Кутиладиган натижа: Талабалар Блиц-ўйин технологиясини амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
5- ЛАБОРАТОРИЯ
Мавзу: Танқидий фикрлашни ривожлантирувчи технологиялар.
Мақсад: Талабаларга танқидий фикрлашни ривожлантирувчи технологияларни мутахасис фани бўйича амалиётга қўллаш йулларини ўргатиш.
Таълимий: Мавзунинг турли тармоқлари бўйича бир йўла ахборат бериш.
Тарбиявий: Гуруҳларда ишлаш маҳорати, хушмуомалалик, муоммоли, вазиятларни турли нуқтаи назардан муҳокама қилиш маҳорати, ишга ижодий ёндошишни тарбиялаш.
Ривожлантирувчи: Танқидий, фаол, таҳлилий, аниқ мантиқий фикрлаш қобилиятини ва ўз ғоялари, фикрларини ёзма, оғзаки шаклда ихчам баён этиш, ҳимоя қилиш имкониятлари ривожланади.
“Веер” методини ўтказиш босқичлари.
Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш йўлларини тушунтиради ва тарқатма материаллар тарқатади.
2. Талабалардан олти кишидан иборат бўлган кичик гуруҳларга бўлинишни сўрайди.
3. Мавзу юзасидан айрим тушунчалар танлаб олинади.
4. Тушунчаларни афзаллик ёки камчилик; ижобий, салбий томонлари тахлил этилади ва берилган қоғозларга ёзилади.
5. Веер технологиясида тушунчаларни кўриб чиқиб улардан гуруҳлар билан келишилган ҳолда хулоса ясаш кераклигини ўқитувчи томонидан айтиб ўтилади.
Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади. Материал билан танишиб чиқадилар.
2. Кичик гуруҳларга бўлинадилар.
3. Мавзуга боғлиқ бўлган тушунчалар танлаб олинади.
4.Тушунчаларнинг афзаллик ва камчилиги ёки фойда ва зарарли томонларини гуруҳларда муҳокама қиладилар. Ёзма равишда ёзадилар.
5. Гуруҳлардан сайланган аъзо гуруҳ ҳулосасини ҳимоя қилади.
Кутиладиган натижа: Талабалар технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |