Таълимий: Талабаларни мантиқий фикрлаш, умумий фикр доирасини кенгайтириш, мустақил равишда адабиётлардан фойдаланишни ўргатиш.
Тарбиявий: гурухларда ўзини намоён эта олиш, ўзаро муносабатларни, бир-бирларини тиглаш қобилиятларини тарбиялаш.
Ривожлантирувчи: эркин фикрлашни, дунёқарашни, оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш.
“Тармоқлар” методини ўтказиш босқичлари.
Ўқитувчи: Ҳамма талабаларга тарқатма материаллар тарқатилади ва ўтказиш йўлларини тушунтиради.
1. Ниманики ўйлаган бўлсангиз, шуни қоғозга ёзинг. Фикрингизни сифати тўғрисида ўйлаб ўтирмай уларни шунчаки ёзиб боринг.
2. Ёзувингизни орфаграфияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг.
3. Берилган вақт ниҳоясига етмагунча ёзишдан тўхтаманг. Агар маълум муддат бирон бир ғояни ўйлай олмасангиз у ҳолда коғозга бирор нарсани расмини чиза бошланг. Бу харакатни янги ғоя туғулгунга қадар давом эттиринг.
4. Муайян тушунча доирасида имконият қадар кўпроқ янги ғояларни йиғиндисининг сифати ва улар ўртасидаги алоқаларни кўрсатишни чекламанг.
Талаба: Ҳамма тушунчаларни қабул қилади.
1. Ниманики ўйлаган бўлса, шуни қағозга ёзади.
2. Ёзувларнинг орфаграфик, грамматик жихатларига эътибор бермайди.
3. Берилган вақт ниҳоясига етмагунга қадар ўз фикрини давом эттиради.
4. Муайян тушунча юзасидан кўпроқ маълумотларни ёритишга ҳаракат қилади.
Технология ниҳоясига етгач ўқитувчи бошчилигида таҳлил қилинади.
Кутиладиган натижа: Талабалар ушбу педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
2- ЛАБОРАТОРИЯ
Мавзу: Таълимий технологиялар.
Мақсад: Талабаларга таълимий технологияни мутахасис фани бўйича амалиётга қўллаш йўлларини ўргатиш.
Таълимий: Талабаларни фаолиятни бошқаришдаги усуллар ҳамда иш жараёни ташкил этиш йўллари билан таништириш.
Тарбиявий: Бирон-бир тадбирни мустақил равишда ташкил этишда этик ва эстетик жиҳатларни тарбиялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |