Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университеты


Download 2.79 Mb.
bet13/43
Sana16.06.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1504528
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43
Bog'liq
Tarih oqitish metodikasi

Дарсни тайёрлаш ва утказиш. Замонавий дарсга куйилаётган юксак талаблар укитувчини хар бир дарсга жуда ва пухта уйлаб тайёрланишга мажбур килади. Хар бир дарсга пухта тайёрланишнинг сабаби укувчилар таркибининг узгараётганлиги, акселератция жараёнларининг кучаюви, информацияларнинг "сел"дек окиб келаётганлиги, турли мафкуравий полигонларнинг пайдо булаётганлиги, иш шароитларининг хам узгараётганлиги, таълимда янги инновацион ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланилаётганлигидадир. Аммо, укитувчининг хар бир алохида дарсга тайёрланиш, унинг уз укув ишига гайёрланиш тизимининг бир кисми, холос.
Бу тизим: а) укитувчининг уз предмети буйича ДТС узлаштириш; б) укув дастурининг хар бир мавзусига тайёрланиш; в) хар бир дарсга тайёрланишни ичига олади.
Хар бир алохида дарсга тайёрланишда укитувчи куйидаги ишларни амалга оширади: мавзуни аниклайди ва даре вазифаларини конкретлаштиради;
Укув материали мазмунини ажратади ва уни дидактик жихатдан ишлаб чикади(етакчи тушунча, конуният, факт ва амалий маълумотларни ажратади); илгари урганилган билан богланишни, мазмунни жойлаштириш мантикини назарда тутади;
Укувчиларнинг укув- билиш фаолиятлари характерини аниклайди, яъни кандай куникма ва малакалар шаклланишини, репродуктив ва изланиш фаолияти, мустакил иш ва укитувчининг роли Уртасидаги нисбат кандай булишини уйлаб куяди. Шу шаклларни ишлаб чикади, даре кисмларини ажратади.
Укитиш методлари: масала, машк, муаммоли саволлар, топширикларни танлайди ва аниклайди. Укитишнинг ТВ танлайди ватекширади.
Бутун даре жараёнини режалаштиради.
Яхши тайёрланган дарсни яна уюшган холда аник ва самарали утказа билиш хам керак. Бунда куйилаги коидаларга амал килиш лозим:
а) дарсни аник ва уюшган холда бошлаш, бунинг учун эса дарсга хамма нарса олдиндан тайёрланган булиши керак;
б) укувчилар эътиборини даре мазмунига карата билиш ва уни бутун даре давомида Укучиларнинг билиш фаолиятини активлаштириб сакдай билиш.
с) дареда вактдан окилона фойдапаниш;
д) уз хатти - харакатини кузатиш. Fоявий эътикод, юксак ахлокийлик ва маданият, гапириш ва талаб килиш, рагбатлантириш, укувчиларга мурожаат килиш услуби буларнинг барчаси укитувчи фаолиятининг услубини белгилайди, хамда укувчиларнинг зур бериб ишлаши ёки ута эмоционал куголувчанлигини истисно килади.
5) дареда тадбиркорликни намойиш килиш юзага келган шароитни дарсни утказиш шароитларидаги узгаришларни хисобга олиш зарур.
Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих курси олдига куйилган таълим-тарбия вазифаларини амалга оширишнинг энг мухим шартларидан бири хар бир дарснинг таълим-тарбия вазифаларини, шунингдек, унинг бошка дарелар системасида тутган урнини аник белгилаш ва шу вазифаларни амалга оширишдан иборатдир. Пекин, хар кандай тарбиявий вазифани хам, бир ёки бир неча дареда ёки синфдан ташкари машгулотларда утказиладиган айрим тадбирлар воситасида батамом мукаммап хал килиб булмайди.
Х,ар бир тарих дарсида ва даредан ташкари машгулотларда тарих укитиш олдига куйилган гоявий ва тарбиявий вазифаларнинг кандайдир бир элементи амалга оширилади. Шунинг учун хам укитувчи хар бир тарих дарсига тайёрланишда бу даре олдин утилган дареларнинг давоми, бу дареда хал килиниши керак булган таълим-тарбия вазифалари эса олдинги ёки келгуси дареларда бажариладиган таълим ва тарбия вазифаларининг ажралмас бир таркибий кисми эканлигини унутмаслиги керак.
Илмий дунёкарашнииг асосини ташкил этувчи мухим тушунчаларни укувчилар аста-секинлик билан, бир канча дарелар давомида узлаштириб боради, янги тушунчалар кейинги даре материаллари асосида конкретлашиб, янги мазмун билан бойийди. Кейинги даре укувчиларнинг аввалги дареларда олган билими, ортгирган малакаларини кенгайтиради, уларда янги тушунчалар хосил килади. Укувчилар тарихий жараёнларни кенг ва чукуррок тушунадиган булиб боради.
Укитувчи хар бир навбатдаги дарсни режалаштирар экан, бутун тарих курсининг бир кисми . улган бу дареда таълим ва тарбия вазифаларининг кайси булаги ёки элементи кай даражада, кандай материаллар асосида ва кайси томонини хал килиши, укувчиларни кандай умумий хулосаларга олиб келиши, кандай тарихий тушунчаларни аниклаши ёки кенгайтириши, кандай янги гоялар тушунтирилиши, уларни кай тарзда таништириши кераклигини пухта уйлаб олиши зарур.
Укитувчи бутун тарих курсининг таълим-тарбия вазифаларини айрим мавзуларнинг таълим-тарбия вазифалари билан боглаб режапаштирмоги керак. Мавзулар буйича режалаштириш мавзуларни укитишнинг методик системасини ишлаб чикишга ёрдам беради. Мавзулар буйича режалаштирганда хар бир мавзунинг бутун тарих курсида тутган Урни ва роли аниклаб олинади.
Хар бир дарснинг таълим-тарбия вазифалари уз-узидан эмас, балки Укитувчининг онгли ва режали иши асосидагина муваффакиятли амалга оширилуви мумкин. Укитувчи дарсга тайёрланаётганда укув дастурининг хажми ва мазмунини хисобга олиб материал танлайди, дастур ва дарслик асосида даре режасини тузади, материални жойлаштиради ва уни баён килишда хужжат ва бошка курсатмали куроллардан фойдаланиш методларини белгилайди.
Аммо, бу ишлар укитувчи дарснинг асосий гоясини, ундан кузланаётган таълим-тарбия вазифаларини, дарсда нимага эришиш, укувчиларда кандай гасаввур ва тушунча хосил килиш кераклигини аник ва тугри хал килган такдирдагина укитувчи кузланган максадга эришиши мумкин. Дарснинг бош гояси ва унинг тарбиявий вазифалари тугри ва аник белгиланмай утказилган даре дастурида курсатилган фактларни тасодифан, шунчаки санаб утишдан иборат булиб колади.
Материал танлаш ва уни изчиллик билан жойлаштириш, дарсда кулланиладиган бутун дидактик усуллар ва методик воситапарнинг хаммаси дарснинг бош гоясига, унинг таълим ва тарбия вазифаларини хал этиш максадига буйсундирилиши керак. Шунинг учун хам хар бир дарснинг бош гояси ва унинг таълим-тарбия вазифаларини аниклаш укитувчининг дарсга тайёрланишида энг мухим боскични ташкил килади.
Тарих дарсига тайёрланишнинг бу мухим боскичи энг масъулиятли булиши билан бирга, ишнинг энг кийин томони хамдир.
Тарих дареларининг бош гоясини, унинг таълим-тарбия вазифаларини аник белгилаш, айникса, ёш, тажрибасиз укитувчилар учун кийин кучади. Улар купинча дарснинг таълимий вазифалари билан тарбиявий вазифаларини аник ажрата олмай, уларнинг бирини иккинчиси билан аралаштириб юборадилар ёки конкрет даре материалини, унинг мазмунини хисобга олмай, тарбиявий вазифаларни умумий равишда белгилаш билан чекланиб куя коладилар. Бундай укитувчилардан купинча - шу дарсингизда кандай мухим тарбиявий вазифаларни хал килишингиз керак эди, - деган саволга,- укувчиларни миллий рухда тарбиялашни кузда тутдим,— деган мазмундаги умумий жавоб олинади.
Текшириб курилганда, мавзуларнинг гоявий мазмуни ва таълим-тарбия вазифаларини очиб беришга ожизлик килган бу талабаларнинг купчилиги урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарихдан даре берувчи укитувчилар жанлиги аникланди. Айни вактда уларга тарих укитиш методикасининг назарий кисми хам утилган эди.
Куп йиллик педагогик амалиёт тажрибаси шуни курсатадики, укитувчилар учун дареларнинг максадини, таълим-тарбия вазифаларини белгилаш энг мухим, масъулиятли иш булиш билан бирга, чукур билим, малака ва махоратни талаб киладиган жуда мураккаб ишдир. Бинобарин, юкори малакали тарих укитувчиларини тайёрлашда бу мухим масапага алохида эътибор бериш талаб килинади.
Энди мазкур учала мавзуни укитишдан кузатилган максадлар ва таълим- тарбиявий вазифаларни, улар мазмунидаги умумийликлар билан узига
Аввало шуни айтиш керакки, тарих дарсларининг гоявий мазмуни, таълим- тарбия вазифалари тарих программасида берилган материал мазмунига караб белгиланади.
Укитувчи дареда тарихий вокеапар ва айрим фактларни баён килар экан Укувчилар учун уларни билишнинг кандай ахамияти борлигини жиддий уйлаб куриши, энг мухим ва характерли тарихий фактларни айникса кенгрок килиб гапириб ва тахдил; килиб бериши, вокеаларнинг мохияти, унинг конуниятлари ва тарихий ахамиятини очиб курсатиши лозим.
Тарих дарсларининг асосий мазмунини ташкил этувчи тарихий вокеанинг мохиятини, уни келтириб чикарган сабабларини, унинг конуниятлари, ахамияти ва натижаларини чукур урганиш асосидагина дарснинг гоявий мазмунини. таълим-тарбия вазифаларини тугри ва аник белгилаш мумкин.
Укитувчи тарих дарсининг мазмуни, таълим-тарбиявий вазифаларини белгилашда тарихий асарлар ва давлат хужжатларига асосланиб иш куриши керак. Давлат хужжатлари тарих Укитишнинг назарий ва методологик асосини ташкил этади.
Асарлар юкоридаги намуналарда келтирилганидек, баъзи мавзуларнигина эмас, балки бутун тарих курсининг мазмуни, таълим-тарбия вазифаларини белгилашда укитувчи учун асосий методологик манба булиб хизмат килади. Шунингдек, дареда улардан фойдаланиш укитишнинг гоявий, илмий-назарий савиясини оширишга ёрдам беради. Мавзуни замонага боглаб урганиш унинг мазмунини чукуррок англаб олишга ёрдам беради, мавзуни урганишга купрок кизиктиради, уни актуаллаштиради, дарснинг таълим-тарбиявий ахамиятини оширади.
Тарихни хозирги замон билан боглаш учун аввало, бутун кишилик жамияти тарихини ижтимоий-икгисодий тараккиёти ва алмашиниб туриши мукаррар иканлиги хакидаги баён килиш, тарих дарсларининг гоявий мазмуни таълим- тарбия вазифаларини белгилашда тарих укув дастурининг уктириш хати хам катта ахамиятга эгадир. Бу хатда тарих курсининг таълим-тарбиядаги роли вазифалари ва мазмуни аник курсатиб берилган. Шунинг учун хам хар бир дарега тайёрланишда ДТС ва укув дастурининг уктириш хатидаги курсатмалар назарда тутилади.
Тарихдан методик кулланмалар хамда махсус методик адабиётлар хам катта роль уйнайди. Укитувчи тарих дарсларининг таълим-тарбия вазифаларини белгилашда албатта улардан фойдаланиши керак.
Тугри, тарихнинг хамма булимлари буйича хам дареларнинг таълим-тарбия вазифаларини аник белгилаб олишга ёрдам берувчи курсатмани топиш кийин. Шунинг учун бу сохада хар бир укитувчи шахсан уз тажрибаси, ижодига таяниши керак булади.
Дарега пухта тайёргарлик курит, унинг таълим-тарбия вазифаларини тугри ва аник белгилаб уйгунлаштириб олиб боришнинг узи кифоя килмайди. Мухим методик восита - дареда таълим-тарбияни уйгунлаштириб боришга ёрдам берадиган метод ва воситалардан тугри, уринли фойдалана билишдир.
Тарих укитишда таълим билан тарбияни уйгунлаштириб боришга ёрдам берадиган метод ва воситалар нимапардан иборат?
Тарих билимларининг тарбиявий таъсири шу билимларнинг кай даража тарихий фактларга асосланганлиги ва уларни дареда ишончли хамда эмоционал тарзда очиб берилишига богликдир. Укувчилар тарихий фактларнинг тугрилигини тушуниб боришлари ва фактлар асосида чикарилган хулосалар улар учун ишончли булмоги лозим. Шунингдек, укувчилар баён этилган фактларнинг шу жихатдан тугрилигига комил ишонч хосил килишлари хам зарур.
Тарих укитишнинг мухим вазифаси — тарихий ходисаларга берилган илмий бахоларни ва урганилаётган материал юзасидан чикарилган бошка хулосаларни укувчиларга ишонарли килиб тушунтириб беришдан иборат. Маъносини яхши тушунмасдан ёддаб олинган хулосалар укувчилар учун ишонарли булмайди, тафаккур билан, эмоционал кечинмалар натижасида, тушуниб, билиб олинган хулосалар ишонарли булади.
Тарих илми Укувчиларнинг тарихий фактларга, халкдарнинг фаолиятига, ижтимоий синфларнинг намояндаларига, ижтимоий идеология ва шу кабиларга эмоционал муносабатини уйготади. Тарихий билимларни узлаштиришнинг эмоционаллиги билимларнинг пухта эгапланишида, тарихга кизикишни оширишда, тарихий фактларни тахлил килиш ва умумлаштиришда, бу билим ни урганишда, умуман укувчиларнинг фаоллигини кучайтиришда мухим урин тутади.
Укитувчи тарих фанининг бугунги кун талаблари ва урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих курсининг максад, вазифаларига жавоб берадиган энг мухим тарихий фактларни танлай билиши, уларни укувчилар онгига жонли ва образли килиб етказа билиши лозим. Укувчилар куз унгида утмиш ва хозирги замон вокеалари тугрисида жонли ва ёркин тасаввур хосил кила билиш, уларда хис-туйгу уйготиш, ижтимоий хаётнинг яхлит манзарасини гавдалантириш, билимларни онгли ва пухта узлаштиришнинг мухим шаргларидандир. Шунга эришиш керакки, хар бир айрим ва хатто кискача баён килинган тарихий факт, хар бир географик ном ва шахсларнинг фаолияти хам аник образлар ёрдамида урганиладиган булсин. Образли тасвир, образли баён укувчилар билимининг илмий ва пухта булиш шартларидан биридир.
Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих курсининг максади, таълим-тарбиявий вазифалари ва мазмунини билиш ташкшшй формаси учун тарих укитишнинг илмий асосларини эгаллаб олишнинг узи кифоя килмайди. Тарих курсини укитиш, уни укувчиларнинг урганиши хам дареда ва даредан ташкаридаги машгулотларда хам давом этади. Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида таълим-тарбия ишларининг асосий ташкилий формаси даредир. Зотан, тарих дарелари тизимида хар бир дарснинг тутган урни ва ахамиятини тугри белгилаш, дарснинг илмийлиги ва гоявийлигини таъминлаш, билиш конуниятлари ва максадга мувофик укув шакллари хамда укувчиларнинг укув ишини тури ташкил этишга ёрдам берадиган, унга мое педагогик жараённи илмий асосда ташкил этиш алохида ахамиятга эгадир. Тарих дареларини турларга булиш муаммоси тарих Укитиш методикаси тараккиётининг боскичларида методистлар томонидан турлича хал этиб келинди.
Дарсларни турларга булиш масаласида икки асосий йуналиш мавжуд эди: бириичи йуналиш тарафдорлари укитиш жараёнининг конуниятларига асосланиб, дарсларни турларга ажратадилар. Уларнинг фикрича, дарсларни турларга булишда, уларга характеристика беришда купрок Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих курси мазмунини узлаштириш жараёнининг у ёки бу звеносига асосланилади. Дарсларни турларга булишнинг бу принципини С.В.Иванов бирмунча тула ишлаб чиккан эди.
Иккинчи йуналишнинг вакилларидан бири И.Н.Казанцевдир. У даре турлари классификациясига асосан дарсни утказиш усулларини асос килиб олади. Тарих укитиш методикаси сохасида проф. В.Н.Вернадский хам тарих дарелари классификациясига методик усулларни асос килиб олади ва тарих дареларини куйидаги турларга булади: урта таълим ва урта махсус таълим тизимида маърузаси, хикоя килиб бериш дарси, тарихий хужжатларни тахлил килиш, бадиий адабиётлардан фойдаланиш дарси, укувчиларнинг маърузаларига асосланган даре, президент асарларини Укиш ва тахлил килиш дарси, кино дарси, экскурсия материаплари асосида утказиладиган дарелар ва хоказо. Шунингдек, В.Н.Вернадский турли усуллар ёрдамида утказиладиган умумлаштирувчи такрорлаш дареларини хам алохида гурухларга булади. Бирок, А.А.Вагиннинг уша асарида асосли равишда таъкидланишича. даре турлари классификациясига. даре утказишнинг методик усулларини асос килиб олиб булмайди. Чунки, даре утказиш методи хам, даре турлари хам унинг мазмуни ва таълим конуниятлари билан белгиланади, танланган укитиш методи ва даре типи уз навбатида унинг гоявий мазмуни, таълим- тарбия вазифаларини адо килишга хизмат этади. Шунга карамай, В Н.Вернадский томонидан тавсия килинган даре турлари, уша давр учун жуда катта ахамиятга эга булди, негаки, тарих дареларини хилма-хил структурада утказиш мумкинлигини курсатиб берди.
Аммо, 60—70- йилларнинг бошларида яратилган тарих дареликларининг фактик материаллар билан хаддан ташкари тулдириб юборилганлиги хамда уларда методик курсатмалар йуклиги дарсда укувчиларнинг билиш фаоллигини ва мустакиллигини оширишга, уларда зарур куникма ва малакалар хосил килишга катта тускинлик килар эди. Дарсликларда тулиб- тошиб турган фактик материаллардан укитувчи даре давомида аранг фойдаланиб улгурар эди. Даре вакти утган мавзуни сураш, янги темани баён этиш, мустахкамлаш ва уйга вазифа беришга етарди, холос. Хуллас, таълимнинг хамма жараёнлари шошма-шошарлик билан утардн. Укувчиларнинг материални пухта узлаш-тиришни ва малака хосил килишнинг мухим манбаи ва воситаси булган хужжатлар ва курсатмали куроллар устида олиб бориладиган мустакил ишларни килишга вакт етишмас эди. Айни вактда Укувчиларнинг мустакил ишларини ташкил этиш учун зарур кУлланмалар ва тарихий хужжатлардан иборат тупламларнинг етарли эмаслиги, дареликларнинг методик курсатмаларида савол ва топшириклар берилмаслиги хам дарсда Укувчиларнинг аклий фаолиятини фаоллаштириш, мустакиллигини устириш ишини кийинлаштирар эди. Бунинг устига 40-йилдан то 50-йилларнинг бошларигача, тарих дарелари турлари проблемаси устида махсус тадкикот ишлари олиб борилмади. Хдтгоки, тарих укитиш методикасидан нашр этилган кулланмапарда хам даре турлари масаласи махсус муаммо килиб куйилмади.
Аммо, шундай шароитда хам, фанларни укитиш, жумладан тарих укитиш сохасида кУлга киритилган прогрессив метод ва усуллардан, хилма- хил даре турларидан илгор укитувчилар муваффакиятли равишда фойдаланиб келди. Улар шаблонга айланиб колган «аралаш» даре туридан шунчаки фойдаланмай унга ижодий ёндашдилар. Илгор Укитувчилар ва методист олимлар урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитишдаги нуксонларни бартараф килиш йулларини излай бошладилар.
Узлигини англашга интилган хар бир халк утмишини билиши зарур. Тарихни урганиш умуминсоний кадриятларнинг мохиятини англаб етиш учун, барча халкдарнинг умумжахон тарихий жараёнида катнашиб, жахон маданияти хазинасига кай даражада хисса кушганлигини билиш учун хам мухимдир.
Ёшларни тарихдан оладиган билимларини такомиллаштиришнинг усуллари турличадир. Жумладан тарих укитиш самарадорлигини оширадиган воситалардан бири дареда архив материалларидан фойдаланишдир. Даре укув жараёнининг асосий бугини сифатида ёшларга фан асосларини Ургатишда мухим урин тутади.
Методист П.С.Лейбенгруб таълимнинг асосий ташкилий формаси булган даре тузилиши жихатидан тор схемага, катьий бир колипга тушиб колганлиги тарих укитиш олдига кУйилган вазифаларни муваффакиятли амалга оширишни кийинлаштираётганини, айни вактда бу хол укитишда хар хил метод ва усуллардан фойдаланишга тускинлик килаётганини, Укувчиларнинг дарега кизикишини хам пасайтираётганини тугри таъкидлади. Тарих дарсининг куйидаги 4 татипини тавеня этди:

  1. Таълим жараёнининг барча элементларини уз ичига олган,

аралаш даре;

  1. Тулик ёки кисман янги темани урганишга багишланган

даре;

  1. Умумлаштирувчи — такрорлаш дарси;

  2. Билимларни текшириш ва хисобга олиш дарси.

Шуни айтиш керакки, П.С.Лейбенгруб шу масалага багишланган асарларида хам урта таълим ва урта махсус таълим тизимидаги тажрибасида илгор укитувчилар кулланиб келаётган даре турларининг хаммасини курсатмаган булса-да, бу масалани уртага куйиб, матбуот сахифасида мунозара бошлаб бериши гоят фойдали иш булди.
Дарелар мохиятига караб турларга ажратилади. Тарих дарсларининг мохиятини таълим жараёни ташкил килади. Демак, таълим жараёнининг объектив конуниятларига асосланиб, тарих дареларини турларга булиниши масаласини тугри хал килиш мумкин. Дарснинг хар хил турларига характеристика беришда укувчиларни тарихий вокеаларни идрок килишга тайёрлаш, материални тахлил килишга, асосий тарихий фактлар, тушунчалар ва конуниятларни англаб олишга, умумлаштиришга, олган билимларидан зарур пайтда фойдала олишга Ургатиш каби таълим баробарида эътиборга олинади. Укитувчи укув материалини баён килиш жараёнида уни тахлил килиб боради ва умумлаштиради. Баъзи мураккаб мавзулар ва булимлар юзасидан махсус тахлил килиш дарелари, тарих курсининг гоявий мазмуни, таълим конуниятлари билан боглаб махсус умумлаштирувчи - такрорлаш дарелари утказилади. Х,ар бир дарсда, укувчиларда харита, хар хил суратлар, безаклар устида ишлаш, жадваллар, режа ва конспект тузиш куникма ва малакалари хосил килиш юзасидан иш олиб борилади.
Демак, Укитишнинг илмий асосда ташкил килиниши укитувчининг дарсда хар хил вазифаларни муваффакиятли бажара билишига боглик. Тарих укитиш тарихий вокеаларни баён килиб бериш ва уни навбатдаги дарсда сурашдан иборат эмас. Укитувчи укувчиларни тарихий вокеалар устида мустакил фикрлашга, урганилган тарихий материаллардан тегишли хулосалар чикариб олишга, уни умумлаштиришга, мавзулар ва умуман курснинг асосий масалаларини пухта узлаштириб олишга, турли матнлар, хариталар билан мустакил ишлай билишга, режа, конспект, хронологик ва синхронистик жадваллар тузишга, маъруза ва рефератлар тайёрлашга, диаграммалар мазмунини тушунишга ургатиши лозим.
Хуш, тарих дареларини турларга булишда нималарни ку'зда тутиш керак?
Укув материалининг мазмуни, унинг "дарсининг тур"'узига хос хусусияти, синф укувчиларининг умумий тайёргарлиги хамда даредан кузатилган дидактик максадлар дарснинг турини, унинг структураси ва методларини танлашда асос булиб хизмат килади. Ганлаб олинган дарснинг тури ва методи эса унинг мазмунини муваффакиятли амалга оширишга ёрдам беради. Дарснинг турлари масаласини хал этишда формализмга ва сгандартга йул куймаслик керак, укитувчи навбатдаги темани режалаштираётганда, унинг мазмуни, таълим-тарбиявий вазифаларини изчиллик билан, мантикан боглаб урганишга ёрдам берадиган даре турларини олдиндан аник белгилаб олиши керак.
Шундай килиб, тарих фани V—IX синфларда ва урта махсус таълим тизимида укитилади. Укувчилар синфдан синфга утган сари тарихий материалнинг кулами ортиб, мазмуни мураккаблашиб, укувчиларнинг тарихий билимлари х,ам чукурлашиб, куникма ва малакалари усиб боради. Шу билан бирга, дарелар тузилиши жихатидан ва мазмунан мураккаблашади, дареларнинг хилма-хил турларидан фойдаланиш зарурияти тугилади.
Урта таълим ва Урта махсус таълим тизимида тарих таълимининг янги мазмуни ва укувчиларнинг билиш фаолиятини янада фаоллаштириш вазифалари тарих укитишнинг шакли ва методларини такомиллаштириш учун имкониятлар очиб беради. Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитиш мазмунан бойиди, Укитишнинг мавжуд шакли ва методлари такомиллашди, янги шакл ва методлар юзага келди. Кейинги йилларда семинар ва бошка амалий машгулотлар юкори синфларда тарих укитишнинг узига хос шаклига айланиб колди.
Даре турларига характеристика беришда таълим жараёнининг конуниятлари, унинг асосий боскичлари (укувчиларни тарихий вокеаларни идрок этишга тайёрлаш, материал билан таништириш, уни тахлил килиш, умумлаштириш, мустахкамлаш, куникма ва малакалар хосил килиш, олган билимни ишга солишга ургатиш ва текшириш) асос килиб олинади. Гарихни урганишнинг хар бир боскичи материалнинг мазмунига караб, узига мувофик шакл олади. Тарих дарсининг тури урганилаётган мавзунинг гоявий мазмунига ва укув-таълимий ва тарбиявий вазифаларига караб белгиланади. Бинобарин, таълим конуниятларини амалга ошириш ва мавзуни урганишда фойдапаниладиган даре турларини унга мувофиклаштириб боришнинг аник усуллари тарих дастури материалининг мазмунига караб белгиланади.
Демак, тарих дареларини классификация килиш, унинг хилма-хил турларидан фойдаланиш укитувчининг шахеий хохишига эмас, балки урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих курсининг максади, таълим- тарбиявий вазифаларини муваффакиятли амалга ошириш заруриятидан келиб чикадиган тарих таълимининг асосий конуниятлари билан богликдир. Шунинг учун укитувчи даре турларини танлашда урганиладиган мавзунинг мазмуни, характерини хамда уни укувчиларнинг онгли ва пухта узлаштиришини, яъни таълим жараёнининг асосий конуниятларини асос килиб олиши лозим. Дарснинг турини бу йусинда танлаш эса урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитишнинг таълим-тарбиявий вазифаларини муваффакиятли амалга ошириш хамда укитиш методлари ва усуллари хакидаги масалани ижодий хал килишга ёрдам беради.
Асосий тушунчалар
Даре - укув ва тарбиявий ишнинг асосий ташкилий шакли.

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling