Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2019 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
2020-6 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020 70
Key words: phraseological units, parables, ideologies, national vocals, words of wisdom,
metaphors. Маълумки, нутқда икки ёки ундан ортиқ сўзларнинг ўзаро маъно ва грамматик жиҳатдан боғланишидан тузилган бирикмалар фразеологик бирликлар бўлиб қўлланилади, ҳамда фразеологик бирикмаларнинг айримлари нутқ жараёнида тузилади, айримлари эса тайёр бирикма шаклида қўлланилади. Булар маталлар, идеомалар ва фразеологик бирликлардир, уларни ўрганиш, нутқимизда қўллаш ва таржимаси муаммоси ҳозирги кунда ҳам долзарб масаларлардан бири сифатида ўрганилмоқда. Фразеологик бирикмаларни ўрганиш адекват таржимасини топиш, таржимада миллий колоритни акс эттириш ва муҳим масалалардан биридир. Таржимада муаллифнинг индивидуал услубини акс эттиришда фразеологизмлар таржимасининг аҳамияти каттадир. Кўпчилик тилларда фразеология муаммосининг ўрганилмаганлиги ҳозирга қадар фразеологик тушунчаларни таржимасида муаммо туғдиради. Таржимашунос олим Я.И.Рецкернинг қуйидаги фикрларини: «Таржимада автор услубини айнан бериш учун лексик- фразеологик воситаларини танлаб ола билиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга» таъкидлаш ўринлидир. Бадиий таржиманинг тилнинг фразеологиясини бойитиш билан бирга асар тилида ифодаланган миллий руҳни акс эттиришда роли беқиёсдир. Таржимашуносликда фразеологизмлар таржимаси асосий ўринни эгаллайди. Баъзи таржимонлар фразеологизмларни таржима қилишда қуйидаги усуллардан фойдаланишни кўрсатади: 1. Фразеологизмлар таркибидаги сўзларни маъносини тўлиқ сақлаган ҳолда аниқ таржима қилиш; 2. Асл нусхадаги фразеологизмлар мазмуни ёки шаклини сақлаган ҳолда ўзгартириш; 3. Асл нусхадаги фразеологизмларни таржима қилаётган тилдаги мавжуд бўлган муқобили вариант орқали ўгириш. XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6(2)/2020 70 Фразеологизмлар таркибига кирувчи мақол, матал ва идиомалар бизга бой мерос бўлиб қолган. Мақол халқ оғзаки ижодининг ихчам шаклга, аммо чуқур мазмунга эга бўлган жанрларидан бири бўлиб, у халқнинг кўп асрлик ҳаётий кузатишлари, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тажрибалари асосида вужудга келган. Е.Д.Поливанов ва В.В.Виноградовлар ўртасидаги фикрлар тилшуносликда жуда кўплаб илмий тадқиқотларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Фразеологик муаммонинг ишлаб чиқилмаганлиги фразеологиянинг ривожланишида тўсқинлик қилади. Образли иборалар, мақоллар, ҳикматли сўзлар, метафора ва фразеологик бирикмалар ҳам етарлича ишлаб чиқилмаган. Улар қаторига халқнинг панд-насиҳати, маънавий-ахлоқий хулосаси, халқ миллий руҳининг акс садоси, тил табиатининг ҳикматли мезонидир. Мақолларнинг мавзуий кўлами жуда кенг бўлиб, бу кўламни жузъий ҳаётий воқелик доираси билан чегаралаб бўлмайди. Мақоллар фикрни аниқ, лўнда ва образли тарзда баён этишга нутқимиз учун улкан хазина бўлиб, улардан усталик билан фойдаланиш ёзувчининг асарини, нотиқнинг нутқини, бой маъноли ва жозибали қилади. Macалан: Рус тилида: Молодая жена и старый муж – жалкая пара. Немис тилида: Junge Frau und alter Mann ist ein trauriges Gespann. Ўзбек тилида: Тенг тенги билан, тезак қопи билан. Ёки: Рус тилида: Яблоко от яблони недалеко падает. Немис тилида: Art lässt nicht von Art. Ўзбек тилида: Қуш уясида кўрганини қилади Фразеологик ибораларни таржима қилишда сўзма-сўз, изоҳли ёки тасвирий таржима қилиш анъаналарини ҳам кўриш мумкин. Сўз ва ибораларга мос тушувчи муқобилларни излаб топиш, асардаги маъно-мазмунга айнан муқобил ибораларни ишлатиш таржиманинг таъсирчанлик доирасини кенгайтириб, ифодалироқ ўқилишига олиб келади. Фразеологизмлар таркибидаги сўзларнинг маъносини тўлиқ сақлаган ҳолда аниқ ўгириш, таржимачиликда энг кўп тарқалган усуллардан бўлиб, унда асар таржима қилинаётган тилга янги фразеологик ибораларни таржимасига аҳамият бериш лозим. Масалан: Рус тилида: В здоровом теле здоровый дух. Немис тилида: Gesudheit ist der groesste. Ўзбек тилида: Соғлик – туман бойлик. Фразеологизмлар таржимаси энг қийин масалалардан бири бўлиб, сўз бирикмасини таржима қилиш масаласи таржимашуносликда асосий ўрин эгаллайди. Чунки сўз бирикмасини таржима қилганда унинг компонентлари таржима қилишда муҳим роль ўйнайди. Фразеологизмлар таржимаси фразеологик бирикманинг маъноси унинг компонентлари маъносига қараб эмас бирикманинг умумий маъносига қараб таржима қилиниши керак. Масалан: Немис тилида: Der Fisch fängt am Kopfe an zu stinken. Рус тилида: Рыба тухнет с головы. Ўзбек тилида: Балиқ бошидан сасийди. Ёки: Немис тилида: Wie die Saat, so die Ernte. Рус тилида: Что посеешь, то и пожнешь. Ўзбек тилида: Нима эксанг, шуни ўрасан. Ушбу мақолни ташкил этувчи компонент – сўзлар уч тилда ҳам бир хил эканлигини кўриш мумкин. Шундай қилиб фразеологизмларнинг қўлланиш ҳусусиятига кўра қўйидаги хулосага келиш мумкин. Кўчма маънода ишлатилган ҳар бир сўз бирикма фразеологизм бўлиши мумкин. Фразеологик бирикманинг умумий маъноси унинг компонентларининг маъносидан устун туради. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling