Янги педагогик технологиялар фанидан машғулотларни ўтказиш учун тарқатма материаллар


Download 104.5 Kb.
bet4/8
Sana18.02.2023
Hajmi104.5 Kb.
#1211425
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
пед.техда.пед.тех куллаш

Кутиладиган натижа: Талабалар муаллифлик технология­лари, унинг функциялари, таълим жараёнида қўллаш йўллари билан танишадилар.

7- Маъруза




Мавзу: Тарбиявий технологиялар
Мақсад: Талабаларни тарбиявий технологияларнинг илмий-назарий асослари билан таништириш.

Ақлий ҳужум” методини ўтказиш босқичлари.




Ўқитувчи: Муаммони аниқлайди. “Тарбия”, “Технология”, “Фаолият” нима? савол қўяди. Тарбия технологиялари нима? савол қўяди.
1.Талабаларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиш;
2.Билдирилаётган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига эришиш ва уларни ёзиб олиш;
3. Қоғоз варақалари ғоялар билан тўлгандан сўнг уларнинг ёзув тахтасига осиб қўйиш;
4.Билдирилган фикрларни янги ғоялар билан бойитиш асосида уларни қувватлаш;
5. Бошқалар томонидан билдирилган фикрлар устидан кулиш, кинояли шархларнинг билдирилишига йўл қўймаслик;
7. Янги ғояларни билдириш давом этаётган экан, муаммонинг ягона тўғри ечимини айтишга шошмаслик;
8. Талабалар томонидан билдирилаётган хар қандай ғоя баҳоланмайди;
9. Талабаларнинг мустақил фикр юритишлари, шахсий фикрлари учун қулай муҳит яратилади;
10. Ғояларнинг турлича ва кўп миқдорда бўлишига аҳамият қаратилади;
11. Бошқалар томонидан билдирилган фикрларни ёдда сақлаш, уларнинг фикрларига таянган ҳолда янги фикрларни билдириш, фикрлар асосида муайян хулосаларга келиш каби ҳаракатларнинг талабалар томонидан содир этилишига эришилади.
Талаба: Ўқитувчи томонидан яратилган шарт- шароитларга амал қилган ҳолда берилган вазифани мустақил бажаради. Керакли натижани қўлга киритади.
Кутиладиган натижа: Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, курснинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.


1- Лаборатория


Мавзу: Таълимий технологияларнинг хусусиятлари.
Мақсад: Талабаларга таълимий технологияни мутахасис фани бўйича амалиётга қўллаш йўлларини ўргатиш.

Download 104.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling