Янги педагогик технологиялар фанидан машғулотларни ўтказиш учун тарқатма материаллар
Download 104.5 Kb.
|
пед.техда.пед.тех куллаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсад
- Кутиладиган натижа
ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ФАНИДАН МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР 1- Маъруза Мавзу: Педагогик технологиялар курсининг мақад ва вазифалари. Мақсад: Талабаларни курснинг мақад ва вазифалари билан таништириш. “БББ” методини ўтказиш босқичлари. Ўқитувчи: Талабаларни янги мавзу билан таништиради; Мазкур мавзу бўйича билган билимларини ҳохлаган тушунча ва маълумотларини ёзма равишда баён этишлари талабалардан сўрайди; - Қуйидаги схема асосида ишлашларини таклиф этади;
Учинчи, яъни билиб олдим бўлимини бўш қолдирилади; -Белгиланган вақт якунлангач талабалар ёзган фикр мулоҳазаларини ўқиб эшиттиради; -Уларни тиглаб, мавзунинг талабалар учун ўрганилмаган жиҳатларини тушунтириб ёритиб беради; -Машғулот якунида “Билиб” олдим бўлимини тўлдиришларини сўрайди ва бўлимни хоҳлаган, билиб олган маълумотларини таққослашни уйга вазифа тарзида беради. Талаба: Ҳамма топшириқларни қабул қилади ва бажаради; -Ниманики ўйлаган бўлса, шуни қағозга ёзади; -Берилган мавзу бўйича билган ва билмаган жиҳатларини таҳлил қилади; -Мустақил ижодий ишлайди. Кутиладиган натижа: Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, курснинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади. 2 - Маъруза Мавзу: Педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари. Мақсад: Талабаларни педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари билан таништириш. “Т – схема” методини ўтказиш босқичлари. Ўқитувчи: Янги мавзуни баён қилади ва талабаларга педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари ҳақида бошланғич маълумотларни беради; - Тингланган маърузадан келиб чиқиб, талабаларнинг педагогик технологиялар ҳақидаги фикрларини қуйидаги схема асосида таҳлил қилишларини сўрайди; Педагогик технология Афзаллиги Камчилиги Хулоса -Топшириқни якка тартибда бажаришларини сўрайди ва 10 дақиқа вақт ажратади; -Вақт тугагач талабалардан изоҳларсиз ўз фикр – мулоҳазаларини ўқиб эшиттиришларини айтади; - Барча хулосалар тинглангач, умумлаштирилади ва якуний хулоса шакллантирилади. Талаба: -Мавзуни диққат билан тинглайди; Ўзи учун зарур бўлган маълумотларни дафтарига қайд қилиб боради; Берилган схема асосида тушунчага нисбатан ўзининг мустақил фикрини билдиради; Якуний хулосаси билан ўтирганларни таништиради; Регламентга риоя қилади. Download 104.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling