Янги педагогик технологиялар фанидан машғулотларни ўтказиш учун тарқатма материаллар
Download 104.5 Kb.
|
пед.техда.пед.тех куллаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсад
- Ривожлантирувчи
Кутиладиган натижа: Талабалар ушбу педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
4-ЛАБОРАТОРИЯ Мавзу: Ўйинли технологиялар функциялари. Мақсад: Талабаларга ўйинли технологияларни мутахасис фани бўйича амалиётга қўллаш йўлларини ўргатиш. Таълимий: Ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп хилма-хил фикрлардан , маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатади. Тарбиявий: Якка ва гуруҳларда ишлаш, ўз фикрларини дўстларига ўтказа олиш ва уларнинг фикрларини қабул қилиш ёки ўз фикрларида қолиш, гуруҳга ёрдам бериш ва қўллаб қуввутлаш каби фазилатларни тарбиялаш. Ривожлантирувчи: Талабаларда ташкилотчилик, конструктивлик, мустақил равишда фаолиятларини ташкил эта олиш қобилиятларини ривожлантириш. “Блиц-ўйин” методини ўтказиш босқичлари. Ўқитувчи: Ўйинни ўтказиш тартиби билан таништиради. 1.Талабаларга алоҳида – алоҳида тарқатма материаллар беради ва улардан материални синчиклаб ўрганишни талаб этади ва берилган ўн учта ҳаракатни кетма – кетлигини белгилаш кераклигини, белгилашда эса қоғоздаги алоҳида ажратилган бўлимга рақамлар билан белгилаш кераклигини тушунтиради. Вазифа якка тартибда бажарилади. 2. Тартиб рақамлари тарқатма материалдаги “Якка баҳо” бқлимига белгилашни тушунтиради ва бунинг учун 10 дақиқа вақт беради. 3. Ўқитувчи талабалардан уч кишидан иборат кичик гуруҳлар ташкил этишларини сўрайди. Гуруҳ аъзолари ўз фикрлари билан таништирадилар, ўзаро тортишиб, баҳслашиб бир-бирига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириб келишган ҳолда бир муқимга келиб уларга тарқатилган қоғоздаги “Гуруҳ баҳоси” бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқадилар. Бу вазифа учун 20 дақиқа вақт берилади. 4. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач ҳаракатлар кетма- кетлигини “Тўғри жавоб” бўлимига белгилашни сўрайди. 5.Энди “Тўғри жавоб” бўлимида берилган рақамлардан “Якка баҳо” бўлимида берилган рақамларни (ёки аксинча), “Якка хато” бўлимига чиққан фаркни ёзишни сўрайди. “Якка баҳо” бўлимидаги сонларни юқоридан пастга қараб қўшиб чиқиб умумийсини ҳисоблаш кераклигини уқтиради. 6. Худи шу тартибда “Тўғри жавоб” ва “Гуруҳ баҳоси” ўртасидаги фарқ каттадан кичигини айириш орқали бажарилади, чиқарилган фарқлар сони “Гуруҳ хатоси” бўлимига ёзиб юқоридан пастга қараб қўшилади ва умумий сон келтириб чиқарилади. 7.Ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларини тўпланган умумий сонлар бўйича алоҳида-алоҳида шархлаб беради. Талаба: Маълумотларни қабул қилади. 1.Ҳаракатлар кетма-кетлигини 10 дақиқа ичида белгилаб чиқади. (якка). 2. Гуруҳларга бўлинади ва ишлаб, ўзаро тортишиб фикрлашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказиб, “Гуруҳ баҳоси” бўлимига тартиб рақамларини кқўядилар. 3. “Тўғри жавоб” бўлимини тўлдириб чиқадилар. 4. Ёзиб олган “Тўғри жавоб” бўлимида берилган рақамлардан “Якка хато” бўлимида берилган рақамларни айирадилар. “Якка баҳо” бўлимидаги сонларни юқоридан пастга қараб қўшиб чиқадилар. 5. Худи шу ҳаракатни “Гуруҳ баҳоси” бўлими билан бажарадилар. 6. Натижани ўқитувчи таҳлили орқали билаб оладилар. Download 104.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling