Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020 71 УЎК: 81 ЎЗБЕК, РУС ВА НЕМИС ТИЛЛАРИДА ЭКВИВАЛЕНТСИЗ ЛЕКСИКАНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Саломов Ғ. Таржима назарияси асослари – Т.: Ўқитувчи, 1983 2. Бадиий таржиманинг актуал масалалари – Т.: Фан, 1977. 3. Рецкер Я.И.Теория перевода и переводческая практика. M. 1974 г. XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6(2)/2020 71 УЎК: 81 ЎЗБЕК, РУС ВА НЕМИС ТИЛЛАРИДА ЭКВИВАЛЕНТСИЗ ЛЕКСИКАНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ Ш.Н. Бегашева, катта ўқитувчи, Термиз давлат универмитети, Термиз Аннотация. Ушбу мақолада лингвистик тадқиқотларда «эквивалентсиз лексика» тушунчаси ва унинг таржимавий хусусияти ҳақида турли хил мунозаралар мавжудлиги, иккита миллий маданият ҳеч қачон тўлиғича бир-бирларига мос келмаслиги, бунинг сабаби улардан ҳар бири миллий ва интернационал элементлардан ташкил топганлиги тўғрисида илмий маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: лакуна, абонент, реалиялар, турмуш, маданият. Аннотация. В этой статье ведутся различные дискуссии о понятии «неэквивалентная лексика» в лингвистических исследованиях и его интерпретативной природе. Две национальные культуры никогда не бывают полностью выровненными. Именно из-за научных данных каждый из них состоит из национальных и международных элементов. Ключевые слова: лакуна, подписчик, реалии, жизнь, культура. Abstract. There are various debates in this article about the notion of “equivalence vocabulary” in linguistic research and its interpretive nature. The two national cultures are never completely aligned. It is because of the scientific data that each of them is composed of national and international elements. Key words: lacuna, subscriber, realities, life, culture. Таъкидлаш жоизки, лингвистик тадқиқотларда «эквивалентсиз лексика» тушунчаси ва унинг таржимавий хусусияти ҳақида турли хил мунозаралар мавжуд. Чунки «Иккита миллий маданият ҳеч қачон тўлиғича бир-бирларига мос келмайди. Бунинг сабаби улардан ҳар бири миллий ва интернационал элементлардан ташкил топганлиги билан изоҳланади». Демак, тил тизимларида миллий ўзига хос элементларнинг мавжудлиги масаласи жаҳон олимлари томонидан турли хил тадқиқ қилиниб, қуйидаги турли хил атамалар орқали талқин қилиниб келинмоқда. Масалан “лакуналар” (Ж.П. Вине и Ж. Дарбельне, В.Л. Муравьев), тушириб қолдирилган тушунча (пробел, лакуна) (К. Хейл), таржимага тортилмайдиган сўзлар (примеры непереводного характера) (В.Г. Чернов), эквивалентсиз лексика, ноль лексема, (лексический нуль, нулевая лексема) (И.А. Стернин), эквивалентсиз, ёки фон маъноли лексика (Л.С. Бархударов, Е.М. Верещагин, В.Г. Костомаров). С. Влахов ва С. Флоринлар бу феномен ҳақида фикр юритиб уларни алоҳида категориядаги ифода воситаси сифатида реалиялар деб номлашади ва улар жумласига бир халқ тилидаги ва бошқа тилларга таржимада тушунарли бўлмаган, аниқ муқобиллари мавжуд бўлмаган ҳалқ хаётига (турмуш, маданият, ижтимоий ва тарихий тараққиётга) хос бўлган объектларни номлайдиган сўз ва ибораларни киритади. О.А. Огурцованинг фикрича бундай сўзлар қиёсланадиган тилларда аналоглари мавжуд бўлмаган тушунчаларни ифодаловчи лексик бирликлардир ва уларни лакуналар деб аташни таклиф қилади. В.Л. Муравьевнинг таъкидлашича «биз лакуналар деганда фақат бошқа тилларда мавжуд бўлган турғун сўз бирикмалари билан ифодаланган, бошқа тил вакилларининг лисоний меъёрларига мос келмайдиган, эркин сўз бирикмалари орқали перефраза билан изоҳланадиган ҳорижий сўзларни тушунамиз». Масалан, қуйидаги сўзларни тахлил қиламиз: Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling