Узбекистон олий ва урта махс


Бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш


Download 2.5 Mb.
bet13/28
Sana14.09.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1677573
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА tasviriy faoliayt

Бадиий адабиётнинг образларидан фойдаланиш. Бадиий образни узида мужассамлаштирган нутк узига яраша кургазмаликка эгадир. Масалан: шеър, хикоя, топишмок ва хоказо. Ифодали укилган бадиий асар ижодий кайфиятнинг ошишига, тафаккурнинг, хаёлнинг фаол ишлашига ёрдам беради. Шу максад билан бадиий суздан факатгина ифодали укиш машгулотларида эмас, балки предметларни идрок килгандан сунг тасвирлаш жараёнларида хам
фойдаланилади. Барча ёш гурухларда машгулотларни максадга йуналтирилган холда топишмок айтишдан бошлаш мумкин. Масалан, “Боши тарок, думи урок”. Бу топишмок оркали хурознинг бошка кушлардан чиройли тожиси, думини бетакрорлиги каби кисми шакллари ажратилади. Баъзида кичик шеърларни ёки асарлардан парча укиш хам мумкин. Агар керак булса, асарни укиш билан бирга огзаки образга кушиб натура ёки предметнинг тасвири болаларга курсатилади. Расм чизиш, лойдан буюм ясаш машгулотларида бадиий асар укиш хар доим хам кул келавермайди, уни бошка ургатиш усули билан алмаштирган маъкул. Чунки бола огзаки сузни эшитгандан кура натурани курганида купрок
жонланади. Тарбиячи бадиий образни танлаётганида жуда хам эхтиёткорлик билан танлаш
лозим. Негаки, тугри танланган асар предметни, киёфаларини куриш идрокини уз ичига олади (рангини, шаклини, холатини).
Масалан: “Бугирсок” эртаги
оркали бугирсокнинг образи,
“Олтин балик” эртаги оркали эса балик образи янада ёркинрок тасвирланади.
Тарбиячининг курсатмалари ва тушунчалари. Тарбиячининг курсатмалари барча кургазмали усуллари уз ичига олади хамда узи мустакил ургатиш усули сифатида хизмат килади. Кичик ёшдаги богча болалари учун огзаки курсатмалар камдан-кам берилади. Болаларнинг тасвирлаш малакалари етарли булмай, сезги анализаторининг иштирокисиз тарбиячининг курсатмасини тушунмайдилар (куриш, эшитиш, кул, таъм билиш сезгилари). Агарда болалар мустахкам куникмага эга булсалар, тарбиячи кургазмали курсатмасиз тушунтириши мумкин. 5-6 ёшли болалар учун бир сузнинг узи хотирадаги чизиш усули хакидаги тасаввурни эслашга ёрдам беради.
Тарбиячининг курсатмалари бутун гурух болаларига ва алохида болаларга каратилган булиши мумкин. Бутун гурух учун бериладиган курсатмалар машгулотнинг бошида берилади. Улар киска, лунда, тушунарли булиши керак. Урта ва катта гурухларда тарбиячи болалар топширикларини кандай узлаштирганликларини билиш учун бирор боладан топширикнинг кетма- кетлигини ва кайси усуллардан фойдаланиб бажариш кераклигини сурайди. Бундай кайта сураш яхши тушунишларига ёрдам беради. Кичик гурухда тушунтириб, курсатгандан сунг, тарбиячи яна ишни нимадан бошлаш кераклигини кайта эсга солади. Катта гурухда эса болаларга: нимани чизишини ёки ясашини, асосийси нимадан иборат, предметларни кандай жойлаштириш кераклиги хакида уйлашни таклиф килади. Болалар ишга киришгандан сунг, тарбиячи хар бир болага курсатма беришга киришмасдан, балки ишга кириша олмаётган болаларга нима нарса тушунарли булмаганини сураши лозим, бундай болаларга кайтадан вазифа тушунтирилади ва курсатма берилади. Хдмма болаларга хам курсатма бериш зарур эмас.
Курсатма иккиланувчан, уятчанг, узига ишонмайдиган болаларга керакдир. Юзага келадиган кийинчиликларни тарбиячи хар доим хам олдиндан айтиб бериши керак эмас. Баъзи бир болалар узи мустакил бажаришига тарбиячининг кузи етса, у холда тарбиячи курсатма беришдан бош тортиши хам мумкин эмас. Асосийси, тасвирий фаолиятда бола кийинчиликка дуч келиб, уни ечишга йул топа олиши керак. Курсатма шакллари хамма болалар учун хар хил булиши керак. Айрим болаларга мактовли охангда курсатма берилса, узига ишонган болаларга эса купрок талаб куйилади. Тарбиячининг курсатмалари тугридан-тугри, буйрук шаклида булиши керак эмас. У болани уйлашга, фикрлашга ундаши керак. Бола килган хатони курсатиш билан бирга, тасвирнинг маъноси узгараётганига диккатни каратиш лозим. Масалан: “^изчанинг куйлаги худди гижимга ухшайди” (яхши буялмаган), “Дарахтлар йикилиб кетаётганга ухшайди” (яхши
жойлаштирилмаган), “Бу одам бирам катта, аммо уйга кира олмаяпти”. Шу билан бирга хатони кандай килиб тугрилаш кераклигини айтиб бермаслик лозим. Боланинг узи фикр юритсин. Курсатма ёкимли товуш билан берилиши болаларнинг кизикишини орттиради. Индивидуал курсатмалар бошка
болаларнинг диккатини жалб килмаслиги учун пастрок товуш билан берилади. Машгулот давомида качон курсатма берилади, качонки, купчилик болалар хатога йул куйсалар ва тарбиячи барча болаларнинг диккатини узига жалб
килади ва кайтадан тушунтиради. Бундай машгулот давомида бериладиган курсатмаларни камрок бериш керак, негаки у ижодий фаолиятини бузади.
Уйинли ургатиш усуллари. Тасвирий фаолиятда уйинларидан фойдаланиш кургазмали амалий ургатиш усулига киради. Бола канча кичик булса, уйин унинг тарбиясида шунча катта урин тутади. Уйин усуллари куйилган масалага нисбатан болаларнинг ишини диккатини яхши жалб килади ва хаёл билан тафаккурнинг ишини енгиллаштиради. Кичик ёшдаги болалар учун уйин машкларидан расм чизишда кенг фойдаланилади. Максад болаларнинг оддий чизикли шаклларни чизишга ургатиш, хамда кул харакатларини ривожлантиришдир. Болалар тарбиячининг ортидан куллари билан хавода, сунг когозда турли чизикларни чизадилар. Тарбиячи: “болакай йулда чопиб кетяпти”, “машина юриб кетяпти” ва хоказо, деган иборалар билан тушунча хосил килади. Образ билан харакатнинг бирлашуви бола томонидан чизикларни ва содда шаклларни тасвирлаш малакасига эга булишни анча тезлатади. Кичик гурухда предметларни тасвирлашда хам уйин усулларидан фойдаланилади. Масалан: мехмонга кугирчок келади ва болалар унга нозу- неъматлар ясайдилар, нон, кулча, ширинлик, ва хоказо. Бундай иш мобайнида болалар шарни яссилашга уринадилар.
Урта гурухда болалар айикни юмшок уйинчогига караб чизишлари керак.
Шунда кизикарли уйин утказиш учун, айикча эшикни такиллатади, сунг болалар билан саломлашиб, болалардан унинг расмини чизиб беришларини илтимос килади. Машгулот якунида у расмларни бахолашда катнашади ва яхши расмларни узи танлайди. 6 ёшли болалар билан хам тасвирлаш фаолияти давомида уйинлардан фойдаланилади. Лекин кичик гурухга караганда бу уйинлар анча камаяди. Масалан: сайрда болалар узлариниг фотоаппаратлари билан атрофни расмга оладилар: дарахтлар, кушлар, хайвонлар ва хоказо. Богчага келиб, узлари олган “расмларни проявка киладилар ва расмларни чикарадилар”, яъни курганларини когозга туширадилар. Тарбиячи уйиндан фойдаланганида бутун машгулотни уйинга айлантириб юбормаслиги керак,чунки бу болаларнинг диккатини топширикни бажаришдан тортиб, куникма, малакаларга эга булиш мавзусини бузади.
Амалий методлар. Тасвирий санъатга ургатиш мобайнида болалар турли материаллардан фойдаланиш куникмасига эга буладилар. Расм чизиш, лойдан
буюм ясаш, аппликация турли методлардан хамда ургатиш усулларидан фойдаланишни талаб килади, шу жумладан болаларда куникма малакаларни хосил киладиган амалий методлардан хам фойдаланиш талаб килади.
Амалий методлардан асосийси булмиш, техник ва баъзан тасвирий малакаларни
ургатадиган машклардир. Кичик гурухда бу машклар болалар учун сезиларли эмасдир юмалок шаклли предметларни ясашни урганиб, болалар коптокни, олмани, апельсинни ва шу каби предметларни ясайдилар. Йулларни, ёмгирларни чизиб, улар горизонтал ва вертикал чизикларни чизишни машк киладилар. Катта гурухдаги болалар олдида эса тугридан тугри маълум бир топширик куйилади, чиройли ва тугри штрих билан чизишга урганиш. Штрихлаб чизишни курсатиб бергандан сунг, болаларга мураккаб булмаган предмет контурини (масалан: уй, кузикорин, олма) чизиб олиб, уни озода килиб буямаслик расмни хунук килиб куйишини биладилар ва сидкидилдан машк киладилар. Машкдардан тасвирий характерга эга булган топширикларни тушиниш учун фойдаланилади. Масалан, тарбиячи бир чизик билан инсон бошининг ёнмача киёфасини чизишни курсатиб берганидан сунг, болалар бир неча марта одам бошининг расмини кайта - кайта чизадилар. Тарбиячининг вазифаси болаларнинг тасвирий фаолиятини шундай ташкил килиш керакки, у фаол ва ижодий булсин. Х,ар бир машгулот факатгина дидактик вазифасини эмас, яъни маълум бир предметни тасвирлашни ургатиш эмас, балки боладан ишни мустакил бажаришни хам талаб килади. Шу максад билан тарбиячи турли хил усуллардан фойдаланиши мумкин: маслахат, мактов, топширикни бажариш усулини курсатмаси (тулик булмаган), уйинчок курсатмаси, эслатма ва шу кабилар. Болани шундай холатга куйиш керакки, у уйлаган уйини бажариши учун узи йул топсин. Шундай килиб у ёки бу метод ва усулларни танлаш куйидагиларга богликдир:
Машгулот мазмунига ва машгулот олдида турган максадга, шу билан бирга, тасвирий фаолиятнинг вазифаларига;
Болаларнинг ёши ва ривожланиш даражасига;
Болалар фойдаланадиган тасвирлаш материалларига богликдир. Атроф олам хакидаги тасаввурларни мустахкамлаш максадидаги машгулотларда, асосан огзаки методлар кулланилади: сухбатлар, болаларнинг курганларини хотирадан кайта эслаш учун ёрдам берадиган саволлар берилади. Тасвирий
фаолиятнинг турли куринишларида ургатиш усуллари турличадир, чунки бир образ турли воситалар ёрдамида вужудга келтирилади. Масалан: мазмунли мавзуларда композицияга ургатиш вазифасини расмда иллюстрацияларга караб тушунтирилади, узокдашаётган предметлар юкорирокда, якцндагилари эса пастрокда чизилади. Бу масала лойдан буюм ясаганда шаклларнинг уларнинг холатига караб жойлаштирилади; ёнма-ён ёки кетма-кет ва хоказо. Бу ерда алохида тушунча ёки курсатма бериш шарт эмас. Х,ар бир усулдан уйлаб, машгулот олдида турган вазифаларга нисбатан, дастурда берилган машгулотнинг мазмунига нисбатан ва асосан ушбу гурух болаларининг кай даражада ривожланганлигини хисобга олган холда фойдаланиш керак. Машгулотда алохида метод ва усуллар кургазмали ва огзакилари - узаро кушилади, мужассамлаштирилади ва бир-бирига умумий таълим жараёнида богланади. Кургазмалилик болалар тасвирий фаолиятининг моддий хиссий асосини янгилайди, суз эса тугри тасаввурни, тахлилни, идрок килинганларни ва тасвирлаётганларини умумлаштиришни шаклланишига ёрдам беради.
Назорат саволлари

  1. Тасвирий фаолиятга ургатиш тизимининг умумий асосини нима ташкил килади?

  2. Натурадан фойдаланиш деганда нима тушунилади?

  3. Болалар ишларини тахлил килиш хакида маълумот беринг.

  4. Огзаки, сухбат ургатиш усуллар тузилмасига изох беринг.

АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ

  1. Такомиллаштирилган "Болажон" таянч дастури. Т.: 2016.

  2. Мактабгача таълимга куйиладиган давлат талаблари. Т.: 2017

  3. "Билимдон" дастури. Т.: 2014

  4. Амирова. Г.А., Сулаймонов А.П., Джураева Б .Р. Мактабгача таълим муассасаларда аппликация машгулотлари. Т., 2014.

  5. Джалалова Д.Х. Основные тенденции развития современной японской школы. Автореферат дис.к.п.н. 2004.

  6. Титов В.А.Педагогика зарубежных стран (сравнительная педагогика). А- Приор, 2010.

  7. Хасанова Ш. Теория и методика изобразительной деятельности в детском саду. М.: Просвещение. 1997.

  8. Хасанова Ш.Т.Эстетик тарбия методикаси..Маърузалар матниНизомий номли ТДПУ., 2014.

  1. мавзу: Тасвирий фаолият машFулотларини утказиш

технологиялари. (2 соат)
Режа

  1. Турли ёш гурухларда тасвирий фаолият машfулотларини утказиш.

  2. Тарбиячининг машгулотга тайёрлгарлиги.


Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling