Узбекистон республикаси халк таълими вазирлиги у. Файзиева, Д. Назарова, Ф. Цодирова


Б. Монологик (огзаки ва ёзма) нутцни ривожлантириш


Download 7.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/143
Sana30.10.2023
Hajmi7.62 Mb.
#1734276
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   143
Б. Монологик (огзаки ва ёзма) нутцни ривожлантириш
Монологик нуткка ургатиш турли фаолият турлари 
шароитида, атрофдагилар билан богланишли нутк оркали 
мулокотда булиш талаб килинадиган эх,тиёж тугиладиган 
шароит, вазиятларда амалга оширилади. Узаро богланган яхлит 
гаплар оркали уз фикрини баён килиш зарурияти дастлаб 
предметли амалий фаолияти жараёнида ПАТ дарсларида яккол 
намояён булади. Предметли - амалий таълим дарслари кар 
болаларнинг дастлабки богланишли нуткини шакллантиришга 
каратилган фан хисобланади (талабнома, хисобот тузиш, 
ашёларни тасвирлаш, фаолиятини режалаштириш, бажарган 
ишини боскичма-боскич таърифлаш ва х,.к.).
Предметли-амалий таълим дарсларидан ташкари нутк 
устириш дарсларида богланган нуткдан фойдаланишга ургатиш 
ишлари мустахкамланиб, давом эттирилади. Лекин бу дарсда 
хам таълимнинг дастлабки йилларида монологик нутк устида 
олиб бориладиган иш коммуникатив йуналтирилган булади. 
Масалан уртоклари билан утган кун вокеалари хакида сузлаш, 
ёзиш; уртоклари, якинларига хат ёзиш. Бунда монологик нуткка 
хос булган куникмалар шакллантирилади (фикрини баён 
килишдан максади, вазифаси, баён килиш режаси, асосий, бош 
фикр мазмунини аниклаш, нутк воситаларини танлаш, айтил- 
адиган фикр, баённи тугрилигини назорат килиш). Укитувчи
179


томонидан укувчилар фикр билдириши, гапиришига эх.тиёж 
тугдирувчи вазиятлар содир килиши укувчиларни бу ишга 
кизикишини оширади, вазифани бажаришга эхтиёж ва хохиш 
тугдиради, фаоллигиии оширади, бу эса уз навбатида уларнинг 
монологик нуткни онгли эгаллашини таъминлайди. Болалар 
аста-секин коммуникатив йуналтирилмаган дастурда белгилан- 
ган, хикоя, баён килиш каби фикр билдириш турларига 
ургатилади.
Бошлангич синфда кар болалар турли композициявий 
шаклларни хам эгаллайдилар (хат, хикоя, макола, баён ва бош).
Дастурда хар бир укув йили учун эгалланиши зарур 
булган муайян куникмалар белгиланган булиб, йил давомида 
шунга йуналтирилган ишлар олиб борилиши белгиланган. Уки­
тувчи хар бир куникма ёки малакага ажратилган соатдан, 
шунингдек, укувчиларнинг имкониятидан келиб чиккан холда 
вактни таксимлаши мумкин, лекин дастурда белгиланган 
куникма, малакалар, белгиланган вакт ичида эгалланишини 
таъминлайди. Чунки айнан шу куникма ва малакалар ПАТ, 
укиш ва ёзув дарсларида хам мустахкамлаб борилади. Синф 
укувчиларининг нутк имкониятлари паст булган холатларда 
купрок узлари иштирок этган вокса ва ходисаларни тасвирлаш, 
баён этиш каби вазифалар купрок берилади.

Download 7.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling