В. М. Капустин., М. Г. Рудин нефтни қайта ишлаш кимёси ва технологияси в. М. Капустин М. Г. Рудин


Download 6.02 Mb.
bet22/121
Sana23.09.2023
Hajmi6.02 Mb.
#1686278
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   121
Bog'liq
Нефтни қайта ишлаш

Расм- 3.1.. Парафинли олтингугуртли нефтдан олинган нефт маҳсулотлари кинематик қовушқоқлигининг ҳароратдан боғлиқлиги.
1–мазут, =0,939; 2–вакуумли дистиллят, =0,906; 3–тузсизланган нефт, =0,867; ( =4MПа), 3.Шу тарзда ( =0,5МПа) 4–дизел ёқилғиси , =0,838; 5-авиацияли керосин , =0,789 ( =2,5МПа), 6– бензин, =0,689 ( =4МПа)
Ҳар бир нефт маҳсулоти учун қовушқоқликнинг боғлиқлиги шахсий бўлади. Ҳар–хил ҳарорат шароитида нефт маҳсулотининг қовушқоқ-лигини аеиқлаш учун ҳар–хил эмпирик формулалардан фойдаланилади. Улар орасида Вальтер формуласи энг кўп тарқалган.
Lg lg(Vt +0,6) = A-BlgT,
бу ерда A ва B-ҳароратнинг иккита қиймати маълум бўлиб қовушқоқликнинг қийматлари аниқ бўлган ҳолатда аниқланадиган доимий катталиклар.
Сурков мойларни ишлаб чиқариш амалётида ҳар–хил фракциялар аралашмаларининг қовушқоқлиги ҳақида маълумотга эга бўлиш жуда муҳим ҳисобланади.
Қовушқоқлик аддитив хусусиятга эга бўлмаслиги сабабли аралашманинг қовушқоқлигини ўрта ўлчамли катталик сифатида қабул қилиб бўлмайди. Ҳар бир компанентлар учун маълум бўлган маълумотлар бўйича аралашмаларнинг қовушқоқлигини аниқлаш учун номограммадан фойдаланилади.
Кўп нефт маҳсулотларининг кенг ҳарорат оралиқларида эксплуатация қилиниши сабабли қовушқоқликнинг ҳароратга нисбатан эгрилиги (ҳароратли эгрилик) маҳсулотларнинг сифатини тавсиялашда энг муҳим бўлиб ҳисобланади. Эгрилик қанчалик эгри бўлиб бораверса яъни яққол намоён бўлса, сурков мойларнинг сифати шунчалик юқори бўлади.
Нефтни қайта ишлаш натижасида олинадиган мойларнинг қовушқоқлик–ҳароратли хусусиятларини баҳолашда қовушқоқлик индекси (ҚИ) деб аталадиган кўрсаткич қўлланилади. ҚИ-бу 50 0С ҳарорат остидаги қовушқоқликнинг 100 0С ҳарорат остидаги қовушқоқликка нисбатини билдирадиган кўрсаткичдир.
Қовушқоқлик индекси мойларнинг қовушқоқлигини қовушқоқлик индекси 100 0С ва 0 га тенг бўлган эталон сифатида қабул қилинган мойлар қовушқоқлиги билан таққослашда аниқланади. ҚИ қийматларини махсус жадваллар орқали V50 ва V100 қийматларини нисбатан аниқланади. Ҳароратга нисбатан мойнинг қовушқоқлиги қанча кам тарзда ўзгарса унинг ҚИ шунча тарзда кўпаяди. Мойларнинг қовушқоқлиги ва қовушқоқлик индекси улар ишлаб чиқариладиганда фойдаланиладиган нефт турларининг табиатидан боғлиқ бўлади.
Парафинли нефтдан ишлаб чиқариладиган мойлар смолали нефтлардан ишлаб чиқариладиган мойларга нисбатан кам кинематик қовушқоқликка ва жуда юқори бўлган қовушқоқлик индексига эга бўлади.

3.6. Ҳароратли характеристикалар


Бу бўлимда нефт маҳсулотлари ҳароратли хусусиятларининг энг муҳим тамонлари кўриб ўтилади.


Портлашни юзага келтирувчи ҳарорат чегаралари ёнувчан моддаларнинг ҳамма жуфтликлари ҳаво билан аралашиб ташқи муҳитда ёниш манбаси иштирокида аланга олувчи (портловчи) аралашмаларни ҳосил қилади.
Ёнувчан суюқликда буғлар концентрацияси ёки ҳавода газнинг коцентрацияси бўйича портлаш паст ва юқори оралиқларда бўлинади.
Портлашнинг пастки оралиғи ёнувчан суюқлик буғларининг ҳаво билан аралашиб унга олов яқинлаштирилганда аланга юзага келиш эҳтимолини берадиган минимал концентрацияни билдиради.
Портлашнинг юқори оралиғи ёнувчан суюқлик буғларининг ҳаво билан аралашган шундай максимал концентрациясини билдирадики, бунда ёнувчан суюқлик буғлари ҳаво билан аралашганда унинг концентрацияси максимал концентрациясидан олиб кетса ҳавода кислород етишмаслиги сабабли аланга юзага келмайди.
Портлаш оралиғи қанча қисқа бўлса ёқилғи шунча тарзда хавфсиз ҳисобланади. Аксинча, портлаш оралиғи қанча кенг бўлса шунча тарзда ёқилғи хавфли ҳисобланади. Кўпгина углеводородлар учун портлаш оралиқлари катта эмас. Энг кенг портлаш оралиқларига водород (4,0–75 %), ацетилен (2,0–81 %), углерод оксиди (12,5–75 %) эга бўлади. Аланга олиш , ёниш ва ўз–ўзидан енгил ҳарорати.
Аланга олиш ҳарорати деб шундай ҳароратга айтиладики бунда маълум бир стандарт шароитларда иситилган нефт маҳсулотининг буғлари теварак– атрофдаги ҳаво билан ёнувчан аралашмани ҳосил қилади ва унга олов яқинлаштирилганда аланга олади. Аланга олиш ҳарорати нефт маҳсулотларининг фракцияли таркибидан боғлиқ бўлади.
Нефт маҳсулотларини ҳайдаш оралиқлари қанча тарзда паст бўлса, шунча тарзда аланга олиш ҳарорати паст– бўлади. Бензин учун аланга олиш ҳарорати 30 0С дан – 40 0С гача бўлган оралиқларда, керосин учун 30 0С дан –60 0С, дизел ёқилғиси учун 300–90 0С, нефтдан олинадиган сурков мойлар учун 130 0С дан 320 0С гача бўлган оралиқларда бўлади.

Download 6.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling