Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Шартли рефлексларнинг таснифи


Download 1.06 Mb.
bet66/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
нормал физиология

Шартли рефлексларнинг таснифи


Шартли рефлексларни таснифлашда бир нечта тамойилларга амал килинади:
Шартсиз таъсиротнинг биологик ахамиятига кура:
Хаётий (овкатланиш, химояланиш ва бошк.).
Зооижтимоий (жинсий, оталик, уз худудини химоя килиш).
Уз-узини ривожлантириш (уйнаш, таклид ва тадкик).
Фаолиятларга кура:
Харакат шартли рефлекслари.
Вегетатив шартли рефлекслар.


Шартли рефлексни хосил килиш жараёнида шартли сигнални кабул килувчи рецепторга караб:
Экстерорецептив шартли рефлекслар. Куз, кулок, огиз ва бурун бушлигидаги, теридаги рецепторлардан, ёки ташки рецепторлар шартли сигнални кабул килиши асосида хосил булган рефлексларга экстерорецептив рефлекслар дейилади.
Интерорецептив шартли рефлекслар. Ички аъзолар, кон томирлар деворидаги рецепторларнинг кузгалиши билан боглик булган шартли рефлексларга интерорецептив шартли рефлекслар дейилади.
Проприоцептив шартли рефлекслар. Мускул, пай ва бугин халтачаларидаги рецепторларнинг кузгатиш йули билан вужудга келтирилган шартли рефлексларга проприоцептив шартли рефлекслар дейилади.


Шартли сигналнинг табиатига кура:
Табиий шартли рефлекслар. Табиий шартли рефлекслар шартсиз таъсирловчининг табиий хусусиятларига (масалан, овкатнинг хиди ва ташки куринишига) жавобан хосил буладилар.
Сунъий шартли рефлекслар. Овкатнинг узи билан боглик булмаган, аммо овкат билан бирга такрорланадиган бошка сигналларнинг хаммаси (кунгирок, ёруглик ва бошк.) сунъий шартли рефлексларни вужудга келтириши мумкин.


Шартли сигналнинг тузилишига кура:
Содда таъсирловчига жавобан вужудга келган шартли рефлекс.
Бир нечта таркибий кисмдан иборат булган таъсирловчиларга жавобан вужудга келган шартли рефлекс.
Шартли ва шартсиз таъсирловчилар уртасидаги вакт нисбатига кура:
Шартли сигнал шартсиз таъсирловчи билан бир вактда булганида вужудга келган шартли рефлекс.
Кечиктирилган шартли рефлекслар.

Агар шартли рефлексга содда шартсиз рефлекс асос килиб олинса, биринчи тартибдаги шартли рефлекс вужудга келади. Аммо шартли рефлексни аввал хосил килинган шартли рефлекс асосида хам вужудга келтириш мумкин. Бунда иккинчи тартибдаги рефлекс хосил булади. Шу тарика, учинчи, туртинчи ва юкори тартибдаги шартли рефлексларни вужудга келтириш мумкин. Юкори тартибдаги шартли рефлекслар одамда осонлик билан хосил буладилар ва фикр юритишнинг асоси булиб хизмат киладилар.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling