихи ихтисослиги буйича ёзилган диссертациянинг автореферати). Т.2007

  6. Сакулина Н.П. Рисунок, аппликация, работа с глиной в детском саду. М.: Просвещение. 1993.

  7. Джалалова Д.Х. Основные тенденции развития современной японской школы. Автореферат дис.к.п.н. 2004.

  8. Титов В.А.Педагогика зарубежных стран (сравнительная педагогика). А- Приор, 2010.

  9. Ишмухдмедов Р., ва бошк,. Таълимдаинновацион технологиялар (таълим

муассасалари педагог-укитувчилари учунамалий тавсиялар). - Т.:
"Истеъдод" жамfармаси, 2008.

  1. Хасанова Ш.Т.Эстетик тарбия методикаси..Маърузалар матниНизомий номли ТДПУ., 2014.

5-мавзу: Мактабгача таълим муассасаларида лой иши
машFулотлари. (2 соат)
Режа.

  1. Моделлаштириш-бадиий ижодиётнинг аник шакли.

  2. Лой ишида кулланиладиган усуллар.

  3. Моделлаштириш техникаси.


Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling