Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университеты


Тарих курсининг таълим-тарбия вазифалари


Download 2.79 Mb.
bet14/43
Sana16.06.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1504528
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43
Bog'liq
Tarih oqitish metodikasi

Тарих курсининг таълим-тарбия вазифалари - мавзуларнинг таълим- тарбия вазифалари билан боглаб режалаштириш.
Таълим турлари - сукротча сухбат методи, анъанавий таълим, изохли- намунапи (иллюстратив) таълим, билимларни мустакил эгаллаш, дастурлаштирилган таълим, таълимни алгоритмлаш жараёни, табакалаштирилган. яккама-якка таълим ва бошкалар.
Тарбия - 1) шахенинг маънавий ва жисмоний холатига мунтазам ва максадга мувофик таъсир этиш; 2) педагогик жараенда таълим максадларини амалга ошириш учун педагог ва тарбияланувчиларнинг махсус ташкил этилган фаолияти.
Такрорлаш учун саволлар

    1. Тарих укитишда асосий ташкилий шакли?

    2. Дарсларнинг типлари ва структураси?

    3. Анъанавий даре структураси?

    4. Тарих дарелари турларини?

    5. Тарих дарсларининг классификациям?

6-мавзу. Тарих Укитишнинг методлари ва уларнинг классификацияси Режа:

      1. Тарих укитиш методлари ва усуллари.

      2. Тарих укитиш методлари классификацияси.

      3. Кургазмали методлар.

Укитиш методи деганда таълим жараёнида укитувчи ва укувчиларнинг маълум максадга эришишга каратилган биргаликдаги фаолият усуллари тушунилади. Бошкача килиб айтганда, укитиш методлари хар иккала фаолиятнинг, яъни укувчиларни укитувчи томонидан билим, куникма ва малакалар билан куроллангириш, ахлокий жихатдан тарбиялаш, уларда илмий дунёкарашни шакллантириш хамда укувчилар томонидан назарда тутилган илмий билим, куникма ва малакаларни узлаштириш фаолиятида кулланиладиган усулларни уз ичига олади.
Урта таълим ва урта махсус таълим тизимини ислох килишнинг асосий йуналишларида таълим мазмунини такомиллаштириш, унинг тарбиявий йуналишини кучайтириш билан бирга, укитиш методларини хам фаоллаштириш асосий вазифа килиб куйилди.
Эндиликда, таълим мазмуни инсоният туплаган тайёр билимлар, куникма ва малакаларни пухта эгаллаш билан бирга, укувчиларнинг мустакил фикр юритиш, мустакил ишлаш кобилиятларининг усишини таъминлай оладиган ижодий фаолиятни хам узида бирлаштирмоги лозим. Таълимнинг ривожланиш тамойилларига кура, укувчиларни мустакил фикрлаш ва ижодий ишлай билишга ургатиш ва уларда зарур куникма, малакаларни юзага келтиришда таълим мазмуни билан бирга укитиш методлари хам мухим рол уйнайди.
Укитиш методлари мураккаб муаммо булиб, урта таълим ва урта махсус таълим тизимида олдига куйилган масъулиятли вазифаларнинг хал этилиши куп жихатдан унинг тугри хал килинишига богликдир. Бирок, хозирча укитиш методикасининг бу мухим проблемаси, хусусан тарих укитиш методлари системаси етарли даражада ишлаб чикилмаган. Методик адабиётда методистлар томонидан «Метод», «Методик усуллар» тушунчаси турлича талкин этилади ва тасниф килинади.
Укитиш методикасида тарих таълими мегодлари тизмимининг етарли даражада ишлаб чикилмаганлиги ва бу сохада ягона фикр булмаганлиги урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитиш амалиётида жиддий камчиликларга олиб келди. Куп холларда укитувчилар укитиш методлари ва усулларини танлашда даре ва даредан ташкари машгулотларда укувчиларга факат тайёр билим бериш, яъни уларни укитиш (таълимнинг бир томонини)ни кузда тутиб, Укувчиларнинг урганиши (таълимнинг иккинчи мухим томонини)ни уюштириш. унга рахбарлик килиш, билиш, малака ва кобилиятларини системали равишда устириб бориш каби мухим жихатларини эътибордан четда колдирадилар. Шунингдек, укитишнинг метод ва усулларини танлашда укув материалининг мазмунидаги узига хосликларни, унинг таълим-тарбия вазифаларини. кувчиларнинг билими ва малакаларини эътиборга ола билмаслик холпари хам шундай жидднй камчиликлар жумласидан эди. Бу хол маълум даражада укувчиларнинг тарих фанига кизикишлари пасайишига, умумий таълим-тарбия ишларининг натижасига салбий таъсир курсатди.
Шу билан бирга, урта таълим ва урта махсус таълим тизимчда амалиётда, айникса кейинги йилларда укувчиларни тарих предмета воситасида тарбиялашда, уни укитишни илмий асосда олиб бориш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш сохасида купгина илгор тажрибалар тупланди ва умумлаштирилди.
Белгилаб берган мухим вазифа — тарихий билимларнинг самарадорлиги ва сифатини оширишнинг мухим шарти ва воситапаридан бири булган бу ишлар тарих укитиш методлари системасини ва методик усулларини хам илмий асосда ишлаб чикиш ва амалда улардан муваффакиятли фойдаланиш имкониятини беради.
Укитиш методларини илмий асосда таснифлаш масаласини педагогика фани Укитишнинг турли боскичларида турлича хал килиб келди. Укитиш методлари классификациясига баъзан анализ ва синтез, дедукция ва индукция каби мантикий операциялар асос килиб олиниб, укитиш методлари индуктив, аналитик ва бошка мантикий усуллар сифатида характерланади. Укитиш методига бу хил караш, А.Вагин таъкидлаганидек, тарих укитиш методикасида тан олинмади. Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитиш тажрибаси шуни исботладики, юкоридаги мантикий операциялар укитиш ва урганишнинг барча боскичларида турли характердаги хилма-хил дидактик ва методик вазифаларни хал килишда иштирок этсада, мустакил укитиш методлари булиб хизмат кила олмайди.
Укитиш методларини баъзан укувчиларнинг билиш фаолияти, фаоллик даражасига караб классификациялаш тавсия килинади.
Бу тарзда ажратиш укитиш методларидан кура, купрок укитишнинг умумий характерига тааллу клидир.
Методист А.И.Стражев куйидаги укитиш методларини тавсия килади:

        1. тарихий фактларни урганиш методлари;

        2. хронологияни урганиш мегодлари;

        3. махаллий тарихий вокеаларни урганиш методлари;

        4. асосий тарихий тушунчаларни шакллантириш методлари;

        5. сабаб-натижа алокаларни урганиш методлари;

        6. тарихий жараённннг конуниятларини очиб бериш методлари.

Маълумки, тарих укитиш — укитиш ва урганишни ташкил этиш жараёнидан
иборат. Методист А.Стражевнинг классификациясидан хам куриниб турибдики, у факат укитувчининг укитишини кузда тутади, укувчиларнинг урганишини таш­кил этищда ва укитувчининг рахбарлик килишини эътиборга олмайди.
Методист В.Г.Карцев бу масалада бошкача йул тутади. У усуллар тизимига укув характерига эга булган белгилар («Баён килиш методи», «сураш методи») ва умумий дидактив вазифалар («материални Урганиш методи», «мустахкамлаш методи», «билимни текшириш методи» ва бошкалар) ни эмас, балки укувчиларнинг тарихий вокеаларни билиш конуниятларини асос килиб олади. Методлар хакидаги назариянинг методологик асосини, яъни жонли мушохададан абстракт тафаккурга ва ундан амалиётга утиш ташкил этади.
Бинобарин, В.Г.Карцев,— укувчиларда тарихий тасаввур ва тарихий тушунчаларни шакллантириш методлари хакидаги масала методиканинг марказий масаласи булиши керак деб хисоблайди. Шу асосида у укувчиларда тарихий тасаввур ва тушунчаларни шакллантиришнинг 4 гурухи борлигини айтади:
1) тарихий тасаввурлар ва тушунчаларни шакллантириш методлари; 2) умумий тушунчаларни шакллантириш методлари; 3) вакг ва фазода тарихий ривожланиш диапектикасини очиб бериш методлари; 4) тарихни замонавий вокеалар билан боглаш методпар; 5) тарихий билимларнинг хаёт ва амалиётда кулланилиши.
Методист П.СЛейбенгруб таълим манбалари, яъни билиш манбалари асосида vpra таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитишнинг куйидаги методларини курсатади:

          1. хико I методи ва урта таълим ва урта махсус таълим тизимида лекция:

          2. сухбат методи;

          3. курсатмали метод;

          4. дарслик билан ишлаш методи;

          5. тарихий хужжатлар билан ишлаш методи;

          6. бадиий адабиётлардан фойдаланиш методи.

П.С.Лейбенгруб нимагадир, огзаки баён килиш методларининг хдммасини хикоя ва лекциядан иборат килиб куяди. А.Вагин узининг тарих Укитиш методикасига багишланган китобида ана шу камчиликни тулдиради. А.Вагин тарих укитиш методлари классификациясига билим олиш манбалари билан бирга, билим олиш усулини хам асос килиб олган. У укитиш методларини куйидаги уч гурухга булади:

            1. жонли суз: хикоя. тавсифлаш, характеристика, муаммоли баён;

            2. курсатмали методпар: расмлар ва бошка курсатмали куроллар, доскага чизиладиган график ёзувлар, техника воситалари ва бошкапар;

            3. матнлар билан ишлаш методлари.

А.Вагин укитиш методлари классификациясига билим манбалари ва билиш усулларини асос килиб олиш билан бирга, билиш манбалари дидактик вазифаларга мувофик укитиш жараёнининг асосий боскичларида кай тарика аник амалга оширилишини жадвал шаклида беради. Бу жадвал хар бир дарсда утиладиган материалнинг мазмунига караб укитишнинг турли хил метод ва усулларидан фойдаланиш зарурлигини аник курсатади. Кейинги йиллардаги урта таълим ва урта махсус таълим тизимида тарих укитиш тажрибаси А. Вагин тавсия этган укитиш методларининг жуда реал эканлигини курсатди.
Методист П.В.Гора педагогика назарияси ва практикасида эришилган ютукларга суяниб, укитувчининг укигиши ва Укувчиларнинг Урганиши (билиш фаолияти) билан узаро органик богланган метод ва методик усулларни тавсия килади. Укитиш методларининг шу тахлилда классификация килиниши укигичувчиларни пухта билим ва зарур малакалар билан куроллангириш имкониятини беради. Шунингдек, укитувчи укув материалининг мазмуни, укувчиларнинг билими, малакалари ва кобилиятларини хам хлсобга олиш ва рахбарлик килишига ёрдам беради.
Укитишнинг метод ва усулларини танлашда укув материалининг мазмунини, уни урганишнинг максадини асос килиб олиш, масалага тарихий-методик мезон билан ёндошиш ва хал этиш зарурлиги курсатилади.
Укитишнинг метод ва усулларини танлащда шуни назарда тутмок керакки, укувчилар эсда саклаб колиши зарур булган билимларни шунчаки баён килиш билан максадга эришиб булмайди. Укитиш жараёнида укувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, уларни амалий харакатга тайёрлаш, ургатиш хам лозим. Уларда мустакил ижодий изланиш, янгиликка интилишни кучайтириш, хали жамиятга маълум булмаган билиш усулларини кидириб топиш ва амалий фаолиятга жорий эта билиш кобилиятини хам ривожлантириш керак
И.Я.Лернер укитиш методларини 5 гурухга булади.

              1. Баён — иллюстрация методи,

              2. Репродуктив метод,

              3. Илмий-тадкикот методи,

              4. К,исман изланиш ёки эвристик метод,

              5. Муаммоли таълим ёки муаммоли укитиш.

Укитишнинг биринчи ва иккинчи усулида укувчилар урганиладиган материални пухта эсда саклаб колишлари ва уни кайта сузлаб беришлари мумкин. Укитувчи тушунтириб берадиган тайёр билимларни тушуниб олиш кийин эмас, уларни факат эсда саклаб кола билиш керак холос. Бу усулни мухим томони шундаки, у нисбатан киска вакт ичида катта куламдаги тарихий билимларни урганиш ва укувчилар диккатининг ривожланишига ёрдам беради. Аммо бу усул укувчиларда, айникса юкори синф укувчиларида тарихни Урганишга кизикиш уйгота олмайди, уларнинг тафаккури. билиш, малака ва кобилиятлари ривожланишини таъминлай олмайди.
Муаммоли таълим ёки муаммоли укитиш усули биринчи усулдан кура самарапирокдир. Укитувчи укув материалини баён кила туриб, укувчилар олдига муаммоли саволлар куяди, укувчилар билан бирга уни хал килиш йулларини толади, бошкача килиб айтганда, укитувчи укувчиларга тарихий билимларни тушунтириш билан бирга, уларни шу билимлар устида уйлашга мажбур этади, уларнинг фикрлаш фаолиятини фаоллаштиради, кизикишларини орттиради. Укувчилар укитувчи рахбарлигида муаммоли ва мантикий вазифаларни бажариш жараёнида мустакил мулохаза килиш ва мустакил фикрлашга урганади. Буларнинг хаммаеи укувчиларнинг тарихий фикрлашига, тадкикот ишларининг дас глабки оддий малакаларини эгаллаб олишларига ёрдам беради.
Укув-текшириш ишлари хам турли усуллар ёрдамида амалга оширилади.

Таълим методлари ва усуллари




Укитиш методларига таъриф берганда биринчи навбатда у уюпувчининг укитиши ва укувчиларнинг урганиши ёки билиш фаолияти усулларидан иборат эканлигини назарда тутиши керак. Хакикатан кам, укитувчи курсатмали воситалар ёрдамида сузлаб бериш ёки кандайдир амалий каракатларни курсатиш, уларни тушунтириб бориш жараёнида узи фаол фикрлаш билан бирга, укувчиларнинг кам фикрлаш фаолиятини кузгатади ва укув материалининг узлаштирилишига ракбарлик килади, уларнинг билим ва малакаларни узлаштириб олишларига ёрдам беради. Бинобарин, укитиш методларига укитиш ва урганиш усуллари хамда Укитувчи ва укувчиларнинг фикрлаш фаолияти асос килиб олинадиган булса, уни куйидагича таърифлаш мумкин.
Укитиш методлари ^укитувчининг фаоллиги укувчиларни укитишга, илмий билимларни узлаштириши ва амалда куллай билишларига, дунёкараш ва эътикод хосил килишларига, аклий ва жисмоний мехнат, куникма ва малакаларини эгаплашларига, билиш ва ижодий кобилиятлари усишига ёрдам беришни таъминловчи усулларидан иборатдир.
Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида таълим методларидан кенг фойдаланилган такдирдагина таълим-тарбия ишлари сохасида яхши натижаларга эришиш мумкин. Урта таълим ва урта махсус таълим тизимида таълим методлари тизими деб, энг мууим умумий белгилари билан узаро богланган, бир- бирига таъсир курсатадиган методлар гуру^ига айтилади. Бу методларнинг умумий мухим белгилари - укитиш ва урганиш усуллари хамда укитувчи ва укувчиларнинг тафаккур фаолиятидан иборатдир.
Бир-бири билан богланган укитиш методларини куйидаги гурухларга ажратиш мумкин:

                1. огзаки укитиш методи, бу метод уз навбатида икки турга булинади:

а) огзаки таълим методи; б) босма матнлар ёрдамида укитиш метода;

                1. курсатмали таьлим методи;

                2. таълимнинг амалий методи.

Укитиш усуллари ва укувчилар тафаккур фаолиятининг турли шакллари уртасидаги узаро агтока ва уларнинг бир-бирига курсатадиган таъсири асосида бир гизимдаги методларнинг Узаро богликлиги юзага келади. Урта таълим ва урта махсус таълим тизими тажрибасида курсатмали укитиш деярли хеч качон укитувчининг баёнисиз кулланилмайди, укитувчининг баёни хам доим курсатмали воситаларга суянади. Укувчиларнинг техника воситалари, матнлар ва бошкалар \'стидаги амалий фаолияти таълимнинг курсатмали ва огзаки усуллари билан чамбарчас боглик булади.
Педагогикага оид адабиётларда укитиш методларига катта ахамият берилади. Дидактика билан шугулланувчилар методни укув жараёнииинг узаги, кузланган максад ва пировард натижани богловчи восита деб изохлайдилар. Уцитиш методи "уцитишнинг мацсади - мазмуни, методи, шакли, усуллари " тизимида му^им урин эгаллайди.
Метод деганда, таълимда максадга эришиш, масалаларни хал килиш йуллари, усуллари тушунилади. Укитиш методи таркибида усуллар алохида ажралиб туради. Усул - методнинг унсури булиб, унинг таркибий кисми, методни амалга оширишда бир мартагина кулланади ва алохида кадам хисобланади.

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling