Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Download 1.06 Mb.
bet61/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68
Bog'liq
нормал физиология

Ранг сезиш назариялари


Ранг сезишни таърифловчи куплаб назариялар яратилган булиб, улардан бири уч компонентли назариядир. Дастлаб ранг сезишнинг уч компонентли механизми борлигини М.В.Ломоносов айтиб утган. Кейинчалик бу назария 1801-йили Т.Юнг томонидан яратилган ва Г.Гельмгольц томонидан ривожлантирилган.
Бу назария кузнинг тур пардасида ранг сезувчи фоторецепторларнинг, яъни колбачаларнинг 3 тури бор деб фараз килади. Колбачаларда ёругликни сезадиган хар хил моддалар бор булиб, уларнинг баъзилари кизил, иккинчиси – яшил, учинчиси – бинафша рангни сезади. Хар кандай ранг колбачалардаги ранг сезувчи элементларнинг учта турига хам таъсир килади, лекин бу туъсир турлича булади. Ранг сезувчи моддаларнинг парчаланиши натижасида нерв охирлари таъсирланади. Мия пустлогига етиб борган кузгалишлар кушилиб, маълум бир ранг сезгисини беради.
Уч оппонент тизимлар назариясига биноан тур пардада ёругликни сезадиган учта гипотетик модда бор: ок-кора, кизил-яшил, сарик-кук. Ёруглик таъсирида шу моддалар парчаланиб, нерв охирларига таъсир этади. Натижада ок, кизил, сарик ранг сезгиси вужудга келади. Бошка ёруглик нурлари бу гипотетик моддаларнинг синтезланишига сабаб булади. Шу туфайли кора, яшил, кук ранг сезгиси келиб чикади.
Куп йиллар мобайнида юкоридаги иккала назария бир-бирига карама-каршидек, бири иккинчисини инкор этаётгандек эди. Хозирги кунда улар на факат бир-бирига карама-карши, балки бир-бирини тулдириши электрофизиологик тадкикотларда исботланган. Уч компонентли назария ранг сезишни куйи боскичда, яъни фоторецепторлар даражасида тушунтирса, уч оппонент тизимлар назарияси юкоррок даражада – нерв хужайралари даражасида тушунтиради.


Ранг сезишнинг бузилиши, унинг асосий шакллари


Баъзи рангларни ажрата олмаслик, яъни ранг курлик XVIII асрнинг охирида физик олим Д.Дальтон томонидан тасвир этилган. Олимнинг узида шу нуксон кузатилган. Шунинг учун хам ушбу нуксон «дальтонизм» деб номланади. Эркаклар уртасида дальтонизм купрок таркалган булиб, у 8% ни ташкил килади. Аёлларнинг 0,5% ида касаллик учрайди. Дальтонизм эркакларнинг жинсини белгиловчи ток Х хромосомасида муайян генларнинг йуклигидан келиб чикади. Дальтониклар одатда кизил ва яшил рангларни бир-биридан ажрата олмайдилар. Дальтонизм бор йуклигини текшириш касб танлашда мухим ахамиятга эга.
Ранг курликнинг учта тури тафовут килинади:
Протанопия – кизил курлик. Бунда кизил рангни ажрата олмайди, кук-хаво ранг нурлар эса рангсиздек туюлади.
Дейтеранопия – яшил курлик. Яшил рангни тук кизил ва зангори рангдан ажрата олмайди.
Тританопия – бинафша курлик. Кук ва бинафша рангли нурларни ажрата олмайди.

Баъзида бутунлай ранг курлик (ахромазия) хам учраб туради. Бунда жисмлар худди рангсиз фотосурат каби кул рангнинг хар хил тусларида куринади.


Ранг курликнинг барча турлари биз юкорида куриб утган уч компонентли назария билан тушунтирилади. Бу тур пардада кизил, яшил ва бинафша рангга реакция курсатадиган тегишли элементларнинг булмаслиги билан изохланади.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling