Талаба: - Муаммоли вазиятни таҳлил қилиб, ўз муносабатини билдиради;
- Фикрларини мисол ва сабаблар орқали тушунтиради.
Кутиладиган натижа: Талабалар муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали муаммоли ўқитиш, уни ташкил этиш босқичларини ўрганадилар.
5- Маъруза
Мавзу: Ўйинли технологиялар
Мақсад: Талабаларни ўйинли технологияларнинг мазмуни, моҳияти, вазифалари, турлари билан таништириш.
“Кластер” методини ўтказиш босқичлари.
Ўқутувчи: - Талабаларни янги мавзу билан таништиради;
Доскага “ўйин” сўзини ёзади.
1. Ниманики ўйлаган бўлсангиз, шуни қоғозга ёзинг. Фикрингизни сифати тўғрисида ўйлаб ўтирмай уларни шунчаки ёзиб боринг;
2. Ёзувингизни орфаграфияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг;
3. Берилган вақт ниҳоясига етмагунча ёзишдан тўхтаманг. Агар маълум муддат бирон бир ғояни ўйлай олмасангиз у ҳолда коғозга бирор нарсани расмини чиза бошланг. Бу харакатни янги ғоя туғулгунга қадар давом эттиринг;
4. Муайян тушунча доирасида имконият қадар кўпроқ янги ғояларни йиғиндисининг сифати ва улар ўртасидаги алоқаларни кўрсатишни чекламанг.
Талаба: Ҳамма тушунчаларни қабул қилади.
1. Ниманики ўйлаган бўлса, шуни қағозга ёзади;
2. Ёзувларнинг орфаграфик, грамматик жихатларига эътибор бермайди;
3. Берилган вақт ниҳоясига етмагунга қадар ўз фикрини давом эттиради;
4. Муайян тушунча юзасидан кўпроқ маълумотларни ёритишга ҳаракат қилади;
Технология ниҳоясига етгач ўқитувчи бошчилигида таҳлил қилинади.
Кутиладиган натижа: Талабалар ўйинли технологияларнинг мазмуни, моҳияти, вазифалари, турлари билан танишадилар.
6- Маъруза
Мавзу: Муаллифлик технологиялари
Мақсад: Талабаларни муаллифлик технологиялари билан таништириш.
“Қора қути” методининг ўтказиш босқичлари.
Ўқитувчи: Талабаларни жуфтликка бириктиради ва жуфтликларга мавзу моҳиятини ёритувчи асосий тушунчалар калит сўзлар, белгиларни қоғозга қайд этиш вазифасини юклайди;
-Талабалар билан биргаликдажуфтликларда топшириқларнинг бажарилишини текширади;
-Топшириқларни тўғри бажарган жуфтлик вакили бажарган ишини доскага ёзади ва қолган талабалар доскадаги бу тушунчаларни шарҳлайдилар;
- Ўқитувчи энг тўғри жавоб берган талабани ўз ролига таклиф этади ва у жуфтликларга мавзу моҳиятини ёритувчи схема ёки жадвал тузишни топширади;
(мисол: ўқитиш технологияларини жадвал кўринишида таснифланг)
-Ўқитувчи раҳбарлигида топшириқнинг бажариши текширилади.
Талаба: -Ўз жуфтлигида берилган топшириқни бажаради;
-Агар ўқитувчи ролини бажариш тўғри келиб қолса, талабалардан вазифаларни сўраб янги топшириқ беради;
- Топшириқларни баҳолайди ва талабаларни фаоллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |